← Назад
Решение #674266 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 66 | — | code_article | |
| тисодий процессуал кодекси | 68 | — | code_article | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти,
Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 январь
4-1103-2201/2408-сонли иш
Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси SSSSSSSSSSнинг раислигида,
судья ѐрдамчиси K.K.KKKKKKKKKнинг котиблигида, аризачи Тошкент вилояти
XXXXXXXXXXXXXнинг жавобгар XXXXXXXXXXXXга нисбатан 2.220.459.186 сўм
миқдорда жарима қўллаш тўғрисидаги аризани тарафлардан аризачи Тошкент вилояти
XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX (ишончнома асосида)
иштирокида иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Аризачи Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX судга ариза билан мурожаат
қилиб, қарздор XXXXXXXXXXXXга нисбатан 2.220.459.186 сўм миқдорда жарима
қўллашни сўраган.
Суд
муҳокамасида
иштирок
этган
аризачи
Тошкент
вилояти
XXXXXXXXXXXXX ишончли вакили XXXXXXXXXXX судга ѐзма фикрнома тақдим
этиб, XXXXXXXXXX XXXXXXXXXXXXга қўшилиб, ҳуқуқий вориси сифатида
барча мажбуриятларини олганлигини билдириб, хорижий корхоналар билан тузилган
шартномаларга асосан жами 4.033.410,78 АҚШ доллар миқдорда муддати ўтган
дебиторлик қарздорлиги вужудга келганлигини билдириб, ушбу дебиторликка
нисбатан 2.220.459.186 сўм миқдорида жарима ҳисобланганлиги билдириб, жавобгарга
ташқи савдо оператциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф
этиш ѐки жаримани ихтиѐрий равишда тўлаб бериш юзасидан бир неча бор ѐзма
хабарнома (талабнома) асосида мурожаат қилинганлигини, бироқ натижа
бўлмаганлигини баѐн қилиб, аризани қаноатлантириб беришни сўради.
Қарздор тегишли тартибда, суд ажрими орқали суд муҳокамасининг вақти ва
жойи тўғрисида хабардор қилинган бўлса-да, бугунги суд муҳокамасида иштирок
этмади ҳамда ариза талаблари юзасидан ўз фикр ва мулохазаларини билдирмади.
Бундай ҳолатда суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси
(бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади) 220-моддасини инобатга олиб, қарздор
иштирокисиз мухокама қилиш мумкин деган хулосага келди.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, ишда иштирок этган аризачи тараф вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра аризани қаноатлантиришни ва
ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
томонидан тақдим этилган маълумотномага асосан 2022 йил 01 сентябрь ҳолатига
XXXXXXXXXXнинг қуйидаги хорижий ҳамкорлар:
XX ўртасида тузилган 202496950308281001210100002 ИДН рақамига эга
экспорт шартномасига асосан 2021 йил 01 ноябрда вужудга келган 3.780.169,98 АҚШ
доллари миқдорида;
XXX ўртасида тузилган 202496950308281001210100003 ИДН рақамига эга
экспорт шартномасига асосан 2021 йил 29 сентябрда вужудга келган 253.240,8 АҚШ
доллари миқдорида жами 4.033.410,78 АҚШ доллар миқдорида муддати ўтган
дебиторлик қарздорлик бартараф этилмаганлиги натижасида дебиторлик қарзи
вужудга келган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг иловаси
ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27-бандига кўра, чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт
қилувчилар, шунингдек, "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида
товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ѐки
хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар
(кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни)
белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
- 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки "эркин муомалага
чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек,
бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига тенг
миқдорда;
- 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
- 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ѐки "эркин
муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимида расмийлаштирилмаган товарлар,
шунингдек бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда Республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши
назарда тутилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
"Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик
муҳитини янада яхшилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-5087сонли Қарорининг 10-бандида:
2021 йил 01 майдан бошлаб чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши
кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар ва "эркин муомалага чиқариш"
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ѐки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт
қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтирилиши;
2021 йил 01 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо операциялари бўйича
муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга жарималар
қўллаш тўхтатилиши ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил
01 майдан бошлаб янгидан ҳисобланиши белгиланган.
2022 йил 01 сентябрь ҳолатига XXXXXXXXXXнинг хорижий корхоналар билан
тузилган экспорт шартномаларига асосан 2022 йил 01 сентябрь ҳолатига жами
4.033.410,78 АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорлиги вужудга
келган.
Ушбу ҳолат судга тақдим этилган XXXXX (ташқи савдо оператцияларининг
ягона электрон ахборот тизими) маълумотномаси асосида ўз тасдиғини топади.
