Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1504-2201/4507 Дата решения 11.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Маргиланский межрайонный экономический суд Судья Акбаров Азизбек Авазбекович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Тошлоқ туман ирригация бўлими" Ответчик / Подсудимый "Умидли тонг" фермер хўжалиги
Source ID 1006055 Claim ID 3091455 PDF Hash 039ae0f86dc11618... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
ФК 419-моддаси ФК 419 law
аролик кодексининг 333-моддаси аролик кодекси 333 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI MARGILAN INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7 151100, Margilan, Nurafshon street, 7 Tel: (+99873) 253-77-20 Веб-сайт: oliy.sud.uz е-mail: i.margilon@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Марғилон шаҳри 2023 йил 11 январь 4-1504-2201/4507-сонли иш Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.Акбаров Тошлоқ туман прокуратураси даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими манфаатида жавобгар «Умидли тонг файз» фермер хўжалигидан 5 563 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси буйича қўзғатилган иқтисодий ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Тошлоқ туман прокуратураси даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат этиб жавобгар «Умидли тонг файз» фермер хўжалигидан 5 563 000 сўм қарздорлик ундиришни сўраган. Даъво суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг (300 000 сўм миқдорини ташкил этади) йигирма бараваридан ошмаганлиги учун иш соддалаштирилган иш юритиш тартибда кўрилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда ИПК деб келтирилади) 203-4-моддасининг саккизинчи қисмига асосан суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқилади. Суд иш материалларини ўрганиб чиқиб қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб топди. Иш материалларига қараганда, Тошлоқ туман ирригация бўлими (кейинги матнда даъвогар деб юритилади) ва «Умидли тонг файз» фермер хўжалиги (кейинги матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида 2022 йил февраль ойида туман ирригация бўлимлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари ўртасида тузиладиган сув истеъмоли тўғрисида шартнома тузилган бўлиб, ушбу шартномаларга асосан даъвогар жавобгарга шартномада белгиланган миқдорда сув етказиб бериш ва сув хўжалиги хизматларини кўрсатишни, жавобгар эса келишилган тўловларни амалга ошириши лозим бўлган. Шартномаларнинг 2.2-бандига кўра истеъмолчи томонидан хар ой учун кўрсатилган сув хўжалиги хизматларига хисобланган тўловларнинг 30 фоизи ой бошида, 70 фоизи ой охирида туман ирригация бўлимига тўлаб берилиши белгиланган. Шартноманинг 4-сонли иловасида бир ойлик тўлов 695 300 сўм этиб белгиланган. Иш ҳужжатларидан кўринишича даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими жавобгар «Умидли тонг файз» фермер хўжалигига тарафлар ўртасида тузилган шартномаларга асосан сув етказиб берилган бўлсада, жавобгар томонидан тўлов тўлиқ амалга оширилмасдан қарздорликка йўл қўйган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФК 419-моддаси 1 ва 2-қисмларида “Агар қонун ҳужжатлари ёки олди-сотди шартномасининг шартларидан товар баҳосини муайян муддатда тўлаш мажбурияти келиб чиқмаса, сотиб олувчи уни сотувчи ўзига товарни ёки ушбу товарни тасарруф қилиш ҳужжатларини берганидан сўнг кечиктирмасдан тўлаши лозим. Агар олдисотди шартномасида товар ҳақини бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган бўлмаса, сотиб олувчи сотувчига топширилган товарнинг тўлиқ баҳоси миқдорида ҳақ тўлаши лозим” деб белгиланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартнома бўйича вужудга келган қарздорлик иш ҳужжатларидаги шартнома, далолатномалар ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топади. Даъвогар томонидан жавобгарга 11.11.2022 йилда 218-сонли қарздорликни тўлаб бериш тўғрисида огоҳлантириш хати шахсан берилган бўлсада жавобгар томонидан ушбу хат оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли суд даъвогарнинг жавобгардан қарздорликни ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. Фуқаролик кодексининг 333-моддасига кўра қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Юқоридагиларга асосан суд даъво талабининг жавобгардан асосий қарз ундириш қисмини қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 5 563 000 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта харажати ундиришни лозим топади. Шунингдек суд жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 3, 118, 173, 176-180, 186 ва 259-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛДИ: Даьво қаноатлантирилсин. Даъвогар Тошлоқ туман ирригация бўлими фойдасига жавобгар «Умидли тонг файз» фермер хўжалиги ҳисобидан 5 563 000 сўм асосий қарз ва 24000 сўм почта харажати, жами 5 587 000 сўм ундирилсин. Жавобгар «Умидли тонг файз» фермер хўжалиги ҳисобидан республика бюджетига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин. Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган иш бўйича ҳал қилув қарори суд томонидан бериладиган ижро варақаси асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси қоидаларига биноан мажбурий ижро этилиши лозим. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида белгиланган тартибда шу суд орқали апелляция шикояти бериш (протест келтириш) мумкин. Раислик этувчи: А.Акбаров