← Назад
Решение #674067 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| онуннинг | 22 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 январь Термиз шаҳри 4-1901-2201/4393-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили- Р.Ўроқов (раҳбар)
иштирокида,
даъвогар“ҲАКАМЛАР
АРБИТРАЖИ
МУҲОКАМАСИ”
масъулияти чекланган жамияти жавобгар- “SURXONDARYO HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLAR KORXONASI” акциядорлик жамиятига нисбатан киритган даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий суди
биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
даъвогар- “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти чекланган
жамияти (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) иқтисодий судга
даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар- “SURXONDARYO HUDUDIY
ELEKTR TARMOQLAR KORXONASI” акциядорлик жамиятидан (бундан буён
матнда жавобгар деб юритилади) 1702521 сўм ҳакамлик йиғими ундиришни
сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллаб
қувватлаб, жавобгар томонидан ҳакамлик йиғими тўлаб берилмаганлигини
билдириб, даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган
бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга
маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар
қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга келмаганлигини инобатга
олиб, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни унинг
иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим деб
Судда аниқланишича, даъвогар ҳузурида доимий фаолият юритувчи
Ҳакамлик суди ташкил этилган ва рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида
гувоҳнома берилган.
Ҳакамлик суди 2022 йил 10 ноябрь куни даъвогар- «Сурхондарё
ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг жавобгар- “Файз мехринисо қурилиш”
хусусий корхонаси ўртасидаги ҳакамлик ишини кўриб чиқиб, ҳал қилув
қарори қабул қилган. Мазкур ҳал қилув қарорида Ҳакамлик суди фойдасига
жавобгар ҳисобидан 1702521 сўм ҳакамлик йиғими ундириш белгиланган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги
Қонуннинг 22-моддасига кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан
боғлиқ харажатларни ҳакамлик муҳокамаси тарафлари ўртасида тақсимлаш
ҳакамлик суди томонидан ҳакамлик муҳокамаси тарафларининг келишувига
мувофиқ, бундай келишув бўлмаган тақдирда эса, қаноатлантирилган ва рад
этилган талабларга мутаносиб равишда амалга оширилади.
Ҳакамлик судининг ҳал қилув қарори ҳакамлик муҳокамаси
тарафларидан қайси бирининг фойдасига чиқарилган бўлса, ўша тарафнинг
вакили хизматларига ҳақ тўлаш бўйича харажатлар, шунингдек низони
ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар, агар қилинган
харажатларни қоплаш ҳақидаги талаб ҳакамлик муҳокамаси пайтида
билдирилган ва ҳакамлик суди томонидан қаноатлантирилган бўлса,
ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ ҳакамлик муҳокамасининг
бошқа тарафига юкланиши мумкин.
Низони ҳакамлик судида ҳал қилиш билан боғлиқ харажатларнинг
тақсимланиши ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорида ёки ажримида
кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Иқтисодий судлар томонидан ҳакамлик муҳокамаси билан боғлиқ ишларни
кўришда қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги
2012 йил 15 июндаги 238-сонли қарорининг 5.1-бандининг иккинчи қисмига
кўра, низони ҳакамлик судида ҳал қилишда тарафлар томонидан тўланиши
лозим бўлган харажатларни тўлаш ҳакамлик суди томонидан кечиктирилган
тақдирда, ҳакамлик судини ташкил этган юридик шахс ҳакамлик
муҳокамасининг тегишли тарафидан ушбу харажатларни ундиришни сўраб
ваколатли судга умумий тартибда даъво аризаси билан мурожаат қилишга
ҳақли.
Суд юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг талабини тўлиқ
қаноатлантиришни, даъвогар фойдасига жавобгар “SURXONDARYO HUDUDIY
ELEKTR TARMOQLAR KORXONASI” акциядорлик жамияти ҳисобидан 1702521
сўм ҳакамлик йиғими ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 300000 сўм давлат божи ва 24000 сўм
почта харажати ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Даъвогар- “ҲАКАМЛАР АРБИТРАЖИ МУҲОКАМАСИ” масъулияти
чекланган жамияти фойдасига жавобгар- “SURXONDARYO HUDUDIY ELEKTR
TARMOQLAR KORXONASI” акциядорлик жамияти ҳисобидан 1702521 сўм
ҳакамлик йиғими, иш учун тўланган 300000 сўм давлат божи ва 24000 сўм
почта харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Д.Жумаев