← Назад
Решение #674258 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| аролик кодекс | 327 | — | code_article | |
| агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ФКнинг | 335 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
DO‘STLIK TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
DUSTLIK INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
131500,Do‘stlik shahri, A.Navoiy
MFY
131500, Dustlik city, MFY А.Navoi
Тel: 0 (372) 335-43-40 Fax: 0 (372) 335-43-40
E-mail: i.dustlik@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Дўстлик шаҳри
2023 йил 11 январь 4-1304-2201/3318-сонли иш
Дўстлик туманлараро иқтисодий судининг судьяси О.Эргашевнинг
раислигида, А.Исожоновнинг котиблигида, даьвогар Ўзбекистон суд
бошқарувчилари ассоциацияси Жиззах вилоят бўлимининг, жавобгар Дўстлик
туман молия бўлимига нисбатан жами 26.155.500 сўм тўланмаган мукофот пули
ва 3.966.918 сўм фоизни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Х.Порсахонов (26.12.2022
йилдаги 7-сонли ишончномага асосан)нинг иштирокида Дўстлик туманлараро
иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, суд
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси Жиззах вилоят
бўлими Дўстлик туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар Дўстлик туман молия бўлимидан 26.155.500 сўм тўланмаган
мукофот пули ва 3.966.918 сўм фоизни ундиришни сўраган.
Суднинг 16.12.2022 йилдаги ажрими билан ишга Жиззах вилояти бўйича
Ғазначилик бошқармаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаб билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб қилинган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили Х.Порсахонов даьво
аризаларидаги важларни қувватлаб, суднинг ҳал қилув қарорларига асосан
банкрот деб топилган Дўстлик туман ҳудудидаги 10 та хўжалик юритувчи
субъектларнинг
тугатиш
ишларини
тамомлаганлигини,
Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 сентябрдаги 765-сонли
қарори билан тасдиқланган Низомга асосан бюджетдан тўланадиган 50 фоиз
мукофот пули тўланганлиги, бироқ маҳаллий бюджетдан тўланадиган қисми
тўланмасдан қолганлиги, мазкур ҳолат юзасидан жавобгарга огоҳлантириш
хати юборилганлигини, лекин жавобгар огоҳлантириш хатини жавобсиз
қолдирганлиги, шу сабабли судга даъво аризаси билан мурожаат
қилинганлигини билдириб, суддан даъво талабларини қаноатлантиришни
жавобгардан мукофот пули ва кечиктирилган кунлар учун фоизни ундиришни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлсада, суд мажлисида жавобгар ва учинчи шахс Жиззах вилояти
бўйича Ғазначилик бошқармаси вакил иштирокини таъминламади.
1
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
170-моддаси учинчи қисмига асосан ишни жавобгар ва учинчи шахс вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд даьвогар вакилининг кўрсатмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни
кўздан кечириб, қуйидагиларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни лозим
деб топди.
Ишдаги ҳужжатлардан аниқланишича Дўстлик туманлараро иқтисодий
судининг ҳал қилув қарорлари билан Дўстлик туманида “Санжарбек
Фахриддинович” фермер хўжалиги, “Сувчи орзуси” фермер хўжалиги, “Олти
ўғлон” фермер хўжалиги, “Жалолиддин Азимович, “Саодат Низомовна” фермер
хўжалиги, “Камрон Шониёз” фермер хўжалиги, “Парвиз Далер” фермер
хўжалиги, “Зийнатли тола” фермер хўжалиги, “Асилбек Юсуфбек” фермер
хўжалиги ва “Акрам ота” фермер хўжалиги, жами 10 та хўжалик юритувчи
субъектлар банкрот деб эътироф этилиб, Х.Порсахонов тугатиш суд
бошқарувчиси этиб тайинланган.
Шунга кўра, тугатиш бошқарувчиси Х.Порсахонов томонидан Дўстлик
туманида жами қайд қилинган 10 та фермер хўжаликлари тугатилиб, Дўстлик
туманлараро иқтисодий судининг тугатишга доир иш юритишни тамомлаш
тўғрисидаги ажримига асосан қарздор корхоналар давлат реестридан
чиқарилган.
Дўстлик туман Давлат солиқ инспекциясининг суд бошқарувчисини
мукофотлаш тўғрисидаги аризаси муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилиш
баённомаси ва қарори Дўстлик туман Молия бўлимига юборилган. Бироқ,
Дўстлик туман Давлат солиқ инспекциясининг суд бошқарувчисига мукофот
пулини тўлаш тўғрисидаги аризаси муҳокамаси юзасидан ўтказилган йиғилиш
баённомаси ва қарори Дўтслик туман Молия бўлими томонидан ижросиз
қолдирилган.
Натижада, даъвогар Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси Жиззах
вилоят бўлими иқтисодий судга мурожаат қилиб, тўланмаган мукофот пулини
ундиришни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
01.02.2019
йилдаги
“Банкротлик таомилларани янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ 4146сонли қарорининг 3-банди “б” кичик банди учинчи хатбошиси (2021 йил 30
декабрга қадар амалда бўлган)га кўра, 2019 йил 1 майдан бошлаб қарздор
турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг қарорига асосан, ҳар бир
якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат
бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига меҳнатга ҳақ
тўлашнинг энг кам миқдори 7,03 баравари миқдорида ҳақ тўланиши, солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз
2
суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ
тўланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2019 йилдаги
“Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
765-сонли қарорининг 2-банди (2021 йил 30 декабрга қадар амалда бўлган)га
кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги банкротликнинг
соддалаштирилган тартиботларини амалга оширишда суд бошқарувчиларига
мукофотлар тўлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 2019 йил
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида маблағлар
ажратиш ва 2020 йилдан бошлаб ҳар йили зарур бюджет маблағлар
ажратилишини назарда тутиши лозимлиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.09.2019 йилдаги
“Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд бошқарувчилари, уларни
аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш тартиби тўғрисида”ги
Низомнинг 15-бандига асосан, суд бошқарувчиси корхонани тугатиш ишлари
якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни қарздор жойлашган жойдаги Давлат
солиқ инспекциясига тақдим этиши белгиланган.
Мазкур низомнинг 16-бандига асосан қарздор жойлашган жойдаги Давлат
солиқ инспекцияси тугатиш ишлари якунланганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни
олган кундан бошлаб уч кун муддатда тегишли қарорини суд бошқарувчисини
хабардор этган ҳолда ҳудудий молия органига юбориши, 17-бандида
Ўзбекистон республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигининг ҳудудий
бўлинмаси қарздор жойлашган жойдаги Давлат солиқ инспекцияси
бошлиғининг қарорини олган кундан бошлаб етти иш кунидан кечикмасдан суд
бошқарувчисини хабардор этган ҳолда, суд бошқарувчисига мукофот пулини
тўлаш учун пул маблағларини Ассоциациянинг ҳудудий бўлинмасининг
банкдаги махсус ҳисоб рақамига ўтказиши кўрсатилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
12.09.2019 йилдаги “Суд бошқарувчилари фаолиятини ташкил этиш чоратадбирлари тўғрисида”ги 765-сонли қарори билан тасдиқланган “Суд
бошқарувчилари, уларни аттестациядан ўтказиш ва малака аттестатини бериш
тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 19-бандида, Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлигининг тегишли ҳудудий молия органлари ва Ғазначилигининг ҳудудий
бўлинмалари суд бошқарувчисига ҳар бир якунланган тугатишга доир иш учун
мукофот тўлаш бўйича давлат ҳисобига ўтказилган харажатлар қопланиши
учун масъул эканлиги белгиланган.
Юқоридагиларга асосан, даъвогар жавобгардан мукофот пулини тўлашни
талаб қилишга ҳақли.
Шу сабабли, суд жавобгардан даъвогар фойдасига 26.155.500 сўм мукофот
пулини ундиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар даъво аризасида 3.966.918 сўм фоиз ундиришни ҳам
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекснинг 327-моддаси биринчи
қисмида бошқа шахсларнинг пул маблағларини ғайриқонуний ушлаб қолиш,
3
уларни қайтариб беришдан бош тортиш, уларни тўлашни бошқача тарзда
кечиктириш ёхуд бошқа шахс ҳисобидан асоссиз олиш ёки жамғариш
натижасида улардан фойдаланганлик учун ушбу маблағлар суммасига фоиз
тўланиши керак.
Жавобгар томонидан суд бошқарувчисига тўлаб берилиши лозим бўлган
мукофот пули ўз вақтида тўланмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва
суд мажлисида даъвогар вакилининг кўрсатмалари билан тасдиғини топган.
Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби
ўрганилганда, даъвогар томонидан тўғри амалга оширилганлиги аниқланди.
Бинобарин, суд иш ҳужжатларини текшириб, даъвогарнинг жавобгардан
3.966.918 сўм фоиз ундириш талабини муҳокама қилиб, сўралган фоиз
жавобгар томонидан мажбуриятни бузиш оқибатларига номутаносиблиги
кўриниб турганлиги сабабли, шу билан бирга кредиторнинг манфаатларини
инобатга олиб, фоиз ундириш талабини қисман қаноатлантиришни,
жавобгардан даъвогар фойдасига 2.107.918 сўм миқдорида фоиз ундиришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил
15 июндаги “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада
бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 163-сонли Пленум
қарорининг 11-бандига асосан, агар пул мажбуриятини бажармаганлик ёки
унинг бажарилишини кечиктирганлик учун ФКнинг 327-моддасига мувофиқ
белгиланган фоизлар миқдори (ставкаси) пул мажбурияти бажарилишини
кечиктириш оқибатларига очиқдан-очиқ номутаносиб бўлса, суд фоизларнинг
қоплаш табиатини ҳисобга олиб, ФКнинг 326-моддасига мос ҳолда, ФКнинг
335-моддасига асосан фоизлар миқдорини (ставкаси) камайтиришга ёки
кредиторга уни ундиришни бутунлай рад этишга ҳақли.
Юқоридагиларга асосан суд, ишдаги ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига асосий қарз 26.155.500
сўм, фоиз 2.107.918 сўм ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топди.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб
равишда уларнинг зиммасига юклатилади, олтинчи қисмига кўра эса, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд
харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим
бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.
Суд мазкур ҳуқуқ нормасига асосан ишни судда кўрилиши билан боғлиқ
суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим ҳисоблайди.
4
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
Процессуал Кодексининг 113,118,176,180-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Дўстлик туман Молия бўлимидан даъвогар Ўзбекистон суд
бошқарувчилари ассоциацияси Жиззах вилоят бўлими фойдасига 26.155.500
сўм тўланмаган мукофот пули, 2.107.918 сўм фоиз, олдиндан ихтиёрий
тўланган 602.449 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Жиззах вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
О.Эргашев
5