Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1404-2201/2878 Дата решения 11.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сохрат-Оби ҳаёт масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый МЧЖ шаклидаги Самарканд гарден пласт қўшма корхонаси
Source ID 1018887 Claim ID 3098945 PDF Hash 2d190f61176fb491... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 8
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
нинг 631-моддаси нинг 631 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 638-моддаси ФКнинг 638 law
ФКнинг 11-моддаси ФКнинг 11 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жомбой тумани 2023 йил 11 январ 4-1404-2201/2878-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Яхёевнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХдан 360 000 000 сўм асосий қарз ва 32 760 000 сўм пеня, жами 392 760 000 сўмни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, Жомбой туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида, даъвогар вакиллари Ш.Р., У.О. (2023 йил 4 январдаги 1-сонли ва 2022 йил 23 декабрдаги ишончномалар асосида)ларнинг иштирокида кўриб чиқиб, қуйидагиларни-, Жомбой туманлараро иқтисодий судига даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, даъво аризасида даъвогар ва жавобгар ўртасида 2022 йил 23 май куни 23/05-сонли шартнома тузилганлиги, шартноманинг предмети 7 дона қудуқ бурғулаш бўлганлиги, шартноманинг умумий қиймати 1 300 000 000 сўмни ташкил этганлиги, ушбу шартномага асосан даъвогар жавобгарга жами 540 000 000 сўм қудуқларни бурғулаш ишларини амалга оширганлиги, жавобгар томонидан 180 000 000 сўмлик тўловлар амалга оширилганлиги, бироқ 360 000 000 сўмлик тўловларни амалга оширмаганлиги, натижада 360 000 000 сўм қарздор бўлиб қолганлиги, шартноманинг 4.1-бандида тўловлар кечиктирилганлиги учун пеня тўлаши назарда тутилганлиги, тўловлар 91 кунга кечиктирилганлиги, пенянинг суммаси 32 760 000 сўмни ташкил этганлиги, ушбу қарздорликни тўлаб бериш бўйича юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 360 000 000 сўм асосий қарз ва 32 760 000 сўм пеня, жами 392 760 000 сўмни ундиришни сўраган. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади ва вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни жавобгар вакилининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакиллари ўз тушунтиришида, даъво аризадаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг кўргазмасини тинглаб, ишдаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд мажлисида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ (Буюртмачи) ва ХХХ (Пудратчи) ўртасида 2022 йил 23 май куни 23/05сонли шартнома тузилган. Шартноманинг умумий суммаси 1 300 000 000 сўмни ташкил этган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади)нинг 631-моддасига кўра, пудрат шартномаси бўйича бир тараф (Бажарувчи) иккинчи тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёхуд тарафлар келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун Бажарувчи таваккал қилади. Тарафлар ўртасида тузилган мазкур шартномага мувофиқ, “Пудратчи” “Буюртмачи”га 7 дона қудуқларни бурғулаш ишларини амалга ошириш, ўз навбатида “Буюртмачи” бажарилган ишларни қабул қилиш ва бажарилган ишлар ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. “Бажарувчи” томонидан ушбу шартнома шартларига амал қилинган ҳолда жами 540 000 000 сўмлик қудуқларни бурғулаш ишларини амалга оширган. “Пудратчи” ва “Буюртмачи” ўртасида бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома ҳамда ҳисобварақ-фактуралар имзоланган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.2.1-бандида мазкур шартнома имзолангандан кейин 5 кун ичида шартнома суммасининг 70 фоизини, 3.2.2-бандида қолган 30 фоизини бажарилган ишларни қабул қилиш тўғрисида далолатнома имзолангандан бошлаб 30 кундан кечиктирмасдан тўловлар амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, “Пудратчи” томонидан 540 000 000 сўмлик ишлар бажарилган бўлсада, “Буюртмачи” ушбу бажарилган ишлар учун 180 000 000 сўмлик тўловларни амалга ошириб, қолган 360 000 000 сўмлик тўловларни ўз вақтида ўтказиб бермаган. Натижада, жавобгар даъвогардан 360 000 000 сўм қарздор бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 10 ноябр куни 41-сонли огоҳлантириш хати юборилиб, 360 000 000 сўм асосий қарзни жамиятнинг ҳисоб рақамига ўтказиб бериш сўралган. Бироқ, ушбу огоҳлантириш хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса — иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 638-моддасига кўра, агар пудрат шартномасида бажарилган ишга ёки унинг айрим босқичларига олдиндан ҳақ тўлаш назарда тутилган бўлмаса, буюртмачи Бажарувчига шартлашилган ҳақни иш тегишли тарзда ва келишилган муддатда ёхуд буюртмачининг розилиги билан муддатидан олдин бажарилиб, унинг натижалари узил-кесил топширилганидан кейин тўлаши шарт. Шу сабабли, суд даъвогарнинг жавобгардан 360 000 000 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим топади. ФКнинг 11-моддасида фуқаролик ҳуқуқлари неустойка ундириш йўли билан ҳимоя қилиниши белгиланган. Шартноманинг 4.1-бандида, тўловлар кечиктирилганлиги учун “Буюртмачи” “Пудратчи”га кечиктирилган ҳар бир кун учун кечиктирилган қарздорлик суммасининг 0,1% миқдорида пеня тўлаши белгиланган. Шунга кўра, даъвогар ушбу шартнома шартларидан келиб чиққан ҳолда жавобгар томонидан тўловлар 91 кунга кечиктирилганлиги сабабли 360 000 000 сўм х 0,1 фоиз = 360 000 сўм х 91 кун = 32 760 000 сўмга ҳисоблаб, ушбу пеня суммасини ундиришни сўраган. Аниқланишича, жавобгар даъвогар олдидаги 360 000 000 сўм қарзини бугунги кунга қадар тўлаб бермаган. Юқоридагиларга кўра, суд даъвогарнинг пеня ундириш талабини асосли деб ҳисоблайди. ФКнинг 326-моддасида, суд алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорининг 4-бандида, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақли. Шу билан бирга, неустойканинг энг кам миқдори ФКнинг 327-моддасида кўрсатилган фоизлар миқдоридан кам бўлмаслиги лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Мазкур ҳолатда суд, жавобгар мажбуриятни қай даражада бажарганлигини, қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб, жавобгардан ундирилиши талаб қилинган пеня миқдорини 16 380 000 сўмга камайтиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 16 380 000 сўм пеняни ундиришни лозим деб ҳисоблайди. ИПКнинг 118-моддаси олтинчи қисмига кўра, агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонун ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим. Бундай ҳолатда, суд даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъвогарнинг даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 360 000 000 сўм асосий қарз ва 16 380 000 сўм пеняни ундиришни, даъво талабининг 16 380 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 7 855 200 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга кўра, ИПКнинг 118, 176-179, 180, 186-моддаларига асосланиб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 360 000 000 сўм асосий қарз ва 16 380 000 сўм пеня ҳамда олдиндан тўланган 7 855 200 сўм давлат божи ва 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Даъво талабининг 16 380 000 сўм пеня ундириш қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов