← Назад
Решение #674506 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
11
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 587 | — | law | |
| ФК | 322 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 590 | — | law | |
| онуннинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 11 | — | law | |
| ФКнинг | 330 | — | law | |
| ФКнинг | 326 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жомбой тумани
2023 йил 11 январ
4-1404-2201/2880-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси И.Яхёевнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида, жавобгар
ХХХдан 63 517 943 сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 31 758 972 сўм пеня, жами 95
276 915 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни,
Жомбой туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида,
даъвогар ХХХ вакили А.Ҳ. (2022 йил 10 январдаги 11-06/16-сонли ишончнома
асосида)нинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-,
Жомбой туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида
жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар ва даъвогар ўртасида 2022 йил 26
июлда 019/08-3-074 УФ-3-сонли, 2021 йил 21 январда 021/08-4-029 УФ-сонли ва
021/08-4-030 УФ-сонли молиявий лизинг шартномалари тузилганлиги, жавобгарга
жамият томонидан 1 дона Dominator-130 русумли ғалла ўриш комбайни, 1 дона RMU0,5 русумли минерал ўғит сепгич агрегат ва 1 дона ONSH-600 русумли штангали
пуркагич техникалари етказиб берилганлиги, бироқ жавобгар лизинг тўловларини
шартномага илова қилинган тўлов жадвалига мувофиқ ҳар уч ойда тўлаб бориши
лозим бўлсада, бироқ бунга амал қилмаганлиги, натижада 2022 йил 1 декабр ҳолатига
кўра, жавобгар 63 517 943 сўм асосий қарзни тўлаши белгиланганлиги, шунингдек,
лизинг шартномасига асосан лизинг олувчи тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар
бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, аммо
кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня
тўлаши белгиланганлиги, ҳисобланган пеня суммаси 31 758 972 сўмни ташкил этиши,
жамият томонидан берилган талабномаларга ва бир неча марта огоҳлантиришларга
қарамасдан ушбу хўжалик томонидан тўловлар ҳозирги кунга қадар амалга
оширилмаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 63 517 943 сўм
асосий қарз ва 31 758 972 сўм пеня, жами 95 276 915 сўмни ундиришни сўраган.
Суднинг 2023 йил 6 январдаги ажрими билан иш бўйича “Jomboy yuksalish g’alla
klasteri” МЧЖ ва “Жомбой Агросервис МТП” МЧЖ низонинг предметига нисбатан
мустақил талаблар билан арз қилмайдиган учинчи шахс сифатида ишга жалб
қилинган.
Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган
жавобгар ва учинчи шахслар “Jomboy yuksalish g’alla klasteri” МЧЖ ва “Жомбой
Агросервис МТП” МЧЖ суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида,
учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Ушбу холатда суд, тақдим этилган ҳужжатлар ишни мазмунан кўриб чиқиш
имкониятини беришини инобатга олиб, ишни Палата, жавобгар, учинчи шахслар
“Jomboy yuksalish g’alla klasteri” МЧЖ ва “Жомбой Агросервис МТП” МЧЖ вакилининг
иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган ХХХ вакили А.Ҳ. ўз тушунтиришида, даъво
аризадаги важларни такрорлаб, маълумотнома тақдим қилиб, ўтган суд мажлиси
кунига қадар асосий қарз суммасидан 5 600 000 сўм, қўшимча тариқасида жавобгар
бугунги кунга яна асосий қарз суммасидан 2 800 000 сўм қисмини тўлаб
берганлигини, унинг бугунги кунда 55 117 943 сўм асосий қарзи қолганлигини
маълум қилиб, ушбу 55 117 943 сўм асосий қарзни ундириб беришни сўраб, даъво
талабининг пеняни ундириш қисмини судга ҳавола қилди.
Суд, иш бўйича даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги
мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга
кўра, даъво аризасини қисман қаноатлантиришини лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 17 ноябрдаги
ПП-2658-сонли
қарорига
мувофиқ,
“Ўзагролизинг”
АЖ
“Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” АЛК ҳуқуқий вориси ҳисобланиши белгиланган.
Иш ҳужжатларидан ва суд мажлиси муҳокамасидан аниқланишича,
“Ўзагролизинг” АЖ номидан Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ва
«Жомбой Агросервис МТП» МЧЖ (Лизинг олувчи) ўртасида 2019 йил 11 апрел куни
019/08-3-074 УФ-сонли лизинг шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (кейинги матнларда ФК деб
юритилади)нинг 587-моддасига кўра, Лизинг шартномаси бўйича лизинг берувчи
(ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг
топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун молмулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг
учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади.
Тарафлар ўртасида тузилган 2019 йил 11 апрелдаги 019/08-3-074 УФ-сонли
лизинг шартномасининг 1-бандига мувофиқ, “Лизинг берувчи” 1 дона Dominator-130
русумли ғалла ўриш комбайнини “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида
“ЎзКейсМаш” қўшма корхонасидан ўз мулки этиб сотиб олиш ва “Лизинг олувчи”га
лизинга бериш, “Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан
фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган
муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин комбайн мулк
ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган.
Кейинчалик, 2022 йил 26 июлда “Jomboy yuksalish g’alla klasteri” МЧЖ
(Ўтказувчи-Лизинг олувчи), ХХХ (Қабул қилувчи-Лизинг олувчи) ва “Ўзагролизинг”
АЖ номидан Самарқанд вилоят филиали (Лизинг берувчи) ўртасида 2019 йил 11
апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 3-сонли Лизинг шартномаси бўйича барча ҳуқуқ ва
мажбуриятлардан бошқа шахс фойдасига тўлиқ воз кечиш тўғрисида шартнома
тузилган.
ФКнинг 322-моддаси биринчи қисмига кўра, қарздорнинг ўз қарзини бошқа
шахсга ўтказишига фақат кредиторнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Мазкур шартноманинг 1-бандига кўра, “Ўтказувчи-лизинг олувчи” 2019 йил 11
апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 3-сонли лизинг шартномасидаги ўзининг барча
ҳуқуқ ва мажбуриятларини “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” фойдасига воз кечиш,
2-бандига кўра, “Лизинг берувчи” 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ
3-сонли лизинг шартномасидаги “Лизинг олувчи”нинг барча ўз ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ушбу шартномага мувофиқ “Қабул қилувчи-лизинг олувчи”га
ўтказиш мажбуриятини олган.
Ушбу шартноманинг 3-бандига асосан “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” Лизинг
берувчи ва Лизинг олувчи ўртасида 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ
3-сонли лизинг шартномаси бўйича собиқ Лизинг олувчининг барча ҳуқуқ ва
мажбуриятларини ушбу шартномага асосан тўлиқ ўз зиммасига қабул қилиб, унинг
ўрнига шартнома тарафи бўлиб қолган.
Мазкур шартноманинг 4-бандига кўра, “Қабул қилувчи-лизинг олувчи”
2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 3-сонли лизинг шартномаси асосида
лизинг тўловлари учун тўланиши лозим бўлган 2022 йил 26 июл ҳолатига кўра ҳосил
бўлган 100 158 755,70 сўм қарздорликни 15 банк куни ичида Лизинг берувчига тўлаш,
5-бандига кўра, “Қабул қилувчи-лизинг олувчи” мазкур шартнома имзоланган
санадан
кейинги
лизинг
қолдиқ
даврида
тўланиши
лозим
бўлган
481 174 237,54 сўмлик лизинг тўловлар суммасини 2019 йил 11 апрелда тузилган
019/08-3-074 УФ 3-сонли лизинг шартномасида белгиланган муддат ва миқдорларда
тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган.
Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 8-бандига кўра, “Ўтказувчилизинг олувчи” 3 кунлик муддат ичида Лизинг берувчининг ваколатли вакили
иштирокида 2019 йил 11 апрелда тузилган 019/08-3-074 УФ 3-сонли лизинг
шартномаси бўйича лизингга олинган 1 дона Dominator-130 русумли лизинг объекти
бўлган (рама №С1400908, двигатель №PU82524R021117E) ғалла ўриш комбайнини
ўрнатилган тартибда “Техникани топшириш-қабул қилиш далолатномаси” асосида
“Қабул қилувчи-лизинг олувчи”га топшириш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома асосида “Ўтказувчи-Лизинг олувчи”, “Қабул қилувчи-Лизинг
олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида 2022 йил 26 июлда лизинг объектини қабул
қилиб олиш-топшириш далолатномаси расмийлаштирилган.
Топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида “Лизинг берувчи” “ЎтказувчиЛизинг олувчи”нинг вакили томонидан “Қабул қилувчи-Лизинг олувчи”га лизинг
объекти ҳисобланган 1 дона Dominator-130 русумли лизинг объекти бўлган (рама
№С1400908, двигатель №PU82524R021117E) ғалла ўриш комбайнни топширган.
Шунингдек, “Ўзагролизинг” АЖ номидан Самарқанд вилоят филиали (Лизинг
берувчи)
ва
ХХХ
(Лизинг
олувчи)
ўртасида
2021 йил 21 январ куни 021/08-4-029 УФ-сонли ва 021/08-4-030 УФ-сонли лизинг
шартномалари тузилган.
Тарафлар ўртасида тузилган 2021 йил 21 январ куни 021/08-4-029 УФ-сонли
ва 021/08-4-030 УФ-сонли лизинг шартномаларининг 1-бандига мувофиқ, “Лизинг
берувчи” 1 дона ONSH-600 русумли штангали пуркагич ва 1 дона RMU-0,5 русумли
минерал ўғит сепгич агрегати техникалари “Лизинг олувчи”нинг буюртмаси асосида
“Лизинг техника сервис” МЧЖдан ўз мулки этиб сотиб олиш ва “Лизинг олувчи”га
лизинга бериш, “Лизинг олувчи” эса ушбу шартнома шартлари асосида техникадан
фойдаланиш, эгалик қилиш, лизинг тўловларини шартномада белгиланган
муддатларда тўлаш, лизинг тўловлари тўлиқ тўлангандан кейин техникага мулк
ҳуқуқини ўзига қабул қилиш мажбуриятини олган.
Мазкур шартнома асосида “Ўтказувчи-Лизинг олувчи”, “Қабул қилувчи-Лизинг
олувчи” ва “Лизинг берувчи” ўртасида 2021 йил 22 февралда 21/017-сонли ва
21/015-сонли лизинг объектини қабул қилиб олиш-топшириш далолатномалари
расмийлаштирилган.
Топшириш қабул қилиш далолатномаси асосида “Лизинг берувчи” “ЎтказувчиЛизинг олувчи”нинг вакили томонидан “Қабул қилувчи-Лизинг олувчи”га лизинг
объекти ҳисобланган 1 дона ONSH-600 русумли штангали пуркагич ва 1 дона RMU-0,5
русумли минерал ўғит сепгич агрегати техникаларини топширган.
ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса —
иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 590-моддасига кўра, Лизинг тўлови лизинг берувчига лизинг объекти
қийматининг лизинг олувчи томонидан қопланишидан, шунингдек лизинг
берувчининг фоизли даромадидан иборат бўлади.
Лизинг шартномасининг ажралмас қисми бўлган иловада лизинг даврида
тўланадиган асосий қарз ва ҳисобланган лизинг фоизи миқдори тўғрисида икки тараф
ўзаро келишган бўлиб, “Қабул қилувчи-Лизинг олувчи” томонидан шартнома
мажбуриятларининг ушбу талаби тўлиқ бажарилмасдан лизинг тўловларини тўлаб
бориш кечиктирилган.
Натижада жавобгар ХХХ даъвогар ХХХ олдида лизинг тўловларидан 63 517 943
сўм қарздор бўлиб қолган.
Суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим этилган 2023 йил 5
январдаги 18-04-07/03-сонли маълумотномадан жавобгар томонидан даъвогар
олдидаги асосий қарздан 5 600 000 сўм, 2023 йил 10 январдаги 18-04-07/40-сонли
маълумотномадан 2 800 000 сўм, жами 8 400 000 сўм қисми тўлаб берилганлиги ва
унинг бугунги кунда асосий қарздан 55 117 943 сўм қарзи қолганлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига
кўра, Лизинг берувчи лизинг олувчи томонидан ўз мажбуриятларининг жиддий
равишда бузилишига йўл қўйилган тақдирда, агар лизинг шартномасида бошқача
тартиб назарда тутилган бўлмаса, келгуси лизинг тўловларини тўлашни
тезлаштиришни ёки гаров нарсасини ундириш учун назарда тутилган тартибда
ундирувни лизинг объектига қаратган ва зарарни ундирган ҳолда шартномани бекор
қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга.
Мазкур ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгардан 63 517 943 сўм асосий қарзни
ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгар асосий қарздан
8 400 000 сўм қисми тўлаб берилганлигини инобатга олиб, даъво талабининг
55 117 943 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни, 8 400 000 сўм
қисмини қаноатлантиришни рад этишни лозим деб ҳисоблайди.
ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан
ҳимоя қилиниши белгиланган.
ФКнинг 330-моддаси 1-қисмига кўра, башарти, қонунда ёки шартномада
бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, мажбурият лозим даражада бажарилмаган
тақдирда неустойка тўлаш ва зарарни қоплаш қарздорни мажбуриятни асл ҳолида
бажаришдан озод қилмайди.
Тарафлар ўртасидаги шартномага кўра, лизинг тўловлари жадвалда
кўрсатилган муддат ва миқдорда тўланмаган такдирда лизинг олувчи тўлов муддати
ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун кечиктирилган тўлов суммасининг 0,4 фоизи
миқдорида, бироқ кечиктирилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган
миқдорда пеня тўлаши белгиланган.
Шунинг учун, даъвогар жавобгар ХХХдан 31 758 972 сўм пеня ундиришни
сўраган. Пенянинг ҳисоб-китоби тўғрисидаги маълумотлар даъво аризасига илова
қилинган.
Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги қарзини бугунги кунга қадар
тўлаб бермаган.
Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб
ҳисоблайди.
ФКнинг 326-моддасида, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг
мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд
неустойкани камайтиришга ҳақли, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада
бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи,
шунингдек, кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиши кераклиги, суд алоҳида
ҳолларда карздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга
тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни
бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик
тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари
ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг
326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини,
шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини
камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг
327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги
тўғрисида тушунтириш берилган.
Суд мажлисида аниқланишича, даъвогар судга мурожаат қилгандан сўнг
жавобгар томонидан асосий қарзнинг 8 400 000 сўм қисми тўлаб берилган.
Мазкур ҳолатда, суд жавобгар томонидан қарздорлик қисман тўлаб
берилганлиги сабабли, қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш
даражасини, шунингдек қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
жавобгардан ундирилиши талаб қилинган 31 758 972 сўм пеня миқдорини
6 351 795 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 6 351 795 сўм
пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
бешинчи қисмига кўра, даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг
жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари
жавобгарнинг зиммасига юклатилади. Ушбу модданинг олтинчи қисмига кўра, агар
даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли
бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан
фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг
камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка
суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига
юклатилиши лозим.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогарнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда,
даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар
6
ХХХ фойдасига 55 117 943 сўм асосий қарз ва 6 351 795 сўм пеня, жами 61 469 738
сўмни ундиришни, даъво талабининг 8 400 000 сўм асосий қарз ва 25 407 177 сўм пеня
ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини
муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000
сўм почта харажати; Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 1 905 538,3 сўм давлат божи ундиришни лозим деб
топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодекснинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб, суд-,
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 55 117 943 сўм асосий қарз ва
6 351 795 сўм пеня, жами 61 469 738 сўм ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта
харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 8 400 000 сўм асосий қарз ва 25 407 177 сўм пеня ундириш
қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар ХХХдан Республика бюджети (Суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармаси)га 1 905 538,3 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний
кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) бериши мумкин.
Судья
Ф.К.Мажидов