← Назад
Решение #674411 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 48 | — | law | |
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 535 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 333 | — | law | |
| жавоб беради ФК | 541 | — | law | |
| ФКнинг | 573 | — | law | |
| ФКнинг | 577 | — | law | |
| ФКнинг | 544 | — | law | |
| ИПКнинг | 72 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий суди судьяси Ш.Тўхтабоевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси А.Собиржановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 2 100 000 сўм асосий қарз, 1 050 000 сўм
пеня жами 3 150 000 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
қўзғатилган иқтисодий ишни даъвогар вакили Б.Боймирзаев (2023 йил 4
январдаги 01/01-03-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, жавобгар ва
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс Янгиқўрғон туман Иқтисодиёт ва Транспорт касб-ҳунар коллежи
вакиллари иштирокисиз, иқтисодий суднинг ўз биносида, очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 100 000
сўм асосий қарз, 1 050 000 сўм пеня жами 3 150 000 сўм ундириб беришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади)нинг 48-моддасига мувофиқ, низонинг
предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи
шахслар биринчи инстанция суди ҳал қилув қарорини қабул қилгунига қадар,
агар иш ушбу шахсларнинг тарафлардан бирига нисбатан ҳуқуқ ёки
мажбуриятларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлса, даъвогар ёхуд жавобгар
тарафида ишга киришиши мумкин. Улар тарафнинг илтимосномасига ёки
суднинг ташаббусига кўра ҳам ишда иштирок этишга жалб қилиниши мумкин.
Низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилмайдиган учинчи шахс сифатида Янгиқўрғон туман Иқтисодиёт ва
Транспорт касб-ҳунар коллежи жалб этилган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тарафлар ўртасида тузилган шартнома
юзасидан жавобгарнинг 2 100 000 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 1 050
000 сўм пеня қарздорлиги мавжудлигини ва ушбу қарздорлик жавобгар
томонидан суд мажлиси кунига қадар тўлаб берилмаганлигини маълум қилиб,
даъво талабларини тўлиқ қаноатлантириб беришни сўради.
Жавобгар ва низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан
арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида жалб этилган Янгиқўрғон туман
Иқтисодиёт ва Транспорт касб-ҳунар коллежи ишни кўриш вақти ва жойи
тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд
1
мажлисига келмади ва даъво юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини тақдим
этмади. ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг
вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи
шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши
мумкинлигини инобатга олиб, суд мазкур иқтисодий ишни уларнинг вакили
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади.
Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, даъвогар ва жавобгар
вакилларининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра
билдирилган даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК
деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан,
зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа
асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари ижара шартномасидан
келиб чиққан.
ФКнинг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага
берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва
фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади.
Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан
кўринишича, тарафлар ўртасида 2018 йил 14 июнда 1009-сонли бино ва
иншоотларни ижарага бериш шартномаси имзоланган.
Ижара шартномасининг 1.1-бандига мувофиқ, “Ижарага берувчи”
“Ижарага олувчи”га “Балансда сақловчи” балансидаги Янгиқўрғон тумани,
Чортоқ кўчаси, 70-уйда жойлашган ошхона биносини 265,68 кв.метр
майдонини (бундан буён матнда Объект деб юритилади)ни ижарага бериши,
“Ижарага олувчи” эса ушбу “Объект”ни фойдаланишга қабул қилиб олиши ва
белгиланган тўловини “Ижарага берувчи”га тўлаб бориши белгиланган.
Ижара шартномасининг 4.1-бандига кўра, “Ижарага олувчи”
шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган “Объект”дан фойдаланганлиги учун
“Ижарага берувчи”га Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 30 январдаги
67-сонли қарори билан тасдиқланган ижара ҳақлари ставкаларига ва
шартноманинг келишув баённомасига асосан шартноманинг амал қилиш
муддатига 2 100 000 сўм, бир ойга 350 000 сўм ижара ҳақи тўлаши белгилаб
қўйилган. Шунингдек, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида, ижара тўлови
ҳар ойнинг 10 кунидан кечиктирмасдан ойлик ижара ҳақларини 100 фоиз
тўлаш шаклида амалга оширилиши белгиланган.
Тарафлар ўртасида 2018 йил 14 июнда имзоланган топшириш-қабул
қилиш далолатномасига мувофиқ, Янгиқўрғон тумани, Чортоқ кўчаси, 70-уйда
жойлашган ошхона биносини 265,68 кв.метр “Объект”ни даъвогар томонидан
топширилган ва жавобгар томонидан қабул қилиб олинган.
Даъвогарнинг 2022 йил 28 октябрдаги маълумотномасига асосан
жавобгар томонидан 2018 йил июль учун 350 000 сўм, август учун 350 000 сўм,
сентябрь учун 350 000 сўм, октябрь учун 350 000 сўм, ноябрь учун 350 000 сўм
ва декабрь учун 350 000 сўм жами 2 100 000 сўм ижара тўловлари амалга
оширилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини
ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорига илова “Давлат мулкини ижарага
2
бериш тартиби тўғрисида” Низомнинг (бундан буён матнда Низом деб
юритилади) 23-бандига мувофиқ, ижара тўлови ижарага олувчи томонидан
ижара тўловининг охирги белгиланган миқдоридан ва ижаранинг қолган
муддатидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган даврлар (ҳар чоракда, ҳар ойда
ва шу каби) бўйича тенг миқдордаги тўловлар билан тўланиши белгиланган.
