← Назад
Решение #674499 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
15
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФКнинг | 322 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФК | 590 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 292 | — | law | |
| ФКнинг | 252 | — | law | |
| ФКнинг | 255 | — | law | |
| ФКнинг | 293 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жомбой тумани
2023 йил 11 январ
4-1404-2201/2879-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси И.Яхёевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида, жавобгар ХХХ
ва қўшимча жавобгар ХХХХдан солидар тартибда 113 801 726 сўм асосий қарз ва унга
ҳисобланган 56 900 863 сўм пеня, жами 170 702 589 сўмни ундириш тўғрисидаги
даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жомбой туманлараро иқтисодий суди
биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар ХХХ вакили А.Ҳ. (2022 йил
10 январдаги 11-06/16-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-,
А Н И Қ Л А Д И:
Жомбой туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида
жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ва қўшимча жавобгар
ХХХХ (бундан буён матнда қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ва даъвогар ўртасида 2022 йил 29
августда 019/08-3-074 УФ-3-сонли молиявий лизинг шартномаси тузилганлиги,
жавобгарга жамият томонидан 1 дона Dominator-130 русумли ғалла ўриш комбайни
техникаси етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар лизинг тўловларини шартномага
илова қилинган тўлов жадвалига мувофиқ ҳар уч ойда тўлаб бориши лозим бўлсада,
бироқ бунга амал қилмаганлиги, натижада 2022 йил 1 декабр ҳолатига кўра, жавобгар
113 801 726 сўм асосий қарзни тўлаши белгиланганлиги, шунингдек, лизинг
шартномасига асосан лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун
учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо кечиктирилган
тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши
белгиланганлиги, ҳисобланган пеня суммаси 56 900 863 сўмни ташкил этиши,
юқоридаги шартномага асосан даъвогар, жавобгар ва қўшимча жавобгар ўртасида
2022 йил 29 августда 140-сонли кафиллик шартномаси тузилганлиги, унга асосан
қўшимча жавобгар қарздорлик тўланмаганда жавобгарнинг мажбуриятларини ўз
зиммасига олганлиги, жамият томонидан берилган талабномаларга ва бир неча марта
огоҳлантиришларга қарамасдан ушбу хўжалик томонидан тўловлар ҳозирги кунга
қадар амалга оширилмаганлиги баён қилиниб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан
солидар тартибда даъвогар фойдасига 113 801 726 сўм асосий қарз ва 56 900 863 сўм
пеня, жами 170 702 589 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан иш бўйича “Jomboy yuksalish g’alla
klasteri” МЧЖ ва “Жомбой Агросервис МТП” МЧЖ низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган.
Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар, қўшимча жавобгар ҳамда учинчи шахслар “Jomboy yuksalish g’alla klasteri”
МЧЖ ва “Жомбой Агросервис МТП” МЧЖ суд мажлисида вакил иштирокини
таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида,
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни Палата, жавобгар, қўшимча жавобгар
учинчи шахслар “Jomboy yuksalish g’alla klasteri” МЧЖ ва “Жомбой Агросервис МТП”
МЧЖ вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган ХХХ вакили А.Ҳ. ўз тушунтиришида, даъво
аризадаги важларни такрорлаб, маълумотнома тақдим қилиб, ўтган суд мажлиси
кунига қадар асосий қарз суммасидан 10 000 000 сўм қисмини тўлаб берганлигини,
унинг бугунги кунда 103 801 726 сўм асосий қарзи қолганлигини, шунингдек пеня
суммаси 56 900 863 сўм эмас, балки 24 038 521 сўмни ташкил этишини, бироқ адашиб
56 900 863 сўм пеня сўраганлигини маълум қилиб, ушбу 103 801 726 сўм асосий
қарзни ундириб беришни сўраб, даъво талабининг пеняни ундириш қисмини судга
ҳавола қилди.
Суд, иш бўйича даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришини лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги
ПП-2658-сонли
қарорига
мувофиқ,
“Ўзагролизинг”
АЖ
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” АЛК ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
“Ўзагролизинг” АЖ номидан Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ва
«Жомбой Агросервис МТП» МЧЖ (Лизинг олувчи) ўртасида 2019 йил 11 апрел куни
019/08-3-074 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 587-моддасига кўра, Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг
учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 11 апрелдаги 019/08-3-074 УФ-сонли
лизинг шартномасининг 1-бандига мувофиқ, “Лизинг берувчи” 4 дона Dominator-130
русумли ғалла ўриш комбайнини “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида “Ўз Класс
Агро” МЧЖдан ўз мулки этиб сотиб олиш ва “Лизинг олувчи”га лизинга бериш,
“Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан фойдаланиш,
эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган муддатларда тўлаш,
лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин комбайн мулк ҳуқуқини ўзига қабул
қилиш мажбуриятини олган.
Кейинчалик, 2022 йил 29 августда “Jomboy yuksalish g’alla klasteri” МЧЖ
(Ўтказувчи-Лизинг олувчи), ХХХ (Қабул қилувчи-Лизинг олувчи) ва “Ўзагролизинг”
АЖ номидан Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2019 йил 11
апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 3-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома
тузилган.
ФКнинг 322-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздорнинг ўз қарзини бошқа
шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Мазкур шартноманинг 1-бандига кўра, “Ўтказувчи-лизинг олувчи” 2019 йил 11
апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 1-сонли лизинг шартномасидаги ўзининг барча
ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига воз кечиш,
2-бандига кўра, “Лизинг берувчи” 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ
1-сонли лизинг шартномасидаги “Лизинг олувчи”нинг барча ўз ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ушбу шартномага мувофиқ “Қабул қилувчи-лизинг олувчи”га
ўтказиш мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг 3-бандига асосан “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” Лизинг
берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ
1-сонли лизинг шартномаси бўйича собиқ Лизинг олувчининг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ушбу шартномага асосан тўлиқ ўз зиммасига қабул қилиб, унинг
ўрнига шартнома тарафи бўлиб қолган.
Мазкур шартноманинг 4-бандига кўра, “Қабул қилувчи-лизинг олувчи”
2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 1-сонли лизинг шартномаси асосида
лизинг тўловлари учун тўланиши лозим бўлган 2022 йил 29 август ҳолатига кўра
ҳосил бўлган 133 728 336,51 сўм қарздорликни 15 банк куни ичида Лизинг берувчига
тўлаш, 5-бандига кўра, “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” мазкур шартнома имзоланган
санадан
кейинги
лизинг
қолдиқ
даврида
тўланиши
лозим
бўлган
451 100 847,69 сўмлик лизинг тўловлар суммасини 2019 йил 11 апрелда тузилган
019/08-3-074 УФ 1-сонли лизинг шартномасида белгиланган муддат ва миқдорларда
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бандига кўра, “Ўтказувчилизинг олувчи” 3 кунлик муддат ичида Лизинг берувчининг ваколатли вакили
иштирокида 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 1-сонли лизинг
шартномаси бўйича лизингга олинган 1 дона Dominator-130 русумли лизинг объекти
бўлган (рама №С1400905, двигатель №PU82524R021848E) ғалла ўриш комбайнини
ўрнатилган тартибда “Техникани топшириш-қабул қилиш далолатномаси” асосида
“Қабул қилувчи-лизинг олувчи”га топшириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома асосида “Ўтказувчи-Лизинг олувчи”, “Қабул қилувчи-Лизинг
олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида 2022 йил 29 августда лизинг объектини қабул
қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилган.
Топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида “Лизинг берувчи” “ЎтказувчиЛизинг олувчи”нинг вакили томонидан “Қабул қилувчи-Лизинг олувчи”га лизинг
объекти ҳисобланган 1 дона Dominator-130 русумли лизинг объекти бўлган (рама
№С1400905, двигатель №PU82524R021848E) ғалла ўриш комбайнни топширган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 590-моддасига кўра, Лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловада лизинг даврида
тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф
ўзаро келишган бўлиб, “Қабул қилувчи-Лизинг олувчи” томонидан шартнома
мажбуриятларининг ушбу талаби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб
бориш кечиктирилган.
Натижада жавобгар ХХХ даъвогар ХХХ олдида лизинг тўловларидан
113 801 726 сўм қарздор бўлиб қолган.
Суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган 2023 йил 10
январдаги 18-04-07/41-сонли маълумотномадан жавобгар томонидан асосий
қарзнинг 10 000 000 сўм қисми тўлаб берилганлиги ва унинг бугунги кунда асосий
қарздан 103 801 726 сўм қарзи қолганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига
кўра, Лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий
равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни
тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда
ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор
қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, ХХХХ (Кафил), “Ўзагролизинг” АЖ номидан Самарқанд вилоят
филиали (Лизинг берувчи) ва ХХХ (Лизинг олувчи) ўртасида 2022 йил 29 августда 140сонли кафиллик шартномаси тузилган. Кафилликнинг умумий суммаси 585 000 000
сўмни ташкил этган.
ФКнинг 292-моддаси биринчи қисмига кўра, Кафиллик шартномаси бўйича
кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори
олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра,
Кафиллик шартномаси келгусида вужудга келадиган мажбуриятни таъминлаш учун
ҳам тузилиши мумкин.
Мазкур шартноманинг 1.1.-бандига кўра, Кафил Лизинг берувчи ва Лизинг
олувчи ўртасида 2019 йил 11 апрелдаги 019/08-3-074 УФ 1-сонли лизинг шартномаси
бўйича лизинг олувчи ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада
бажармаган тақдирда Лизинг берувчи олдида лизинг тўловлари, пеня ва бошқа
зарарларни тўлаш бўйича Лизинг олувчи билан биргаликда солидар жавобгарликни
ўз зиммасига олади.