XXXXXXXXXX (ИНН 308281001) 2021 йил 10 мартда ташкил этилган бўлиб,
962723-сон билан Тошкент шаҳри, xxxxx манзилида давлат рўйхатидан ўтганлиги,
жамиятнинг Низом хужжатларига асосан Устав фонди 25.000.000 сўмни ташкил этиши
ва корхонанинг ИФУТ коди 01500 бўлиб, асосий фаолият тури аралаш қишлоқ
хўжалигидан иброта бўлган ҳамда жамиятнинг рахбари ва таъсисчиси сифатида
XXXXXX ишлаб келганлиги ва жамият 2023 йил12 январь ҳолатига тугатилган.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йил 24 сентябрь ҳолатига
1 АҚШ долларининг расмий курси 11.010,33 сўмни ташкил этган.
Юқорида қайд этилган Низомга кўра, агар жаримани қўллаш масаласини кўриб
чиқиш пайтига келиб, валюта маблағларининг келиб тушиши ѐки республикага
товарларни олиб кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида
расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса,
жарима қўлланилмаслиги;
Агар суднинг жарима қўллаш тўғрисидаги қарорини ижро этиш пайтига келиб,
валюта маблағларининг келиб тушиши ѐки республикага товарларни олиб кириш
ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва
хизматлар кўрсатиш таъминланган бўлса, қўлланилган жарима тўланмаслиги;
Агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат ичида валюта
маблағларининг келиб тушиши ѐки республикага товарларни олиб кириш ҳамда "эркин
муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар
кўрсатиш таъминланган бўлса, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат
бюджетидан қайтариб берилиши лозимлиги назарда тутилган.
Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX томонидан XXXXXXXXXXXXга
нисбатан 2.220.459.186 сўм жарима ҳисобланган.
Аризачи
Тошкент
вилояти
XXXXXXXXXXXXX
томонидан
XXXXXXXXXXXXга ташқи савдо оператциялари бўйича вужудга келган 7.813.580,76
АҚШ доллари миқдорида муддати ўтган дебитор қарздорликни бартараф этиш ѐки
4.301.505.132 сўм жаримани ихтиѐрий равишда тўлаб бериш тўғрисида 2022 йил 07
октябрь куни 22-92896-сонли талабнома хати солиқ тўловчининг шахсий кабинетига
электрон тарзда юборилган.
Жавобгар XXXXXXXXXXXX томонидан талабномада кўрсатилган 7.813.580,76
АҚШ доллар миқдордаги дебитор қарздорлик ѐҳуд 4.301.505.132 сўм жарима ихтиѐрий
равишда қисман бартараф этилган.
Шунга кўра, Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXX судга ариза билан
мурожаат қилиб, XXXXXXXXXXXXга нисбатан 2.220.459.186 сўм миқдорида жарима
қўллашни сўраган.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда
тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд
ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар,
шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар
мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлайди.
Бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари,
мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари,
ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
68-моддасига кўра ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига
асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд, аризада келтирилган талаблар иш
хужжатлари, берилган тушунтиришлар билан тўлиқ ўз исботини топганлиги сабабли
аризани тўлиқ қаноатлантириб, жавобгар XXXXXXXXXXXXга нисбатан 2.220.459.186
сўм миқдорида жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божи
тўғрисида"ги Қонунининг 9-моддаси 19-бандига мувофиқ, аризачи ва жавобгар —
ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича иқтисодий судларда
тарафлар давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб, ишни кўриш
билан боғлиқ давлат божи тўловини ундирувсиз қолдиришни, почта харажатини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо операциялари мониторингини янада
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 283-сонли Қарори ва унинг иловаси
ҳисобланган "Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 27-банди, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 66, 68, 118, 176-179, 222моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Тошкент вилояти XXXXXXXXXXXXXнинг аризаси тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXXга нисбатан 2.220.459.186 сўм миқдорида жарима
қўлланилсин.
Қўлланилган
жаримани
ундириш
мажбурияти
Тошкент
вилояти
XXXXXXXXXXXXX зиммасига юклатилсин.
Жавобгар XXXXXXXXXXXX ҳисобидан аризачи Тошкент вилояти
XXXXXXXXXXXXX фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ўн кун муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
XXXXXXXXXXXXга агар жарима қўлланилганидан кейин 90 кунлик муддат
ичида валюта маблағларининг келиб тушиши ѐки Республикага товарларни олиб
кириш ҳамда "эркин муомалага чиқариш" режимида расмийлаштириш, ишларни
бажариш ва хизматлар кўрсатиш таъминланган тақдирда, қўлланилган жарима бекор
қилиниши, тўланган жарима Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан
қайтариб берилиши тўғрисида тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ўн кун муддат ичида шу суд орқали Тошкент
вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга
ҳақли.
Судья:
SSSSSSSSSS