← Назад
Решение #673971 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500, Do‘stlik shahri, A.Navoiy MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
Дўстлик шаҳри
4-1304-2202/3323-сонли иш
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармасининг, жавобгар “Пахтакор туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонасига нисбатан кредит қарзини ундириш ва
ундирувни гаров мулкига қаратиш юзасидан берган даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни Дўстлик туманлараро иқтисодий суди биносида,
очиқ суд мажлиси муҳокамасида даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик
жамияти вакили Б.Данияров (ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах Индустриал филиали
(Банк) ва “Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси (Қарз
олувчи) ўртасида 2022 йил 28 апрель куни 36/2022-сонли кредит шартномаси
тузилган.
Шартнома шартларига мувофиқ “Банк” “Қарз олувчи”га автомобил
йўллари ва ички йўлларни жорий таъмирлаш ва сақлашда айланма маблағни
тўлдириш мақсадида битум маҳсулоти сотиб олиш учун 12 ой муддатга, йиллик
23 фоиз устама тўлаш шартлари билан 245.000.000 сўмдан ортиқ бўлмаган
миқдорда кредит ажратиш, “Қарз олувчи” эса ажратилган кредитни
шартномада белгиланган тартибда ва муддатда қайтариш мажбуриятини олган.
“Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти Жиззах вилоят филиали (Гаровга
олувчи) ва “Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси
(Гаровга қўювчи) ўртасида 2022 йил 20 май куни кредит шартномаси
талабларини ўз вақтида таъминлаш мақсадида гаров шартномаси тузилган.
Гаров шартномасига кўра, “Гаровга қўювчи” ўзига Жиззах вилоят ИИБ
ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 23.08.2019 йил берилган AAF 1111639
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ISUZU
NPR 82L KLVAV русумли, 2019 йил ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
794012, ўзағдарувчи кузов, шасси рақами NSBNPR82LKS403028, оқ рангли,
давлат рақам белгиси 25 786 МАА, 130 от кучига эга бўлган автортранспорт
воситасини кредит таъминоти сифатида гаровга қўйган. Гаров мулки тарафлар
ўртасидаги баҳолаш далолатномасига кўра 306.250.000 сўмга баҳоланган.
Шартнома шартларидан келиб чиқиб, “Банк” “Қарз олувчи” айланма
маблағларини тўлдириши учун 245.000.000 сўм кредит маблағлари ажратилган.
Бироқ, қарз олувчи томонидан кредит шартномасининг талаблари ўз
вақтида бажарилмасдан, кредит ва кредит фоизларини қайтариш графигига
амал қилинмасдан тўланмаслиги оқибатида 81.666.666 сўм кредит асосий қарзи
ва 24.065.102 сўм кредит фоизлари тўланмасдан шартнома шартлари
белгиланган муддатларда бажарилмасдан келинган.
Натижада даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар “Пахтакор туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонасидан 81.666.666 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзини, 24.065.102 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 163.065.102
сўм кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин ундиришни, ундирувни
“Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига Жиззах вилояти
Агроинспекция томонидан 11.06.2021 йилда берилган серия UZAA 112139рақамли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли
бўлган, XCMG XD83 русмли 2020 йилда ишлаб чиқарилган двигател рақами
60537901, кузов рақами- XUUG00832HLJE 05894, шасси рақамсиз, ранги сариқ,
давлат рақам белгиси 25 FA 457 махсус автотранспортга қаратишни сўраган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси
судга ариза билан мурожаат қилиб, даъво аризасида хатолик сабабли кредит
қарзи ундирувини “Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар
корхонасига Жиззах вилояти Агроинспекция томонидан 11.06.2021 йилда
берилган серия UZAA 112139-рақамли транспорт воситасини қайд этиш
гувоҳномасига асосан тегишли бўлган, XCMG XD83 русмли 2020 йилда ишлаб
чиқарилган двигател рақами 60537901, кузов рақами- XUUG00832HLJE 05894,
шасси рақамсиз, ранги сариқ, давлат рақам белгиси 25 FA 457 махсус
автотранспортга қаратиш сўралганлигини, тарафлар ўртасида тузилган кредит
шартномасидаги мажбуриятларни бажарилишини таъминлаш учун гаров
сифатида жавобгар “Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар
корхонасига Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 23.08.2019
йил берилган AAF 1111639 транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига
асосан тегишли бўлган ISUZU NPR 82L KLVAV русумли, 2019 йил ишлаб
чиқарилган, двигатель рақами 794012, ўзағдарувчи кузов, шасси рақами
NSBNPR82LKS403028, оқ рангли, давлат рақам белгиси 25 786 МАА, 130 от
кучига эга бўлган автортранспорт воситаси қўйилганлигини маълум қилиб,
ундирувни ушбу гаров мулкига қаратишни сўраган.
Суднинг 2023 йил 12 январдаги ажрими билан Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъво предметини
ўзгартириш тўғрисидаги аризаси иш юритувга қабул қилинган.
Суд мажлиси муҳокамасида иштирок этган даъвогар “Ўзмиллийбанк”
акциядорлик жамияти вакили Б.Данияров тушунтириш бериб, жавобгар
томонидан кредит шартномаси шартлари лозим даражада бажарилмаганлигини,
шу сабабли судга даъво аризаси киритилганлигини, судга даъво аризаси
киритилгандан сўнг ҳам жавобгар томонидан тўлов амалга оширилмаганлигини
маълум қилиб, жавобгардан 81.666.666 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзини, 24.065.102 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 163.065.102 сўм
кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин ундиришни, ундирувни кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган автотранспорт воситасига қаратишни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах
вилоят ҳудудий бошқармаси ва жавобгар вакили иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмида эса иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида
тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Ушбу ҳуқуқ нормасидан келиб чиқиб, суд мазкур низони Палата ва
жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даъвогар вакилининг иш бўйича тушунтиришларини тинглаб,
ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ,
бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки
одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак, 735-моддасига кўра эса қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига
қайтариши шарт, 736-моддасига асосан, агар қарз шартномасида қарзни
қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг
навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда,
қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга
муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Агар қарз шартномасида
қарз бўйича фоизларни қарзнинг ўзини қайтариш муддатидан олдин тўлаш
назарда тутилган бўлса, бу мажбурият бузилган тақдирда, қарз берувчи қарз
олувчидан қарз суммасини тегишли фоизлари билан бирга муддатидан олдин
қайтаришни талаб қилишга ҳақли, 744-моддасига кўра кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи
тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар
асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
“Банк” томонидан шартнома шартлари лозим даражада бажарилган
бўлиб, “Қарз олувчи”га кредит маблағи ажартилган.
Бироқ, “Қарз олувчи” томонидан шартномавий мажбуриятлар лозим
даражада бажарилмасдан, кредит маблағлари шартномада назарда тутилган
тартибда ва муддатларда тўлаб берилмаган.
Жавобгарнинг даъвогар олдидаги қарздорлиги судга тақдим этилган
далиллар ва даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан ҳам ўз исботини топади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди
Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли
қарорининг 4-банди учинчи қисмида судлар кредит суммаларини муддатидан
олдин ундириш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит шартномасини
муддатидан олдин бекор қилиш тўғрисидаги талабнинг йўқлиги кредит
суммаси ва фоизларни муддатидан олдин ундириш ҳақидаги талабларни
қаноатлантиришни рад этиш учун асос ҳисобланмаслигини эътиборга
олишлари лозим деб тушунтириш берилган.
Шу боис суд, даъво талабининг жавобгар “Пахтакор туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонасидан 81.666.666 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзини, 24.065.102 сўм муддати ўтган кредит фоизини ва 163.065.102
сўм кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин ундириш қисмини
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг
279-моддасига асосан қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи
жавобгар бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даражада бажармаган
тақдирда кредиторнинг талаби гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилиши
мумкин. 270-моддасига асосан гаров ҳуқуқи гаров тўғрисида шартнома
тузилган пайтдан, ёхуд шартнома руйхатдан ўтказилиши шарт бўлганида эса у
рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келади, 280-моддасига асосан
гаровга олувчининг талаблари гаровга қўйилган кўчмас мол-мулк қийматидан
суднинг қарорига мувофиқ қондирилади.
Шу сабабли даъво талабининг кредит қарзи ундирувини кредит
таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “Пахтакор туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонасига Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги РИБ
томонидан 23.08.2019 йил берилган AAF 1111639 транспорт воситасини қайд
этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ISUZU NPR 82L KLVAV русумли,
2019 йил ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 794012, ўзағдарувчи кузов,
шасси рақами NSBNPR82LKS403028, оқ рангли, давлат рақам белгиси 25 786
МАА, 130 от кучига эга бўлган автортранспорт воситасига қаратиш қисми
асосли ҳисобланади ва қаноатлантирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд ҳаражатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Суд мазкур нормага мувофиқ суд харажатлари жавобгар “Пахтакор туман
йўллардан фойдаланиш” унитар корхонаси зиммасига юклатилишни лозим деб
ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар “Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан
даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига 81.666.666 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 24.065.102 сўм муддати ўтган кредит фоизи
ва 163.065.102 сўм кредитнинг асосий қарзини муддатидан олдин ундиришни,
ундирувни кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар “Пахтакор
туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига Жиззах вилоят ИИБ ЙХХБ
ҳузуридаги РИБ томонидан 23.08.2019 йил берилган AAF 1111639 транспорт
воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ISUZU NPR 82L
KLVAV русумли, 2019 йил ишлаб чиқарилган, двигатель рақами 794012,
ўзағдарувчи кузов, шасси рақами NSBNPR82LKS403028, оқ рангли, давлат
рақам белгиси 25 786 МАА, 130 от кучига эга бўлган автортранспорт
воситасига қаратишни, ундирилиши лозим бўлган 24.000 сўм почта харажати
ҳамда 5.375.937 сўм давлат божини жавобгар “Пахтакор туман йўллардан
фойдаланиш” унитар корхонаси зиммасига юклашни лозим деб топди.
Баён этилганлар асосида ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236, 735, 736, 744-моддалари, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 176-180-моддаларини қўллаб, суд
Даъвогар “Ўзмиллийбанк” акциядорлик жамияти фойдасига жавобгар
“Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасидан 81.666.666 сўм
муддати ўтган кредит асосий қарзи, 24.065.102 сўм муддати ўтган кредит
фоизи, муддатидан олдин 163.065.102 сўм кредит асосий қарзи ва 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ундирув кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган жавобгар
“Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар корхонасига Жиззах вилоят
ИИБ ЙХХБ ҳузуридаги РИБ томонидан 23.08.2019 йил берилган AAF 1111639
транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган ISUZU
NPR 82L KLVAV русумли, 2019 йил ишлаб чиқарилган, двигатель рақами
794012, ўзағдарувчи кузов, шасси рақами NSBNPR82LKS403028, оқ рангли,
давлат рақам белгиси 25 786 МАА, 130 от кучига эга бўлган автортранспорт
воситасига қаратилсин.
Жавобгар “Пахтакор туман йўллардан фойдаланиш” унитар
корхонасидан Республика бюджетига 5.375.937 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин ижро варақалари
берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу
суд орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят (протест
келтириши) бериши мумкин.
Судья
О.Эргашев