← Назад
Решение #674222 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 333 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy.sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Марғилон шаҳри
2023 йил 11 январь
4-1504-2201/4509-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров Тошлоқ туман
прокуратураси даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими манфаатида жавобгар
«Файзли ойтамға» фермер хўжалигидан 4 848 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Тошлоқ туман прокуратураси даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими
манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб жавобгар «Файзли ойтамға»
фермер хўжалигидан 4 848 000 сўм қарздорлик ундиришни сўраган.
Даъво суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг (300 000 сўм миқдорини ташкил
этади) йигирма бараваридан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш
тартибда кўрилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб келтирилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан,
тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб
чиқилади.
Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман
қаноатлантиришни лозим деб топди.
Иш материалларига қараганда, Тошлоқ туман ирригация бўлими (кейинги
матнда даъвогар деб юритилади) ва «Файзли ойтамға» фермер хўжалиги (кейинги
матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил февраль ойида туман ирригация
бўлимлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари ўртасида тузиладиган
сув истеъмоли тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга асосан
даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда сув етказиб бериш ва сув
хўжалиги хизматларини кўрсатишни, жавобгар эса келишилган тўловларни амалга
ошириши лозим бўлган.
Шартномаларнинг 2.2-бандига кўра истеъмолчи томонидан хар ой учун
кўрсатилган сув хўжалиги хизматларига хисобланган тўловларнинг 30 фоизи ой
бошида, 70 фоизи ой охирида туман ирригация бўлимига тўлаб берилиши белгиланган.
Шартноманинг 4-сонли иловасида бир ойлик тўлов 606 000 сўм этиб
белгиланган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими
жавобгар «Файзли ойтамға» фермер хўжалигига тарафлар ўртасида тузилган
шартномаларга асосан сув етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан тўлов тўлиқ
амалга оширилмасдан қарздорликка йўл қўйган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра,
мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди
шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти
келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф
қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олдисотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб
олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим”
деб белгиланган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича вужудга келган қарздорлик иш
ҳужжатларидаги шартнома, далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини
топади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 11.11.2022 йилда 203-сонли қарздорликни
тўлаб бериш тўғрисида огоҳлантириш хати шахсан берилган бўлсада жавобгар
томонидан ушбу хат оқибатсиз қолдирилган.
Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ундириш талабини
асосли деб ҳисоблайди.
Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун
ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради.
Юқоридагиларга асосан суд даъво талабининг жавобгардан асосий қарз
ундириш қисмини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига
4
848 000 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади.
Шунингдек суд жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 3, 118, 173, 176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР
ҚИЛДИ:
Даьво қаноатлантирилсин.
Даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими фойдасига жавобгар «Файзли
ойтамға» фермер хўжалиги ҳисобидан 4 848 000 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта
харажати, жами 4 872 000 сўм ундирилсин.
Жавобгар «Файзли ойтамға» фермер хўжалиги ҳисобидан республика
бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув
қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодекси қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда
шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик этувчи:
А.Акбаров