← Назад
Решение #674447 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 170 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 11 январь 4-1901-2201/4391-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, тарафлар вакиллари иштирокисиз, даъвогарЎзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши
ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллабқувватлаш жамғармасининг, жавобгар – Термиз туман ҳокимлигига
нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни Термиз
туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
даъвогар- Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини
қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда – даъвогар) судга даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар – Термиз туман ҳокимлигидан
(кейинги ўринларда – жавобгар) 12387929,10 сўм ундиришни сўраган.
Суднинг 2022 йил 12 декабрдаги ажрими билан ишга Сурхондарё
вилоят Молия бошқармаси ва Сурхондарё вилоят Ғазначилик бошқармаси
низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз қилмайдиган
учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Дастлабки суд мажлисида (2022 йил 23 декабрь) иштирок этган
даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан
қарздорликларни ўз вақтида тўламаганлигини, бир неча бор бу ҳақида
огоҳлантириш берилганлигини билдириб, даъвони қаноатлантириш
тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилишни сўраган. Бугунги суд мажсилини
ўзининг иштирокисиз кўриб чиқиш тўғрисида ариза тақдим этган.
Дастлабки суд мажлисида (2022 йил 23 декабрь) иштирок этган
жавобгар вакили даъвони тан олмаслигини билдириб, уни рад этишни
сўраган. Бугунги суд мажлисида тегишли тартибда хабардор қилинган
бўлсада, жавобгар вакили иштирок этмади.
Тегишли тартибда суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида хабардор
этилган учинчи шахслар ўзининг вакилини суд мажлисида иштирокини
таъминламади.
Жавобгарга суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган
бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга
маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан
буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасининг учинчи қисмига кўра,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, жавобгар ва учинчи шахсларга суд мажлисининг вақти ва жойи
ҳақида хабар қилинганлигини, у узрсиз сабабларга кўра судга
келмаганлигини инобатга олиб, ИПКнинг 170-моддаси 3-қисмига асосан
ишни унинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, даъво талабини қаноатлантиришни лозим
деб ҳисоблайди.
Судда
аниқланишича,
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
маҳкамасининг 2019 йил 28 январдаги “Ер участкалари бериш ва якка
тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб
қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилишнинг
замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш бўйича қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги 63-сонли Қарори билан тасдиқланган “Якка
тартибдаги уй-жой қуриш учун ер участкалари бериш ва ер участкаларига
мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (ҳужжат 2021 йил 28 августда ўз
кучини йўқотган) 59-бандига кўра туман (шаҳар) ҳокимлиги лотни
реализация қилишдан маблағлар келиб тушгандан кейин бир иш куни
давомида: ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари
учун пул маблағларини мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган
тартибда белгиланадиган миқдорда тегишли ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри давлат корхонасининг банк ҳисобрақамига ўтказади, унинг 20
фоизи «Давергеодезкадастр» қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат
кадастрларини ривожлантириш жамғармасининг махсус ғазначилик
ҳисобрақамига (4001); 10 фоизи — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари
ва томорқа хўжаликлари эгаларининг кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон
хўжаликлари ва томорқа ерлари эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига
(2019 йил 12 июндан 2021 йил 28 августга қадар); қолган пул маблағлари
(ер участкасини танлаш материалларини тайёрлаш хизматлари учун тўлов
суммаларини чегирган ҳолда) Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва
тегишли
маҳаллий
бюджетлар
махсус
ғазна
ҳисобварақларига
йўналтирилади.
“ELEKTRON-ONLAYN AUKSIONLARNI TASHKIL ETISH MARKAZI” давлат
унитар корхонасининг даъвогарга ва судга тақдим этган маълумотига кўра
Термиз туман ҳокимлиги жамғарма олдида жорий қарздорлиги 2021 йил 21
июнь ҳолатида 12387929,10 сўмни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 236-моддасига кўра мажбурият мажбурият
шартларига ва қонун ҳужжатларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши
кераклиги белгиланган.
Суд мажлисида аниқланишича, жавобгар 12387929,10 сўмлик тўловни
тўлаб бермаган. Ушбу ҳолат даъвогарнинг иш ҳужжатларига тақдим этган
маълумотлари билан тасдиқланади.
Шу сабабли, суд даъвогарнинг 12387929,10 сўм ундириш талабини
қаноатлантиришни лозим топади.
Юқоридагиларни инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво талабини
қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 12387929,10 сўм ва
олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажатини ундиришни лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
низонинг келиб чиқишига жавобгарнинг тўла айби борлиги боис,
жавобгардан республика бюджетига ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 300000 сўм давлат божи ва Олий суд
ҳисобига 75000 сўм видеоконференцалоқа харажатини ундиришни лозим
топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-180, 186-моддаларини қўллаб,
қ а р о р
қ и л д и:
Даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантирилсин.
Жавобгар- Термиз туман ҳокимлигидан даъвогар- Ўзбекистон Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер,
деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш
жамғармаси фойдасига 12387929,10 сўм ва олдиндан тўланган 24000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Жавобгар- Термиз туман ҳокимлигидан Республика бюджети ҳамда суд
ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига 300000 сўм давлат
божи ундирилсин.
Жавобгар- Термиз туман ҳокимлигидан Олий суд ҳисобига 75000 сўм
видеоконференцалоқа харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой муддат ичида ушбу суд орқали апелляция тартибда
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев