← Назад
Решение #674504 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
8
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 170 | — | law | |
| нинг | 157 | — | law | |
| суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили томонидан судга ИПК | 157 | — | law | |
| ИПКнинг | 157 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 236 | — | law | |
| збекистон Республикаси ФК | 744 | — | law | |
| аролик кодекси | 279 | — | code_article | |
| ФКнинг | 326 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Шаҳрисабз шаҳри
2023 йил 11 январь
4-1802-2202/2640-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди, судья О.Қурбоновнинг раислигида,
судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, даъвогар вакиллари Б.Туропов (2023
йил 10 январдаги 01-04/227-сонли ишончномага асосан), И.Исломов (2023 йил
10 январдаги 01-04/227-сонли ишончномага асосан) ва жавобгар раҳбари
М.Шароповлар иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси
Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси палата аъзоси "Микрокредитбанк" АТБ
манфаатида, "Нарзуллохон Мирвохид" масъулияти чекланган жамияти ва "Хофиз
Сулаймон" фермер хўжалигига нисбатан берган даъво аризаси асосида қўзғатилган 41802-2202/2640-сонли иқтисодий ишини Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий суди
биносида ўтказилган очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларниАНИҚЛАДИ:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси
(матнда - палата деб юритилади) палата аъзоси «Микрокредитбанк» АТБ(матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, «Нарзуллохон Мирвохид» масъулияти
чекланган жамияти (матнда - жавобгар деб юритилади) ва "Хофиз Сулаймон" фермер
хўжали(матнда – қўшимча жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан
судга мурожаат қилиб, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 март куни 85-сонли кредит
шартномаси тузилганлигини, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга
паррандачиликни ривожлантириш мақсадида 24 ой муддатга, йиллик 17 фоиз устама
тўлаш шарти билан 600 000 000 сўм кредит маблағи ажратилганлигини, мониторинг
натижасига кўра жавобгар томонидан кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлигини,
2022 йил 05 октябрдаги мониторинг далолатномасига кўра 600 000 000 сўм кредит
маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланганлигини, кредит шартномасининг
5.2 бандига асосан кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига нисбатан 25 фоиз
жарима 150 000 000 сўм қарздорлик мавжудлигини, кредит таъминоти сифатида
қўшимча жавобгарга тегишли бўлган Китоб туман, Обод МФЙ, Қушбоши қишлоғида
жойлашган Кадастр Агентлиги давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилоят
бошқармаси томонидан 02.06.2021 йилда 1710232/R-A1825833-рақами билан қайд
қилиниб, 18:04:04:01:05:0340:0001 кадастр рақами билан рўйхатга олинган, умумий
майдони 875 м.кв, яшаш майдони 0 м.кв, фойдали майдони 844,69 м.кв, юридик акт
бўйича майдони 3375 м.кв, фойдаланиётган ер майдони 3375 м.кв, участкадаги
қурилиш майдони 875 м.кв, литер 1,2 иборат бўлган “Молхона ва қўй қўтан” бино
иншоотларини (ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга) банкка гаровга тақдим
этилганлигини, жавобгарга кредит ва кредит фоизларини тўлаб бериш ҳақида
огоҳлантириш хати ва талабномалар юборилган бўлишига қарамасдан, жавобгар
томонидан шартнома шартлари бажарилмасдан келинаётганлигини билдириб,
жавобгар ва қўшимча жавобгарнинг гаровга қуйган мол-мулки ҳисобидан даъвогар
фойдасига 600 000 000 сўм асосий қарз, 25 640 000 сўм фоиз қарзи, кредит
шартномасининг 5.2 бандига асосан кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига
нисбатан 25 фоиз жарима 150 000 000 сўм ундиришни сўраган.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган қўшимча жавобгар суд мажлисида иштирок этмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси(матнда ИПК деб
юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган қўшимча жавобгар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари судга берган кўрсатувида,
даъвони қувватлаб, судга Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекси(матнда - ИПК деб юритилади)нинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим
қилган ҳолда даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида иштирок этган жавобгар раҳбари ҳақиқатан ҳам кредит
қарздорлиги мавжудлигини тан олиб, қарздорликни тўлаб бериш учун муддат
беришни сўради.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, иш ҳужжатларига ҳуқуқий баҳо
берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қисман қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 30 март куни 85-сонли кредит шартномаси
тузилган, унга кўра даъвогар томонидан жавобгарга паррандачиликни
ривожлантириш мақсадида 24 ой муддатга, йиллик 17 фоиз устама тўлаш шарти билан
600 000 000 сўм кредит маблағи ажратилган.
2022
йил
05
октябрдаги
мониторинг
далолатномасига
кўра
600 000 000 сўм кредит маблағи мақсадсиз ишлатилганлиги аниқланган ва кредит
шартномасининг 5.2 бандига асосан кредитнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига
нисбатан 25 фоиз жарима 150 000 000 сўм қарздорлик ҳисобланган.
Ушбу кредит шартномаси бўйича юзага келган кредит қарздорлигини ундириш
юзасидан даъвогар даъво аризаси билан судга мурожаат қилиб, дастлаб жавобгарнинг
гаровга қуйган мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига жавобгар ва қўшимча
жавобгарнинг гаровга қуйган мол-мулки ҳисобидан даъвогар фойдасига
600 000 000 сўм асосий қарз, 25 640 000 сўм фоиз қарзи, кредит шартномасининг
5.2 бандига асосан кредитнинг мақсадсиз ишлатган қисмига нисбатан 25 фоиз
жарима 150 000 000 сўм ундиришни сўраган бўлиб, суд мажлисида иштирок этган
даъвогар вакили томонидан судга ИПКнинг 157-моддаси тартибида ариза тақдим
этилиб, даъвогар фойдасига жавобгардан 600 000 000 сўм асосий қарз, 25 640 000 сўм
фоиз қарзи, кредит шартномасининг 5.2 бандига асосан кредитнинг мақсадсиз
ишлатган қисмига нисбатан 25 фоиз жарима 150 000 000 сўм ундиришни,
ундирувни қўшимча жавобгарнинг балансида бўлган Китоб туман, Обод МФЙ,
Қушбоши қишлоғида жойлашган Кадастр Агентлиги давлат кадастрлари палатасининг
Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 02.06.2021 йилда 1710232/R-A1825833рақами билан қайд қилиниб, 18:04:04:01:05:0340:0001 кадастр рақами билан рўйхатга
олинган, умумий майдони 875 м.кв, яшаш майдони 0 м.кв, фойдали майдони
844,69 м.кв, юридик акт бўйича майдони 3375 м.кв, фойдаланаётган ер майдони
3375 м.кв, участкадаги қурилиш майдони 875 м.кв, литер 1,2 иборат бўлган “Молхона
ва қўй қўтан” бино иншоотларига қаратиш деб ўзгартирган.
ИПКнинг 157-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, даъвогар ишни биринчи
инстанция судида кўриш чоғида ишнинг мазмунан кўрилиши якуни бўйича
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар даъвонинг асосини ёки
предметини ўзгартиришга, даъво талабларининг миқдорини кўпайтиришга ёки
камайтиришга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар
мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва
талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа
талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси
бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга
(қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва
унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Олий хўжалик суди Пленумининг
«Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини
таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сон қарорининг 14-бандига
кўра, судлар гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан кредитни қайтариш ва фоизларни
тўлаш тўғрисидаги даъволарни кўришда кредит ташкилоти ва гаровга қўювчи
ўртасида мустақил гаров шартномаси шаклига эга ёки кредит шартномасига таркибий
қисм бўлиб кириши мумкин бўлган ёзма гаров шартномаси мавжудлигини
аниқлашлари керак.
Кредит таъминоти сифатида 2022 йил 30 мартда тасдиқланган ипотека
шартномасига асосан қўшимча жавобгар балансида бўлган қўшимча жавобгар
балансида бўлган Китоб туман, Обод МФЙ, Қушбоши қишлоғида жойлашган Кадастр
Агентлиги давлат кадастрлари палатасининг
Қашқадарё вилоят бошқармаси
томонидан 02.06.2021 йилда 1710232/R-A1825833-рақами билан қайд қилиниб,
18:04:04:01:05:0340:0001 кадастр рақами билан рўйхатга олинган, умумий майдони
875 м.кв, яшаш майдони 0 м.кв, фойдали майдони 844,69 м.кв, юридик акт бўйича
майдони 3375 м.кв, фойдаланаётган ер майдони 3375 м.кв, участкадаги қурилиш
майдони 875 м.кв, литер 1,2-дан иборат бўлган “Молхона ва қўй қўтан” бино
иншоотларини (ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга) гаровга қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 279-моддаси биринчи қисмига
кўра, гаров олувчининг (кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни
қарздор гаров билан таъминланган мажбуриятини ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган мол-мулкка
қаратиш мумкин.
Даъвогар томонидан шартнома 5.2 банди шартларига мувофиқ, мониторинг
натижасига кўра жавобгар томонидан кредит маблағи мақсадсиз ишлатилган қисмига
нисбатан 25 фоиз жарима 150 000 000 сўм қарздорлик ҳисобланган бўлиб, ҳисобланган
150 000 000 сўм жарима суммаси асосли бўлса-да, суд даъвони жарима талабини
муҳокама қилиб, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, жарима миқдорини 30 000 000 сўмга
камайтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2007 йил 15 июнь
кунидаги «Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун
мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим
масалалари ҳақида»ги 163-сонли Қарорининг 4-бандига кўра, ФКнинг 326-моддасига
мувофиқ суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиши даражасини,
мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек
кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга
ҳақли.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги
аризасини иш юритишга қабул қилишни, даъвони қисман қаноатлантиришни,
жавобгар «Нарзуллохон Мирвохид» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 600 000 000 сўм кредит қарзи, 18 581 131 сўм
кредит фоиз қарзи, 30 000 000 сўм жарима ундиришни, ундирувни қўшимча жавобгар
"Хофиз Сулаймон" фермер хўжалиги балансида бўлган Китоб туман, Обод МФЙ,
Қушбоши қишлоғида жойлашган Кадастр Агентлиги давлат кадастрлари палатасининг
Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 02.06.2021 йилда 1710232/R-A1825833-
рақами билан қайд қилиниб, 18:04:04:01:05:0340:0001 кадастр рақами билан рўйхатга
олинган, умумий майдони 875 м.кв, яшаш майдони 0 м.кв, фойдали майдони 844,69
м.кв, юридик акт бўйича майдони 3375 м.кв, фойдаланаётган ер майдони 3375 м.кв,
участкадаги қурилиш майдони 875 м.кв, литер 1,2-дан иборат бўлган “Молхона ва қўй
қўтан” бино иншоотлари(ерга эгалик қилиш ҳуқуқи билан бирга) гаров мулкига
қаратишни, ундирилиши лозим бўлган суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб,
жавобгар «Нарзуллохон Мирвохид» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 15 512 800 сўм давлат божи ва даъвогар «Микрокредитбанк»
АТБ фойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундиришни лозим
топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 236, 279, 744-моддалари,
Ўзбекистон Республикаси ИПКнинг 113, 118, 176 -180 ва 186-моддаларига асосланиб,
судҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогарнинг даъво предметини ўзгартириш ҳақидаги аризаси иш юритишга
қабул қилинсин.
Даъво қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар «Нарзуллохон Мирвохид» масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар
«Микрокредитбанк» АТБ фойдасига 600 000 000 сўм кредит қарзи, 18 581 131 сўм
кредит фоиз қарзи, 30 000 000 сўм жарима ундирилсин.
Ундирув қўшимча жавобгар "Хофиз Сулаймон" фермер хўжалиги балансида бўлган
Китоб туман, Обод МФЙ, Қушбоши қишлоғида жойлашган Кадастр Агентлиги давлат
кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан 02.06.2021
йилда 1710232/R-A1825833-рақами билан қайд қилиниб, 18:04:04:01:05:0340:0001
кадастр рақами билан рўйхатга олинган, умумий майдони 875 м.кв, яшаш майдони
0 м.кв, фойдали майдони 844,69 м.кв, юридик акт бўйича майдони 3375 м.кв,
фойдаланаётган ер майдони 3375 м.кв, участкадаги қурилиш майдони 875 м.кв, литер
1,2-дан иборат бўлган “Молхона ва қўй қўтан” бино иншоотлари(ерга эгалик қилиш
ҳуқуқи билан бирга) гаров мулкига қаратилсин.
Жавобгар «Нарзуллохон Мирвохид» масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан
Республика бюджетига 15 512 800 сўм давлат божи ва даъвогар «Микрокредитбанк»
АТБфойдасига 24 000 сўм олдиндан тўланган почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар бир ой муддатда шу суд орқали
Қашқадарё вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин.
Судья
О.Қурбонов