Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2203/3344 Дата решения 11.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Туронбанк" АТБ давлат акционерлик бирлашмаси Ответчик / Подсудимый "165-TREST" масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1016407 Claim ID 2998797 PDF Hash e9796b4650cbfb97... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 293-моддаси ФКнинг 293 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 январь 4-1901-2203/3344-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Қ.Тангиров (2023 йил 5 январдаги 21сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик тижорат банки манфаатида, жавобгарлар – “165-TREST” масъулияти чекланган жамияти ва “DINORA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни, Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “165-TREST” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда – жавобгар) ва “DINORA” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) (157451000 сўм чегарасида) солидар тартибда 787257000 сўм кредит қарздорлик, 66479000 сўм кредит фоизи ва 5248000 сўм жарима ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгарлар суд мажлисида ўз вакилларининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддаси иккинчи қисмига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бироқ суд жараёнида жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигини билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида 2021 йил 29 мартда №90-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк қарздорга Термиз шаҳар Ибн Сино кўчаси 21-уйда жойлашган 6-сонли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси биносини сотиб олиш учун 60 ой муддатга йиллик 23 фоиз устама тўлаш шарти билан 839740500 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартноманинг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. Кредит таъминоти сифатида 2021 йил 29 мартда банк ва жавобгар ўртасида ипотека шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан жавобгарга тегишли бўлган Термиз шаҳри Ибн Сино кўчаси 21-уйда жойлашган 6сонли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси биноси гаровга қўйилган. Шу билан бирга 2021 йил 29 мартда тузилган 01-сонли кафиллик шартномасига мувофиқ, жавобгарнинг 157451000 сўмлик кафиллиги олинган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФКнинг 293-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, қарздор кафиллик билан таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса. Ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларига кўра, башарти, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Агар кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, биргалашиб кафил бўлган шахслар кредитор олдида солидар жавоб берадилар. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномаси бандларида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 787257000 сўм кредит қарздорлик, 66479000 сўм кредит фоизи қарзи юзага келган. Шунингдек даъвогар даъво аризасида жавобгардан қонунга асосан 5248000 сўм жарима ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни 32моддасининг биринчи қисмида тўлов талабномаси акцептини асоссиз равишда бутунлай ёки қисман рад этганлик, шунингдек ҳисоб-китобнинг бошқа шаклларида товарлар (ишлар, хизматлар) ҳақини тўлашдан бош тортганлик (банк муассасасига тўлов топшириқномасини тақдим этмаганлик, чек бермаганлик, аккредитивни тақдим этмаганлик ва ҳоказо) учун сотиб олувчи (буюртмачи) маҳсулот етказиб берувчига ўзи тўлашни рад этган ёки бош тортган сумманинг 15 фоизи миқдорида жарима тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 2, 4-бандларида, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланиши, судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шартлиги, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. Даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага кўра, жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда 699785000 сўм кредит қарзи, 15971000 сўм кредит фоизи қарздорлиги мавжуд. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан (157451000 сўм чегарасида) солидар тартибда 699785000 сўм кредит қарзи, 15971000 сўм кредит фоизи ва 2500000 сўм жарима ундиришни, ундирувни гаров мулкига қаратишни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 17179680 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига жавобгар – “165-TREST” масъулияти чекланган жамияти ва “DINORA” масъулияти чекланган жамиятидан (157451000 сўм чегарасида) солидар тартибда 699785000 сўм кредит қарзи, 15971000 сўм кредит фоизи ва 2500000 сўм жарима ундирилсин. Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда жавобгар – “165-TREST” масъулияти чекланган жамиятига тегишли Термиз шаҳри Ибн Сино кўчаси 21-уйда жойлашган 6-сонли савдо ва маиший хизмат кўрсатиш нуқтаси биносига қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар – “165-TREST” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар – “TURONBANK” акциядорлик тижорат банки фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига жавобгар – “165-TREST” масъулияти чекланган жамиятидан 17179680 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи Д.Жумаев