← Назад
Решение #674057 Экономические
Определение (о прекращении производства по делу)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуни | 16 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 273 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
ANDIJON
VILOYAT SUDI
АНДИЖАНСКИЙ
ОБЛАСТНОЙ СУД
170100, Andijon sh, Navoiy shoh k-si, 15
170100, г.Андижан, улица Навоий шох, 15
Тел: (0-374) 223-49-21, факс: 228-39-72, эл.почта: and.vis@umail.uz
АЖРИМ
(апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш ҳақида)
2023 йил 11 январь
4-1701-2202/5122-сонли иш
Андижон вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати, суд
раиси
ўринбосари
Ш.Мирзаев
раислигида,
судьялар
У.Холиков
ва Д.Убайдуллаевдан иборат таркибда, судья катта ёрдамчиси Х.Азизовнинг
котиблигида, “HUDUDGAZ ANDIJON” газ таъминот филиали вакиллари
И.Холматов, Х.Мамажонов (2023 йил 5 январдаги 29-01-10/1-сонли ва
2023 йил 7 январдаги 29-10/07-сонли ишончномалар асосида), Монополияга
қарши курашиш қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси вакили
Х.Обидов (2022 йил 28 сентябрдаги 2773/01-07-сонли ишончнома асосида),
“BAHT TEXTILE ANDIJON” масъулияти чекланган жамияти вакили Ш.Хамраев
(адвокат, 2022 йил 1 ноябрдаги 214/22-сонли ордер асосида) иштирокида,
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси “BAHT TEXTILE ANDIJON” масъулияти чекланган жамияти
манфаатида, “HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамияти ва “HUDUDGAZ
ANDIJON” газ таъминот филиалидан 146 323 043 сўм ортиқча тўланган
тўловни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан қўзғатилган
4-1701-2202/5122-сонли иқтисодий иш бўйича Бўстон туманлараро
иқтисодий судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қароридан норози
бўлиб, “HUDUDGAZ ANDIJON” газ таъминот филиали томонидан киритилган
апелляция шикоятини ва унга илова қилинган ҳужжатларни Андижон вилоят
суди биносида, очиқ суд мажлисида видеоконференцалоқа режимидан
фойдаланган ҳолда кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Монополияга қарши курашиш қўмитаси Андижон вилоят ҳудудий
бошқармаси (бундан буён матнларда – “бошқарма” деб юритилади) “BAHT
TEXTILE ANDIJON” масъулияти чекланган жамияти манфаатида (бундан буён
матнларда – “даъвогар” деб юритилади) иқтисодий судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, “HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамияти ва “HUDUDGAZ
ANDIJON” газ таъминот филиалидан (бундан буён матнларда – “жавобгар” деб
юритилади) 146 323 043 сўм ортиқча тўланган тўловни ундиришни сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 14 ноябрдаги ажрими билан
“BAHT TEXTILE ANDIJON” масъулияти чекланган жамияти даъвогар сифатида,
“OLTINKO`L XAMKOR RIVOJ” масъулияти чекланган жамияти, “ANTEKS GAZ
OIL” масъулияти чекланган жамияти ва “AZIZ DIYOR ASOS” масъулияти
чекланган жамиятлари ишга мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Биринчи инстанция судининг 2022 йил 1 декабрдаги ҳал қилув қарори
билан даъво талаби қаноатлантирилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан
асоссиз олинган 146 323 043 сўм ундирилган.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлиб, “HUDUDGAZ ANDIJON” газ
таъминот филиали томонидан киритилган апелляция шикоятида, биринчи
инстанция суди томонидан жавобгарнинг важларига тўлиқ баҳо
берилмаганлиги, ишга жалб этилган учинчи шахсларнинг фикри
эшитилмаганлиги, ишга тегишли мухассислар жалб этилган ҳолда
ўрганилмаганлиги каби важлар баён этилиб, биринчи инстанция суди
томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъво аризани
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Жавобгар вакиллари суд мажлисида тушунтириш бериб, шикоятда
келтирган важларини қувватлаб, бошқарма томонидан қарор қабул қилиниб,
унга кўра истеъмолчи учун етказиб берилган табиий газга нисбатан
йўқотишлар (потерия) учун асоссиз ҳисобланган 146 323 043 сўм ортиқча
тўловларни даъвогар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида
мажбурий кўрсатма берилганлигини, ушбу сумманинг ҳисоб-китоби тўлиқ
ўрганилмаганлигини, биринчи инстанция суди томонидан жавобгарнинг
важларига тўлиқ баҳо берилмаганлигини ҳамда ишга жалб этилган учинчи
шахсларнинг фикри эшитилмаганлигини, ишга тегишли мухассислар жалб
этилган ҳолда ҳисоб-китоблар тўлиқ ўрганилиб чиқилиши лозимлигини,
бошқарма томонидан қабул қилинган қарорга нисбатан судга шикоят
киритилмаганлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини
қаноатлантиришни сўради.
