Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4397 Дата решения 11.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўзмиллийбанк АЖ Ответчик / Подсудимый "АБДУ-ЗОКИР" фермер хўжалиги
Source ID 1016493 Claim ID 3073326 PDF Hash 67227acfc7a30273... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190111, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 11 январь 4-1901-2201/4397-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Тошпулатов (2023 йил 4 январдаги 01/15155/1-сонли ишончнома асосида) жавобгар вакили – Х.Рихсиев (2023 йил 5 январдаги 05/01-2023-сонли ишончномага асосан) иштирокида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ манфаатида жавобгарлар – “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалиги ва “QURILISH RAVON YO`LLARI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ (бундан буён матнда даъвогар ёки «Банк» деб юритилади) манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, ўзининг даъво аризасида жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигидан (бундан буён матнда жавобгар ёки «Қарздор» деб юритилади) ҳисобидан муддатли кредит қарзи 666666668 сўм, муддати ўтган асосий қарз 714437156,13 сўм, жами 1381103824,13 сўм ва муддати ўтган кредит фоизи 44897177,8 сўмни ундириб, ундирувни жавобгар ва қўшимча жавобгар “QURILISH RAVON YO`LLARI” масъулияти чекланган жамиятига (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади) тегишли гаров мулкига қаратишни сўраган. Палата ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Қўшимча жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қўллабқувватлаб, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаганлигини билдириб, бироқ суд жараёнида жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб берилганлигин билдириб, даъвони қисман қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили ҳақиқатда банк олдида қарздорлик мавжудлиги, суд кунига қадар унинг бир қисми қопланганлиги, қолган қисмини ҳам қоплаш чоралари кўрилаётганлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишда иштирок этувчи шахсларининг тушунтиришларини тинглаб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида 2022 йил 15 апрелда №2020/19-сонли кредит шартномаси тузилган. Мазкур шартномага кўра, банк қарздорга 9 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан Шеробод туман Сеплон ҚФЙ ҳудудида 90 гектар ер майдонига олма ва анор боғлари ва картошка пиёз сабзи маҳсулотлари етиштириш учун 2000000000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган. Кредит шартномасига асосан кредитни қайтариш графиги тузилган бўлиб, кредит шартноманинг узилмас қисми сифатида бўлган иловасини ҳар иккала томон имзолаган. Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 18 апрелда банк, жавобгар ва қўшимча ўртасида гаров шартномаси имзоланган бўлиб, унга асосан жавобгарга тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган БЕЛОРУСЬ-Х80 русумли давлат рақами 75 JA 617, 75 JA 618, 75 JA 626, 75 JA 631, 75 JA 627 бўлган махсус техникалар, шу билан бирга қўшимча жавобгарга тегишли 2020 йилда ишлаб чиқарилган HOWO SINOTRUK ZZ3257N3847A русумли давлат рақами 75 475 YAA, 75 478 YAA, 75 476 YAA бўлган махсус техникалар гаровга қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк) иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундиpувни қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгаp бўлган вазиятларда бажармаган ёки лозим даpажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка қаратиш мумкин. Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини бажарган, бироқ, қарздор кредит шартномаси бандларида кўрсатилган кредитни қайтариш жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада даъво аризаси киритилган кун ҳолатига муддатли кредит қарзи 666666668 сўм, муддати ўтган асосий қарз 714437156,13 сўм, жами 1381103824,13 сўм ва муддати ўтган кредит фоизи 44897177,8 сўм қарздорлик юзага келган. Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини топди. жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўланиб, бугунги кунда муддатли асосий қарз 333333335 сўмни, муддати ўтган асосий қарз 845748750,92 сўмни, жами 1179082085,92 сўмни, муддати ўтган фоиз қарзи 63276107,91 сўмни ташкил этади. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 1179082085,92 сўм кредит қарзи, 44897177,8 сўм кредит фоизи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни лозим топди. Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб, жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 28520020,04 сўм давлат божи ҳамда даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, қ а р о р қ и л д и: Даъвогарнинг даъво аризаси қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар «Ўзмиллийбанк» АЖ фойдасига жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалиги ҳисобидан 1179082085,92 сўм кредит қарзи, 44897177,8 сўм кредит фоизи ва иш учун тўланган 24000 сўм почта харажати ундирилсин. Ундирув қаноатлантирилган суммага мутаносиб равишда: Жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган БЕЛОРУСЬ-Х80 русумли давлат рақами 75 JA 617 бўлган махсус техникага; Жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган БЕЛОРУСЬ-Х80 русумли давлат рақами 75 JA 617 бўлган махсус техникага; Жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган БЕЛОРУСЬ-Х80 русумли давлат рақами 75 JA 617 бўлган махсус техникага; Жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган БЕЛОРУСЬ-Х80 русумли давлат рақами 75 JA 617 бўлган махсус техникага; Жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигига тегишли 2018 йилда ишлаб чиқарилган БЕЛОРУСЬ-Х80 русумли давлат рақами 75 JA 617 бўлган махсус техникага; Қўшимча жавобгар “QURILISH RAVON YO`LLARI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли HOWO SINOTRUK ZZ3257N3847A русумли давлат рақами 75 475 YAA бўлган махсус техникага; Қўшимча жавобгар “QURILISH RAVON YO`LLARI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли HOWO SINOTRUK ZZ3257N3847A русумли давлат рақами 75 478 YAA бўлган махсус техникага; Қўшимча жавобгар “QURILISH RAVON YO`LLARI” масъулияти чекланган жамиятига тегишли HOWO SINOTRUK ZZ3257N3847A русумли давлат рақами 75 476 YAA бўлган махсус техникага қаратилсин. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Жавобгар “ABDU-ZOKIR” фермер хўжалигидан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 28520020,04 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда шикоят бериш (протест келтириш) мумкин. Д.Жумаев