Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3824 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ҳамкорбанк Ответчик / Подсудимый Фореман масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1025536 Claim ID 3094709 PDF Hash 1a244744b06fc25b... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 234-моддаси нинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 333-моддаси ФКнинг 333 law
ФКнинг 744-моддаси ФКнинг 744 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил ---------- 4-1107-2201/------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида, судья ёрдамчиси ------------- котиблигида, даъвогар ЧЭКИ АТБ “--------------”нинг жавобгар "---------------" МЧЖга нисбатан жавобгар ҳисобидан 175 167 937 сўм муддати келмаган асосий кредит қарздорлик, 81 568 619 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 13 184 209 сўм фоиз қарздорлик ва 5 611 286 сўм пеня жами 275 532 051 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили И.Эргашев (04.01.2023 йилдаги 1-сонли ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида ўз биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: ЧЭКИ АТБ “---------------” судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, "---------------" МЧЖга нисбатан жавобгар ҳисобидан 175 167 937 сўм муддати келмаган асосий кредит қарздорлик, 81 568 619 сўм муддати ўтган асосий қарздорлик, 13 184 209 сўм фоиз қарздорлик ва 5 611 286 сўм пеня жами 275 532 051 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундириш ва ундирувни гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризасини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан кредитнинг асосий қарз ва фоиз тўловлари муддати бир неча марта бузилганлигини, жавобгар томонидан кредит қарздорлик сўндирилмаганлигини таъкидлаб, жавобгарнинг суд мажлиси куни ҳолатида муддати ўтган асосий кредит қарздорлиги 81 568 619 сўмни, муддати келмаган асосий кредит қарздорлиги 175 167 937 сўмни, фоиз қарзи 15 249 124 сўмни ва пеня 9 676 590 сўмни ташкил этишини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан кейин матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасида, суд томонидан юридик шахснинг судга маълум бўлган охирги жойлашган ери (почта манзили), фуқаронинг яшаш жойи бўйича юборилган ажримнинг кўчирма нусхаси олувчи кўрсатилган манзилда йўқлиги сабабли топширилмаган ва бу ҳақда алоқа муассасаси судни хабардор қилган бўлса иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчисини суд томонидан тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланишлиги белгиланган. Жавобгарга даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисидаги ажрим даъво аризада кўрсатилган манзил бўйича юборилган бўлсада, ушбу ажрим жавобгарга хизмат кўрсатувчи алоқа бўлимининг маълумотномаси билан қайтарилган. Суд, ИПКнинг 128, 170-моддаларга асосланиб, ишни жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги ва қўшимча тақдим қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 234-моддасига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари кредит шартномасидан келиб чиққан. ФКнинг 236-моддасига асосан, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса – иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 333-моддасига асосан, Қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. ФКнинг 744-моддасига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Агар ушбу ФКнинг 41-бобининг 2-параграфи (Кредит) қоидаларида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса ва у кредит шартномасининг моҳиятидан келиб чиқмаса, кредит шартномаси муносабатларига нисбатан ушбу боб 1-параграфи (Қарз) нинг қоидалари қўлланади. ФКнинг 735-моддасига асосан, Қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ишдаги ҳужжатларга кўра, банк ва "---------------" МЧЖ ўртасида 11.05.2022 йилда 75-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб, унга кўра банк 12 ой муддатга, йиллик 28 фоиз устама ҳақ тўлаш шарти билан 300 000 000 сўм кредит маблағи ажратиши, жавобгар эса олинган кредитни шартномада белгиланган муддатда ва шартларда қайтариш мажбуриятини олган. Кредит таъминоти сифатида 12.05.2022 йилдаги гаров гаров шартномасига асосан жавобгар "---------------" МЧЖга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 01 222KGA бўлган “HUNDAI SONATA” русумли автомашина ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 111KGA бўлган “MALIBU 2” русумли автомашиналар гаровга қўйилган. Кредит шартноманинг 13.4-бандига асосан қарздор томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмаган тақдирда банк кредитни муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва ундирувни кредит таъминотига қаратишга ҳақлилиги белгиланган. Банк томонидан ўз мажбуриятлари бажарилиб, жавобгарга 300 000 000 кредит суммаси ажратилган, жавобгар томонидан кредитни қайтариш графигига риоя қилинмасдан, натижада 2022 йил 20 декабрь куни ҳолатига муддати ўтган асосий кредит қарздорлик 81 568 619 сўмни, муддати ўтган фоиз қарздорлик 13 184 209 сўмни ва пеня 129 661 сўм, муддати келмаган асосий кредит қарздорлик 175 167 937 сўмни жами кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлиги 275 532 051 сўмни ташкил этиши аниқланди. Юқоридагиларга кўра даъвогарнинг кредит қарздорликни ундириш талаби асосли бўлиб, жавобгар "---------------" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 256 736 556 сўм асосий кредит қарздорлик, 13 184 209 сўм фоиз қарздорлик ва 5 611 286 сўм реня жами 275 532 052 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ундирилиши лозим. ундирувини гаровдаги мол-мулкларга қаратишни сўраган. Мазкур кредит шартномаси бўйича кредит таъминоти сифатида 12.05.2022 йилдаги гаров шартномасига асосан жавобгар "---------------" МЧЖга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 01 222KGA бўлган “HUNDAI SONATA” русумли автомашина ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 111KGA бўлган “MALIBU 2” русумли автомашина гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги “Кредит шартнома мажбуриятларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисида”ги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли Қарорининг 23-бандига мувофиқ, ундирувни гаров нарсасига суд тартибида қаратишда суднинг қарорида гаровдаги мол-мулкнинг номи, жойлашган жойи кўрсатилиши лозим. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни, жавобгар "---------------" МЧЖ ҳисобидан даъвогар фойдасига 256 736 556 сўм асосий кредит қарздорлик, 13 184 209 сўм фоиз қарздорлик ва пеня 5 611 286 сўм жами 275 532 052 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорликни ундиришни ва ундирувни гаровдаги мол-мулкка қаратишни лозим топади. ИПКнинг 118-моддаси асосан, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатлари жавобгар зиммасига юклатилиши лозим. Юқоридагиларга ҳамда ФКнинг 234, 223, 292, 735, 736, 744моддаларини, ИПКнинг 66, 72, 75, 118, 128, 170, 176-180, 186,192моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъво ариза қаноатлантирилсин. Жавобгар "---------------" МЧЖдан: - ЧЭКИ АТБ “---------------” ҳисобига 256 736 556 сўм асосий кредит қарздорлик, 13 184 209 сўм фоиз қарздорлик ва 5 611 286 сўм пеня жами 275 532 052 сўм кредит ва унга ҳисобланган фоизлардан бўлган қарздорлик ва 24 000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджетига 5 510 641 сўм давлат божи ундирилсин. Кредит қарздорликни ундируви 12.05.2022 йилдаги гаров шартномасига асосан гаровга қўйилган жавобгар "---------------" МЧЖга тегишли бўлган 2020 йилда ишлаб чиқарилган, давлат рақам белгиси 01 222KGA бўлган “HUNDAI SONATA” русумли автомашина ва 2020 йилда ишлаб чиқарилган давлат рақам белгиси 01 111KGA бўлган “MALIBU 2” русумли автомашина га қаратилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ---------