Бошқарма вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, бошқарма
томонидан жавобгарга нисбатан 2022 йил 5 августда 143/04-сонли қарор
қабул қилинганлигини, унга кўра Ўзбекистон Республикасининг “Табиий
монополиялар тўғрисида”ги Қонуни 16-моддаси, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сонли қарори билан
тасдиқланган табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бир қатор бандлари
ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2018 йил 1 июнда 3018-сон
билан рўйхатдан ўтказилган “Табиий газ етказиб бериш, транспортировка
қилиш, тақсимлаш ва сотишдаги йўқотишларни аниқлаш тартиби
тўғрисида”ги
Йўриқноманинг
25-банди
талаблари
бузилган
деб
топилганлигини, натижада истеъмолчи учун етказиб берилган табиий газга
нисбатан йўқотишлар (потерия) учун асоссиз ҳисобланган 146 323 043 сўм
ортиқча тўловларни даъвогар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида
мажбурий кўрсатма берилганлигини, бироқ, қарор талаблари жавобгар
томонидан бажарилмаганлигини, ҳозирда бошқарма томонидан қабул
қилинган қарор ўз кучида эканлигини, унга нисбатан судга шикоят
киритилмаганлигини, жавобгарнинг апелляция шикоятида ҳамда суд
мажлисида келтирган важлари асоссизлигини билдириб, судлов ҳайъатидан
апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Даъвогар вакили суд мажлисида тушунтириш бериб, жавобгарнинг
апелляция шикоятида ҳамда суд мажлисида келтирган важлари
асоссизлигини билдириб, судлов ҳайъатидан апелляция шикоятини
қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Учинчи шахслардан вакиллар суд мажлисида иштирок этмади.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг кўргазмаларини тинглаб,
ишдаги мавжуд ва қўшимча тақдим этилган хужжатларни ўрганиб чиқиб,
қуйидаги асосларга кўра апелляция шикояти бўйича иш юритишни
тугатишни лозим топди.
Аниқланишича, апеллция шикояти “HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик
жамияти номидан киритилиши лозим бўлган ҳолда шикоят “HUDUDGAZ
ANDIJON” газ таъминот филиали номидан киритилган, шикоят эса филиал
номидан филиал директори Д.Салоҳиддинов томонидан имзоланган.
Гарчи, “HUDUDGAZ ANDIJON” газ таъминот филиали директори
Д.Салоҳиддиновга “HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамияти бошқарув
раиси томонидан 2022 йил 31 мартда 01-19-25/2005-сонли ишончнома
берилган бўлса-да, апелляция шикояти “HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик
жамияти номидан тақдим этилиши ва “HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик
жамияти вакили сифатида имзоланиши лозим эди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
273-моддасининг биринчи қисми учинчи бандага кўра, апелляция шикояти
суд ҳужжати устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан
берилган бўлса апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти (протести)
бўйича иш юритишни тугатади.
Судлов ҳайъати амалдаги қонун ҳужжатларида мазкур тоифадаги
апелляция шикоятини кўриш натижалари бўйича давлат божи ундириш
назарда тутилмаганлигини инобатга олиб, иш бўйича олдиндан тўланган
1 444 000 сўм давлат божини аризаси асосида жавобгарга қайтаришни
ва олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини жавобгарнинг зиммасида
қолдиришни, ишни видеоконференцалоқа режимида кўриш билан боғлиқ
75 000 сўм суд харажатини жавобгардан Олий суд фойдасига ундиришни
лозим топди.
Бинобарин, судлов ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 195, 273-моддаларини қўллаб
АЖРИМ ҚИЛДИ:
“HUDUDGAZ ANDIJON” газ таъминот филиали томонидан киритилган
апелляция шикояти юзасидан апелляция инстанциясида иш юритиш
тугатилсин.
“HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамияти томонидан олдиндан
тўланган 1 444 000 сўм давлат божи аризаси асосида унга қайтарилиши
мумкинлиги тушунтирилсин.
Олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати “HUDUDGAZTA`MINOT”
акциядорлик жамияти зиммасида қолдирилсин.
“HUDUDGAZTA`MINOT” акциядорлик жамиятидан Олий суднинг депозит
ҳисоб-рақамига 75 000 сўм суд харажати ундирилсин.
Ажрим қабул қилинган пайтдан бошлаб қонуний кучга киради ва унинг
устидан шикоят қилиш мумкин.
Раислик қилувчи
/зо/
Ш.Мирзаев
Ҳайъат аъзолари
/имзо/
У.Холиков
Д. Убайдуллаев