← Назад
Решение #674534 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 131 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкентвилояти, Ўртачирчиқтумани, Корасув МФЙ, Темирчикўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 10 январь
Ўртачирчиқ тумани
4-1104-2202/2733-сонли иш
Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий суди, судья Т.Салимов раислигида, судья
ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар -"ХХХХ" МЧЖ манфаатида
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасининг
жавобгар Хххх ҳисобидан 595 560 291 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича иқтисодий ишни, тарафлар иштирокисиз суд биносида, очиқ суд
мажлисида, кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъвогар даъвогар -"ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат
палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий
судга мурожаат қилиб, жавобгар Хххх ҳисобидан 595 560 291 сўм қарздорликни
ундиришни сўраган.
Даъво аризасида суд мажлисини Палата вакиллари иштирокисиз кўриш ҳақида
ариза баѐн этилган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган
тарафлар вакиллари бугунги суд мажлисида иштирок этмади.
Суд даъвогар вакили томонидан тақдим этилган медиатив келишувни кўриб
чиқиб, иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидагиларга кўра даъвони кўрмасдан қолдиришни
лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда
ИПК деб юритилади) 107-моддасининг биринчи қисми 53-бандига кўра, тарафлар
ўртасида медиатив келишув тузилган бўлса, иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан
қолдиради.
ИПКнинг 131-моддасига асосан эса тарафлар низони келишув битимини ѐки
медиатив келишувни тузиб ҳал этиши мумкин. Келишув битими ѐки медиатив келишув
даъво тартибидаги ҳар қандай иш бўйича тузилиши мумкин. Келишув битими
иқтисодий суд ишларини юритишнинг ҳар қандай босқичида ва суд ҳужжатини ижро
этиш жараѐнида, медиатив келишув эса биринчи инстанция судида суд алоҳида хонага
(маслаҳатхонага) суд ҳужжатини қабул қилиш учун чиққунига қадар тарафлар
томонидан тузилиши мумкин.
Тарафлар томонидан медиатор сифатида А.И.Пирназаров иштирокида 2023 йил
10 январь куни медиатив келишув тузилган.
Суд тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилганлиги сабабли, даъвони
кўрмасдан қолдиришни, давлат божи ва почта харажатини ундирмасдан қолдиришни
лозим деб топади.
“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 18-моддаси
биринчи қисмининг 9-бандига кўра, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув
тузилган бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи тўлиқ ѐки қисман
қайтарилиши белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107,118,131 ва 195-моддасига асосланиб, суд
ажрим қилади:
Даъвогар -"ХХХХ" МЧЖ манфаатида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг жавобгар Тошкент вилояти
ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси ҳисобидан
595 560 291 сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси кўрмасдан
қолдирилсин.
"ХХХХ" МЧЖ томонидан олдиндан тўланган почта харажатлари зиммасида
қолдирилсин.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Т.Салимов