ФКнинг 252-моддасига кўра, Қарздорлар шерик бўлиб мажбурият олганида
кредитор ҳамма қарздорлардан мажбуриятни солидар бажаришни ҳам, уларнинг ҳар
биридан алоҳида-алоҳида бажаришни ҳам, шу билан бирга қарзни тўла ёки унинг бир
қисмини бажаришни ҳам талаб қилишга ҳақли.
Солидар қарздорларнинг биридан тўлиқ қаноатланмаган кредитор ололмаган
нарсасини бошқа солидар қарздорлардан талаб қилиш ҳуқуқига эга.
Солидар қарздорлар мажбурият тўла бажарилгунича бурчли бўлиб
қолаверадилар.
ФКнинг 255-моддаси биринчи қисмига кўра, талаб солидар бўлиб қўйилганида
ҳар қандай солидар кредитор қарздорга тўла ҳажмда талаб қўйишга ҳақли бўлади.
ФКнинг 293-моддаси биринчи қисмига кўра, Қарздор кафиллик билан
таъминланган мажбуриятни бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда
кафил ва қарздор кредитор олдида солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки
кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган
бўлмаса. Ушбу модданинг иккинчи қисмига кўра, Башарти, кафиллик шартномасида
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан
баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш
бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим
даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди.
Мазкур ҳолатда суд, кафиллик шартномасига кўра, ХХХХ 585 000 000 сўмлик
кафиллигини олганлигини, кафил ва қарздорнинг жавобгарлиги солидар
ҳисобланишини, қарздорлик суд мажлиси кунига қадар қисман тўланганлигини,
бугунги кунда жавобгарнинг даъвогар олдидаги асосий қарзи 103 801 726 сўмни
ташкил этишини инобатга олиб, жавобгар ва қўшимча жавобгардан даъвогар
фойдасига 103 801 726 сўм асосий қарзни солидар тартибда ундиришни лозим деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган
тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида
бажаришдан озод қилмайди.
Тарафлар ўртасидаги шартномага кўра, лизинг тўловлари жадвалда
кўрсатилган муддат ва миқдорда тўланмаган такдирда лизинг олувчи тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунинг учун, даъвогар жавобгар ва қўшимча жавобгардан солидар тартибда
56 900 863 сўм пеня ундиришни сўраган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 113 801 726 сўм қарзини бугунги
кунга қадар тўлаб бермаган. Бироқ, даъвогар пеняни ҳисоблашда хатоликка йўл
қўйган. Чунки, даъвогар томонидан тақдим этилган маълумотномадан пенянинг
суммаси 24 038 521 сўмни ташкил этиши маълум бўлди.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг 56 900 863 сўм пеня ундириш
талабини 24 038 521 сўм қисмини асосли, 32 862 342 сўм қисмини асоссиз деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда карздор ва кредиторнинг
манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани
камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд мажлисида аниқланишича, даъвогар судга мурожаат қилгандан сўнг
жавобгар томонидан асосий қарзнинг 10 000 000 сўм қисми тўлаб берилган.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб
берилганлигини, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини,
шунингдек қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, пеня миқдорини
7 211 556,3 сўмга камайтиришни, кафиллик шартномасига кўра, кафил ва
қарздорнинг жавобгарлиги солидар ҳисобланишини инобатга олиб, жавобгардан ва
қўшимча жавобгардан даъвогар фойдасига 7 211 556,3 сўм пеняни солидар тартибда
ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим. Ушбу модданинг еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан
озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва
фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини
қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат
божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг
қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХ ва қўшимча
жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 103 801 726 сўм асосий қарз ва
7 211 556,3 сўм пеня, жами 111 013 282,3 сўмни солидар тартибда ундиришни, даъво
талабининг 10 000 000 сўм асосий қарз ва 49 689 306,7 сўм пеня ундириш қисмини
қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га
жавобгар ХХХдан 2 756 804,94 сўм давлат божи; даъвогар ХХХдан 657 246,84 сўм
давлат божи, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажати ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд-,
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХ ва қўшимча жавобгар ХХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига
103 801 726 сўм асосий қарз ва 7 211 556,3 сўм пеня, жами 111 013 282,3 сўм солидар
тартибда ундирилсин.
Даъво талабининг 10 000 000 сўм асосий қарз ва 49 689 306,7 сўм пеня
ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармаси)га:
- жавобгар ХХХдан 2 756 804,94 сўм давлат божи;
- даъвогар ХХХдан 657 246,84 сўм давлат божи ундирилсин.
7
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм
почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов