← Назад
Решение #674576 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
5
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article | |
| Ушбу кодекс | 108 | — | code_article | |
| аради ва у ИПК | 108 | — | law | |
| ИПКнинг | 109 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 107 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
УРТАЧИРЧИКСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
O’RTACHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Корасув МФЙ, Темирчи кўчаси, 3 «а»-уй. Эл.почта: i.urtachirchiq@sud.uz
.
АЖРИМ
(даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 10 январь
Ўртачирчиқ тумани 4-1104-2202/3241-сонли иш
раислигида, судья ѐрдамчиси Ж.Ибрагимов котиблигида, даъвогар – Хххх
"ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар – "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан
жами 17 210 083 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича иқтисодий
ишни тарафлар иштирокисиз очиқ суд мажлисида суд биносида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар – Хххх "ХХХХ" фермер хўжалиги фермер хўжалиги
манфаатида Ўртачирчиқ туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, жавобгар – "ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан жами 17 210 083 сўм
ундиришни сўраган.
Суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор
қилинган даъвогар бугунги суд мажлисига келмади.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб, қуйидаги асосларга кўра даъво
аризасини кўрмасдан қолдиришни ва суд харажатларини даъвогар зиммасида
қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодекси
107-моддасининг 6-бандига кўра, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган
ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса,
иқтисодий суд даъво аризасини кўрмасдан қолдиради.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, у ѐки унинг вакили
суд мажлисига келмади. Иш ҳужжатларида суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисидаги суднинг ажримини даъвогарга ―Гибрид почта‖ хизмати орқали
2023 йил 1 январда суд ҳужжати етказилганлиги ҳақидаги маълумот мавжуд.
Бироқ, суд мажлисига даъвогар вакили келмади ва ишни унинг
иштирокисиз кўриб чиқишга розилик бермади. Мазкур ҳолатда,
даъвогарнинг ишни унинг иштирокисиз кўриш тўғрисидаги аризаси мавжуд
эмас.
Ушбу кодекснинг 108-моддасига асосан даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 24
майдаги 13-сонли ―Биринчи инстанция суди томонидан иқтисодий
процессуал қонун нормаларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида‖ги
Қарорининг 21-бандида даъво аризасини кўрмасдан қолдириш низонинг
мазмуни бўйича ҳал қилув қарори қабул қилмасдан туриб суд муҳокамасини
тамомлаш шаклларидан бири ҳисобланади. Даъво аризасни кўрмасдан
қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради ва у ИПКнинг 108-моддаси
талабларига мувофиқ бўлиши кераклиги ҳақида тушунтириш берилган.
ИПКнинг 109-моддасига мувофиқ даъво аризасини кўрмасдан
қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган ҳолатлар бартараф этилганидан
кейин даъвогар судга даъво аризаси билан умумий тартибда янгидан
мурожаат қилишга ҳақли.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленумининг 2020
йил 19 декабрдаги 36-сонли ―Иқтисодий ишлар бўйича суд харажатларини
ундириш амалиѐти тўғрисида‖ги Қарорининг 9-бандида суд томонидан
кўрмасдан қолдирилган даъво аризаси (ариза) такроран берилганда давлат
божи қайтадан умумий асосларда тўланиши кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божи тўғрисидаги Қонуни 9 –
моддаси 18-бандига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
туманлар фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари —
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг манфаатларини
кўзлаб қилинган даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинган.
Мазкур қонун ҳужжатларига асосан суд ушбу иқтисодий иш бўйича
даъвогар белгиланган тартибда хабардор қилинган бўлсада, биринчи суд
мажлисига келмаганлиги ѐки ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида
арз қилмаганлиги сабабли даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, ҳамда
олдиндан тўланган почта харажатларини даъвогар зиммасига қолдиришни
лозим топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 107-моддаси 6-бандига ва 108, 195-197, 199- модда
асосланиб, суд
а ж р и м қ и л д и:
Даъвогар – Хххх "ХХХХ" фермер хўжалиги манфаатида жавобгар –
"ХХХХ" МЧЖ ҳисобидан жами 17 210 083 сўм ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган почта харажатлари даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Даъво аризасини кўрмасдан қолдириш учун асос бўлиб хизмат қилган
ҳолатлар бартараф этилганидан кейин даъвогар судга даъво аризаси билан
умумий тартибда янгидан мурожаат қилишга ҳақли.
Мазкур ажрим устидан шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Т.Салимов