Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/2811 Дата решения 12.01.2023 Инстанция Апелляция Тип документа Постановление Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Худояров Нодир Мухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Наврўз айёми масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Идеал Кристал МЧЖ масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1004902 Claim ID 3082227 PDF Hash 35a0ff3510465c9e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 7
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 151-моддаси ИПК 151 law
ИПК 155-моддаси ИПК 155 law
ИПК 281-моддаси ИПК 281 law
суд томонидан ИПКнинг 177-моддаси суд томонидан ИПК 177 law
ИПК 279-моддаси ИПК 279 law
айъати биринчи инстанция суди томонидан ИПК 155-моддаси айъати биринчи инстанция суди томонидан ИПК 155 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOSHKENT VILOYAT SUDI ТАШКЕНТСКИЙ ОБЛАСТНОЙ СУД 100059, Toshkent sh, Sh.Rustaveli ko`chasi, 93-uy 100059, г. Ташкент, ул. Ш.Руставели, 93 Tel:(+99871) 253-24-67 Fax: 0 (71)253-17-60 e.mail: i.toshkent.v@sud.uz Қ А Р О Р (апелляция инстанцияси суди) Тошкент шаҳри 2023 йил 12 январь 4-1107-2201/2811-сонли иш Биринчи инстанция судида ишни кўрган судья Б.Тураев Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судья Н.Худояровнинг раислигида, ҳайъат аъзолари судьялар И.Юсупов ва Н.Юсуповдан иборат таркибда, С.Кенжаевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси вакили М.Исмоилов, “NAVRUZ AYYOMI” масъулияти чекланган жамияти вакили А.Бойбусинов иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “NAVRUZ AYYOMI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар “IDEAL KRISTAL” масъулияти чекланган жамиятидан 950 000 000 сўм асосий қарз ва 475 000 000 сўм пеня, жами 1 425 000 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган иш юзасидан чиқарилган Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими устидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан даъвогар “NAVRUZ AYYOMI” масъулияти чекланган жамияти манфаатида берилган апелляция шикояти асосида ишни Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати жойлашган бинода видеоконференцалоқа режимидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни аниқлади: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буѐн матнда Палата деб юритилади) “NAVRUZ AYYOMI” масъулияти чекланган жамияти (бундан буѐн матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат қилиб, “IDEAL KRISTAL” масъулияти чекланган жамиятидан (бундан буѐн матнда жавобгар деб юритилади) 950 000 000 сўм асосий қарз ва 475 000 000 сўм пеня, жами 1 425 000 000 сўм ундиришни сўраган. Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими билан даъво аризасининг нусхаси жавобгар юборилганлигини тасдиқловчи далил даъво аризасига илова қилинмаганлиги ҳамда иш мазкур иқтисодий суднинг судловига тегишли эмаслиги асослари билан даъво аризаси қайтарилган. Иш юзасидан чиқарилган ажримдан норози бўлиб, Палата даъвогар манфаатида апелляция шикояти билан мурожаат қилган ҳамда унда биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни ва даъво аризасини иш юритишга қабул қилишни сўраган. Суд мажлисида Палата ва даъвогар вакиллари апелляция шикоятида келтирилган важларини қўллаб-қувватлаб, суд томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилганлигини, иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судловига тегишли бўлса-да, суд томонидан даъво аризаси асоссиз қайтарилганлигини таъкидлаб, биринчи инстанция судининг ажримини бекор қилишни сўрашди. Жавобгар суд муҳокамасида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Судлов ҳайъати Палата ва даъвогар вакилларининг важларини тинглаб, апелляция шикоятда келтирилган важларни иш ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, апелляция шикоятини эса қаноатлантиришни рад этишни лозим топади. Биринчи инстанция суди Палата томонидан даъво аризасининг нусхаси жавобгар юборилганлигини тасдиқловчи далил даъво аризасига илова қилинмаганлиги ҳамда иш мазкур иқтисодий суднинг судловига тегишли эмаслиги асослари билан даъво аризасини қайтариш ҳақида хулосага келган. Судлов ҳайъати биринчи инстанция судининг мазкур иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий иқтисодий судининг судловига тегишли эмаслиги ҳақидаги хулосаси билан келишмайди. Чунки, даъво аризасига илова қилинган тарафлар ўртасида 2020 йил 24 январда тузилган шартноманинг 4.3-бандида мазкур шартнома бўйича юзага келадиган низолар Тошкент шаҳар иқтисодий судида ҳал этилиши белгиланган. Холбуки, бу вақтда Тошкент шаҳар иқтисодий суди эмас, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати фаолият кўрсатган. Бундай ҳолатда, шартноманинг ушбу банди ўз-ўзидан ҳақиқий эмас бўлиб, даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 33-моддасининг биринчи қисми талабига кўра жавобгар давлат рўйхатидан ўтган жойдаги судга, яъни Оҳангарон туманлараро иқтисодий иқтисодий судига тақдим этилади. Шу билан бирга, иш ҳужжатлари ҳамда суднинг электрон маълумотлар базасидан аниқланишича, Палата томонидан электрон кўринишда судга юборилган 2022 йил 25 октябрдаги даъво аризасига унинг нусҳаси жавобгарга юборилганлигининг далили сифатида 2022 йил 28 июлдаги почта хабарномаси илова қилинган. ИПК 151-моддаси биринчи қисмининг 2-бандида даъво аризасига даъво аризасининг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши белгиланган. ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра, жавобгарга ва учинчи шахсларга даъво аризасининг ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари юборилганлигини тасдиқловчи далиллар тақдим этилмаган бўлса судья даъво аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни қайтаради. Бундай ҳолатда, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларига риоя қилиб, мазкур даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусҳалари жавобгарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар даъво аризасига илова қилинмаганлигини инобатга олиб, даъво аризасини қайтариш тўғрисида асосли хулосага келган. ИПК 281-моддасининг иккинчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан ушбу Кодексда белгиланган қоидалар бўйича берилган апелляция шикояти (протести) ушбу бобда суднинг ҳал қилув қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриш учун назарда тутилган тартибда апелляция инстанцияси суди томонидан кўрилади. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарори ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 161-сонли қарорининг 1-бандида суд томонидан қабул қилинган қарор моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари билан тўлиқ мос келиши, иш ҳужжатлари ва суд аниқлаган ҳолатларга мувофиқ бўлиши кераклиги, қайд этилган талабларга риоя этмаслик ИПКнинг 279 ва 302-моддаларига мувофиқ қарорнинг бекор қилиниши ѐки ўзгартирилиши учун асос бўлиши мумкинлиги, суд томонидан ИПКнинг 177-моддасида назарда тутилган барча масалаларни ҳал этмайдиган, юзаки, асослантирилмаган қарорларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги ҳақида тушунтириш берилган. ИПК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорини ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун қуйидагилар асос бўлади: 1) иш учун аҳамиятли ҳолатларнинг тўлиқ аниқланмаганлиги; 2) суд аниқланган деб ҳисоблаган, иш учун аҳамиятли бўлган ҳолатларнинг исботланмаганлиги; 3) ҳал қилув қарорида баѐн қилинган хулосаларнинг иш ҳолатларига мувофиқ эмаслиги; 4) моддий ва (ѐки) процессуал ҳуқуқ нормаларининг бузилганлиги ѐхуд нотўғри қўлланилганлиги. Юқоридагиларга асосан, судлов ҳайъати биринчи инстанция суди томонидан ИПК 155-моддаси биринчи қисмининг 5-банди талаби тўғри қўлланган ҳолда даъво аризасини қайтариш ҳақида тўғри ва асослантирилган хулосага келинган деб ҳисоблайди. ИПК 281-моддаси учинчи қисмининг 1-бандида апелляция инстанцияси суди биринчи инстанция судининг қарори, ажрими устидан берилган шикоятни (протестни) кўриб чиқиш натижалари бўйича қарорни, ажримни ўзгаришсиз қолдиришга ҳақлилиги белгиланган. Мазкур ҳолатда, биринчи инстанция суди процессуал ҳуқуқ нормаларини тўғри қўллаб, иш ҳолатларига мувофиқ қонуний ва асослантирилган ажрим чиқарган, шу сабабли уни ўзгартириш ѐки бекор қилиш учун асослар мавжуд эмас. Қайд этилганларган кўра, судлов ҳайъати Палатанинг апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни, суд ажримини ўзгаришсиз қолдиришни, ИПКнинг 118-моддаси талабидан келиб чиқиб, апелляция инстанциясида ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогар 4 зиммасига юклашни ҳамда даъвогар томонидан почта харажатлари тўланганлигини инобатга олишни, суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ суд харажатларини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва ИПКнинг 118, 279 - 281-моддаларини қўллаб, судлов ҳайъати қ а р о р қ и л д и: Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 16 ноябрдаги ажрими ўзгаришсиз қолдирилсин. Апелляция шикоятини қаноатлантириш рад этилсин. “NAVRUZ AYYOMI” масъулияти чекланган жамиятидан Ўзбекистон Республикаси Олий судига суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан боғлиқ 75 000 сўм суд харажатлари ундирилсин. Ижро варақаси берилсин. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан қонуний кучга киради. Қарор устидан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига кассация шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Н.Худояров ҳайъат аъзолари И.Юсупов Н.Юсупов