Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/3160 Дата решения 11.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый БИО-ТЕХНО-ЭКО масьулияти чекланган жамияти
Source ID 1016426 Claim ID 2995016 PDF Hash 59d689fb33fb2ec5... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 107-моддаси ИПК 107 law
онуни 17-моддаси онуни 17 law
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД 190111, Termiz sh, Istiqlol k.. 67-uy 190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67 Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz А Ж Р И М (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2023 йил 11 январь 4-1901-2201/3160-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти вакили – Х.Тошпулатов (2023 йил 4 январдаги 01/1-5155/1-сонли ишончнома асосида), жавобгар вакили – Р.Ураков иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгарлар – “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ва “SUVQURILISHTA`MIRLASH” кўп тармоқли хусусий корхонасига нисбатан берган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар ёки банк) манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамиятидан (кейинги ўринларда - жавобгар) 6953126006 муддати келмаган кредит асосий қарзи, 457875000 муддати ўтган асосий кредит қарзи, 598551151,16 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундириб, ундирувни “BIO TEXNO EKO” масъулияти чекланган жамияти ва “SUVQURILISHTA`MIRLASH” кўп тармоқли хусусий корхонасига тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар “SUVQURILISHTA`MIRLASH” кўп тармоқли хусусий корхонаси суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар билан тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни сўради. сўради. Суд, иш юзасидан тарафлар вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлардан кўринишича, даъвогар ва жавобгар ўртасида иш бўйича 2023 йил 11 январда медиатив келишув тузилган. ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради. Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни 17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши керак. Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши лозим. Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд а ж р и м қ и л д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Судья Д.Жумаев