Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5010 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Микрокредитбанк Ответчик / Подсудимый Асилбек Шерзодбек келажаги-2019 хусусий корхонаси
Source ID 1016828 Claim ID 2993407 PDF Hash 2ee34e19a254df48... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Навоий шаҳри 4-2101-2203/5010-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АТ Ххххххх” манфаатида, жавобгар “ХХХХХХХ” хусусий корхонасидан 100.180.000 сўм кредит қарздорлиги, 2.361.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили Ж.Атоев (15.07.2022 йилдаги 01-03/1043-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси АТБ “Микроредитбанк” манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар “ХХХХХХХ” хусусий корхонасидан 100.180.000 сўм кредит қарздорлиги, 2.361.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили жавобгар томонидан қарздорлик қисман қопланганлигини билдириб, қолган қарздорлик суммасини ундириб беришни сўради. Жавобгар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади. Суд, жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 17.09.2020 йилда 744сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 15 фоиз устама тўлаш ҳамда 36 ой муддатда қадар қайтариш шарти билан 220.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, у ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 17.09.2020 йилда гаров шартномаси тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган Қизилтепа тумани, Маликобод МФЙ ҳудуди жойлашган умумий ер майдони 481,02 кв.м., фойдали майдони 436,90 кв.м. бўлган қуѐнчилик комплекси (ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан биргаликда)ни гаровга қўйган. ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 64.438.000 сўм кредит қарздорлиги, 960.000 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган. Ушбу ҳолат суд мажлисида даъвогар томонидан тақдим қилинган маълумотнома билан тасдиқланади. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар “ХХХХХХХ” хусусий корхонасидан даъвогар АТБ “Микроредитбанк” фойдасига 64.438.000 сўм кредит қарздорлиги, 960.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундируви жавобгарга тегишли Қизилтепа тумани, Маликобод МФЙ ҳудуди жойлашган умумий ер майдони 481,02 кв.м., фойдали майдони 436,90 кв.м. бўлган қуѐнчилик комплекси (ер участкасига бўлган ҳуқуқ билан биргаликда)га қаратилсин. 3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин. 4. Жавобгар “ХХХХХХХ” хусусий корхонасидан республика бюджетига 2.050.820 сўм давлат божи ундирилсин. 5. Жавобгар “ХХХХХХХ” хусусий корхонасидан АТБ “Микроредитбанк” фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати ундирилсин. 6. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов