← Назад
Решение #673980 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| Ушбу кодекс | 72 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь 4-1104-2302/3266-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Т.Салимов
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимовнинг котиблигида, даъвогар “Ххххх”
МЧЖ тугатиш бошқарувчисининг жавобгар – “Ххххх” АЖ ҳисобидан 19 318
180 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни жавобгар вакили – Ғ.Бердиев (ишончнома асосида) иштирокидаги, суд
биносида очиқ суд мажлисида, видеоконференцалоқа режимида, кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар “Ххххх” МЧЖ тугатиш бошқарувчиси Ўртачирчиқ туманлараро
иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “Ххххх” АЖ ҳисобидан
19 318 180 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Иш ҳужжатларида суд мажлисининг даъвогар иштрокисиз кўриш ҳақида
илтимоснома мавжуд.
Суд мажлисида жавобгар вакили даъвогар олдида 19 318 180 сўм
қарздорлик мавжудлигини баѐн қилиб, бу ҳақда маълумотнома тақдим қилиб,
суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд жавобгар вакилининг кўрсамалари ва тушунтиришларини эшитиб,
даъво аризаси важларини ўрганиб, ишдаги ҳужжатларни муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра даъво талабларини тўлиқ қаноатлантиришни, суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан кейин матнда
– ФК) 8 ва 234-моддаларига, асосан мажбуриятлар шартномадан, зиѐн етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, “Ххххх” МЧЖ томонидан
“Ххххх” АЖга 2018 йил 24 декабрдаги 344-сонли ишончнома ва 2018 йил 28
декабрдаги 289-сонли ҳисоб-фактурага асосан 15 000 дона 49 797 914 сўмлик
қулфлар (замок проволочный) маҳсулотлари етказиб берилган.
Суд муҳокамасида жавобгар вакили томонидан тақдим этилган
маълумотга кўра даъвогар томонидан етказиб берилган маҳсулотлар учун
жавобгарнинг қарздорлиги 19 318 180 сўмни ташкил этиши тасдиқланади.
Тошкент вилояти Зангиота туманлараро иқтисодий судининг 11012101/612-сонли иш бўйича 2021 йил 1 июлдаги ҳал қилув қарори билан “Ххххх”
МЧЖ банкрот деб топилган ва тугатиш бошқарувчиси этиб Б.М.Усманов
Тугатиш бошқарувчисининг етказиб берилган маҳсулотлар учун пул
маблағларини ўтказиб беришни сўраб, “Ххххх” АЖга юборган талабномаси
жавобгар томонидан эътиборсиз қолдирилган. Шунга асосан тугатиш
бошқарувчиси даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
“Ххххх” МЧЖ томонидан “Ххххх” АЖга етказиб берилган (замок
проволочный) қулф маҳсулотлари учун 19 318 180 сўм қарздорлиги юзага
келганлиги жавобгар вакилининг суд мажлисида берган кўрсатмалари ва иш
ҳужжатлари билан ўз тасдиғини топди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекснинг 66моддасига асосан иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда
назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар
асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини
асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга
бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг
маслаҳатлари
(тушунтиришлари),
гувоҳларнинг
кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан
аниқланади.
Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ
муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа
далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Шунга кўра даъвогарнинг даъво талабини тўлиқ қаноатлантирилиши
лозим.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Қайд этилганларга кўра, суд даъвогарнинг даъво талабларини тўлиқ
қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Иқтисодий процессуал кодексининг 66,
72, 118, 176-180, 186, 192-моддаларини қўллаб, суд
қарор қилади:
Даъвогарнинг даъво талаблари тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар “Ххххх” АЖ ҳисобидан даъвогар “Ххххх” МЧЖ фойдасига
19 318 180 сўм қарздорлик ундирилсин.
Жавобгар “Ххххх” АЖ ҳисобидан Республика бюджетига 386 363,6 сўм
давлат божи ундирилсин.
Жавобгар “Ххххх” АЖ ҳисобидан Тошкент вилоят судининг депозит
ҳисоб рақамига 24 000 сўм почта харажатлари ундирилсин.
Жавобгар “Ххххх” АЖ ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди
депозит ҳисоб рақамига ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан
боғлиқ 75.000 сўм харажат ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф бир ойлик муддат ичида
апелляция шикояти бериш(протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов