← Назад
Решение #674008 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 703 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 12 январь
4-2101-2202/5943-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев
раислигида, М.Жамиловнинг суд мажлиси котиблигида, даъвогар “Т”
масъулияти чекланган жамиятининг, жавобгар ХХХга нисбатан
киритилган даъво аризасини очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
“Т” масъулияти чекланган жамияти судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, ХХХга нисбатан 21.994.000 сўм асосий қарз ва 10.997.000
сўм пеняни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, тарафлар ўртасида тузилган хизмат кўрсатиш
шартномасига асосан хизматлар кўрсатилган бўлсада, жавобгар
томонидан
бугунги
кун
ҳолатига
қарздорлик
баратараф
қилинмаганлигини билдириб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд
мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодекси (бундан буён матнда-ИПК)нинг 128, 170-моддасига
асосан ишни уларнинг иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб
ҳал қилишни лозим топди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво талабини
қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига
юклашни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2021 йил
4 ноябрь куни 3164677-сонли хизмат кўрсатиш шартномаси тузилган.
Мазкур шартномаларга мувофиқ, даъвогар томонидан жавобгарга
хизмат кўрсатиши, жавобгар эса бажарилган ишлар учун тегишли
тўловларни амалга ошириш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда
ФК деб юритилади)нинг 703-моддасига кўра, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш
шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий
шаклда бўлмаган хизматни бажариш (муайян ҳаракатларни қилиш ёки
муайян фаолиятни амалга ошириш), буюртмачи эса бу хизмат учун ҳақ
тўлаш мажбуриятини олади.
хизматлари кўрсатилган, мазкур хизматлар учун жавобгар томонидан
шартномавий мажбуриятлар лозим даражада бажарилмасдан, 21.994.000
сўмлик тўловлар амалга оширилмаган.
Даъвогарнинг огохлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз
қолдирилган. Ушбу ҳолатлар даъво аризасига илова қилинган ҳужжатлар,
хусусан, шартнома, ҳисоб-фактуралар, таққослаш далолатномаси ва бошқа
ҳужжатлар билан ўз исботини топган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
керак.
Шу сабабли, суд 21.994.000 сўм асосий қарз ундириш тўғрисидаги
талабни қаноатлантиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво талабида 10.997.000 сўм пеня
ундиришни ҳам сўраган.
Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган
неустойка
кредиторнинг
мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли
эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги,
мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек
кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик
учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон
қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида
белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган
мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири
ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал
қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг мажбуриятини
бузиш
оқибатларига
номутаносиблигини,
даъвогар
томонидан
қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, шу билан
бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган
ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня
ундириш талабини 3.500.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган
қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни, жавобгардан даъвогар
фойдасига олдиндан тўланган 659.820 сўм давлат божи ва 24.000 сўм
почта харажатларини ундиришни лозим топди.
Юқоридагилардан
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Т”
масъулияти чекланган жамияти фойдасига 21.994.000 сўм асосий қарз,
3.500.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажатлари ва
659.820 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят судига
белгиланган тартибда апелляция тартибида шикоят бериши, прокурор
протест киритиши мумкин.
Б.Джумаев