ФКнинг 236-моддасига мувофиқ, мажбуриятлар мажбурият шартларига
ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар
бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 333-моддасига мувофиқ, қарздор айби бўлган тақдирда
мажбуриятни бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар
қонун ҳужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса,
жавоб беради
ФКнинг 541-моддасига биноан, ижарага берувчи ижарага олувчига молмулкни шартнома шартлари ва мол-мулкнинг вазифасига мувофиқ ҳолатда
топширмоғи лозим.
Мол-мулкни топширишга тайёрлаш, шу жумладан топшириш
далолатномасини тузиш ва имзолашга тақдим этиш ижарага берувчининг
бурчи бўлиб, унинг ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.
ФКнинг 573-моддаси биринчи қисмига кўра, бино ёки иншоотни
ижарага бериш шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига бино
ёки иншоотни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёхуд вақтинча
фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
ФКнинг 577-моддаси биринчи қисмига асосан, бино ёки иншоотни
ижарага бериш шартномасида ижара ҳақининг миқдори назарда тутилиши
лозим.
ФКнинг 544-моддасига кўра, ижарага олувчи мол-мулкдан
фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт.
Мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва
муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади.
Суд муҳокамасида даъвогар вакили жавобгар томонидан ижарадан
бўлган 2 100 000 сўм асосий қарз тўланмаганлиги маълум қилинган.
ИПКнинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян
далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар
билан тасдиқланиши мумкин эмас.
Бундай ҳолатда суд, даъвогарнинг асосий қарзни ундириш талаби
асосли деб ҳисоблайди ҳамда жавобгардан 2 100 000 сўм асосий қарзни
ундиришни лозим деб топади.
Шартноманинг 7.2-бандига кўра, “Ижарага олувчи” томонидан ижара
тўловини ўз муддатида ва миқдорида тўланмаган тақдирда, ҳар бир
кечиктирилган кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоиз
миқдорида, аммо кечиктирилган тўлов сумммасининг 50 фоизидан ортиқ
бўлмаган миқдорда пеня тўланиши белгиланганлигидан келиб чиқиб, 1 050
000 сўм (даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномага мувофиқ, 2 100
000 сўм кечиктирилгани учун 364 кунга жами 1 050 000 сўм) пеня ҳисобланиб,
жавобгардан ундириб бериш сўралган.
ФКнинг 326-моддасига асосан, агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
3
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг
мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши
керак.
Суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга
олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига
эга.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг
“Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини
қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Қарорининг (бундан буён матнда Пленум қарори деб юритилади) 2-бандида
шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар
томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги
даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ
ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига
мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб,
талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт.
Шунингдек, Олий хўжалик судининг 2007 йил 15 июндаги 163-сонли
Пленум қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ суд қарздор
томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда
иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг
манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли.
Суд даъвогарнинг 1 050 000 сўм пеня ундириш талаби билан
келишмайди. Ваҳоланки, даъвогар томонидан пеня ундириш сўралсада, бироқ
ушбу пеня қандай асосларга кўра вужудга келган ва айнан қайси муддатдан
қайси кунгача ҳисобланган ҳамда бошқа шу каби пеня ундирилиши лозимлиги
кабилар алоҳида маълумот қилиб берилган бўлсада лекин тушунарсиз
ҳисобланган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд неустойка миқдорининг
қонун талабларига мувофиқ ҳисобланмаганлиги ва асослантирилмаганлиги,
қарздорликни ундириш чорасини ўз вақтида кўрилмай зарарни миқдорини
кўпайишига кредиторнинг ўзи сабабчи бўлганлиги, мажбурият бузилиши
оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур
муҳокама қилиб, кредитор манфаатларини эътиборга олиб даъво талабининг
пеня ундириш қисмини қисман қаноатлантиришни ҳамда 315 000 сўм
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қисман
қаноатлантиришни, жавобгардан ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 100 000 сўм
асосий қарз, 315 000 сўм пеня жами 2 415 000 сўм ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади; мазкур
модданинг учинчи қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда
озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган
бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
4
Юқоридагиларга асосан жавобгар ҳисобидан республика бюджетига 300
000 сўм давлат божи, даъвогар фойдасига тўланган 24 000 сўм почта
харажатларини ундириш лозим бўлади.
Баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 8, 234, 236, 326, 535, 541, 544, 573 ва 577-моддаларини,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат мулкини
ижарага бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”
2009 йил 8 апрелдаги 102-сонли қарорини, Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим
даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик
қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” 2007 йил 15
июндаги 163-сонли қарорини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 72, 118, 170, 176-180 ва 186-моддаларини қўллаб, суд
ААнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 2 100 000 сўм асосий қарз, 315 000 сўм пеня ва 24 000
сўм почта ҳаражати жами 2 439 000 сўм ундирилсин.
- Республика бюджети даромади (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Ушбу ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб, бир ойлик
муддат ўтгач қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан сўнг ижро варақаси
берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф белгиланган тартибда ва
муддатда юқори турувчи судга шу суд орқали апелляция шикояти бериши
(протест келтириши) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
5