← Назад
Решение #674093 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 107 | — | law | |
| онуни | 17 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
ТЕРМЕЗСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
190111, Termiz sh, Istiqlol k.. 67-uy
190111, г.Термиз, ул. Истиқлол, дом 67
Tel: (+99876) 227-29-72 faks: 0 (76) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz
А Ж Р И М
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 11 январь
4-1901-2201/2976-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг
котиблигида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий
банки акциядорлик жамияти вакили – Х.Тошпулатов (2023 йил
4 январдаги 01/1-5155/1-сонли ишончнома асосида иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар –
“TERMIZ TO`YXONASI” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган
даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – палата) даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар ёки банк) манфаатида судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – “TERMIZ TO`YXONASI”
масъулияти чекланган жамиятидан 4894533903,08 сўм муддатли кредит,
978906774 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 1340123395,49 сўм
муддати ўтган фоиз қарзи ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни
сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгар суд мажлисида ўз вакилининг иштирокини таъминламади.
Суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(кейинги ўринларда – ИПК) 170-моддасига кўра ишни уларнинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили судга жавобгар билан
тузилган медиатив келишувни тақдим этиб, даъво аризасини кўрмасдан
қолдиришни сўради.
Суд, иш юзасидан даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво аризасини кўрмасдан қолдириш
лозим деб ҳисоблайди.
ўртасида иш бўйича медиатив келишув тузилган.
ИПК 107-моддасининг 53-бандига мувофиқ, тарафлар ўртасида
медиатив келишув тузилган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
Шунга кўра, палатанинг даъвогар манфаатидаги даъво аризаси
кўрмасдан қолдирилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги қонуни
17-моддасининг бешинчи қисмига кўра, низо медиатив келишув билан
медиация тартибида ҳал қилинган тақдирда, тўланган давлат божи
қайтарилиши керак.
Шу сабабли, тарафлардан давлат божи ундирмаслиги, олдиндан
тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида қолдирилиши
лозим.
Юқоридагиларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107, 195-моддаларини қўллаб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест)
беришлари мумкин.
Судья
Д.Жумаев