← Назад
Решение #673982 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 234 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-2101-2202/5940-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев, даъвогар
ХХХнинг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан асосий қарз ва
пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини соддалаштирилган иш
юритиш тартибида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан
3.396.829 сўм асосий қарз ва 509.524 сўм пеня ундиришни сўраган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси нусхаси олингандан сўнг судга
эътирознома тақдим этилмаган.
Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги
асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим топади.
Шартномага кўра, даъвогар фитосанитария, зарарлантириш
хизматларини кўрсатиш, жавобгар эса кўрсатилган хизматларни қабул
қилиш ва тўловларни муддатида тўлаб беришни ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида 2021 йил 10 март куни техника хизмати
кўрсатиш тўғрисида 100-сонли шартнома тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар томонидан жавобгарга
25.000.000 сўмлик пул маблағлари тўлаб берилган бўлсада, жавобгар
томонидан 21.603.171 сўмлик хизматлар кўрсатилган, 3.396.829 сўм
қайтарилмаган.
ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий
муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор)
фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни
топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки
муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса
қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига
эга бўлади.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса -иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган
бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шунга кўра, суд даъвони қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар
фойдасига 3.396.829 сўм асосий қарзни ундиришни лозим деб топади.
Шунингдек, даъвогар жавобгардан 509.524 сў пеня ундиришни ҳам
сўраган.
Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблигини,
даъвогар
томонидан
қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан
бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган
ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня
ундириш талабини 100.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, олдиндан тўланган
24.000 сўм почта харажатларини жавобгардан даъвогар фойдасига
ундиришни, шунингдек, жавобгардан республика бюджетига 300.000 сўм
давлат божи ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан ХХХ фойдасига
3.396.829 сўм асосий қарз, 100.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан республика
бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция шикояти бериши, прокурор протест
келтириши мумкин.
Б.Джумаев