← Назад
Решение #674578 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 264 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Навоий шаҳри
4-2101-2203/5005-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси
Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АТ Ххххххх” манфаатида, жавобгарлар
“Ххххххх” масъулияти чекланган жамияти ва “Ххххххх” хусусий корхонасидан
69.852.000 сўм кредит қарздорлиги, 5.623.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги
ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини
Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили У.Мустафоев (16.11.2022 йилдаги 3012/572-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси АТ “Ххххххх” манфаатида манфаатида судга даъво билан мурожаат
қилиб, жавобгарлар “Ххххххх” масъулияти чекланган жамияти ва “Ххххххх” хусусий
корхонасидан 69.852.000 сўм кредит қарздорлиги, 5.623.000 сўм кредит фоизи
қарздорлиги ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган.
Суд
мажлисида
иштирок
этган
даъвогарнинг
вакили
даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарлар суд мажлиси жойи ва вақти тўғрисида тегишли равишда
огоҳлантирилганига қарамасдан суд мажлисида иштирок этишмади.
Суд, жавобгарлар тегишли равишда огоҳлантирилган бўлсада суд мажлисида
иштирок этмаганлиги сабабли ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб,
даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг қолган қисмини қаноатлантиришни рад
қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар “Ххххххх”
масъулияти чекланган жамияти зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 10.09.2019 йилда 1116сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгар
“Ххххххх” масъулияти чекланган жамиятига йиллик 18 фоиз устама тўлаш ҳамда 3
йилда муддатда қадар қайтариш шарти билан 1.000.000.000 сўм кредит ажратиш,
жавобгар “Ххххххх” масъулияти чекланган жамияти эса шартноманинг сўндириш
жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш
мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгар
“Ххххххх” масъулияти чекланган жамиятига тегишли суммани шартнома шартларига
мувофиқ ажратган. Бирок, у ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали
асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини
таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 27.09.2019 йилда гаров шартномаси
тузилган. Шартномага кўра жавобгар “Ххххххх” хусусий корхонасига тегишли бўлган
Кармана тумани, Каттамачит МФЙ ҳудуди жойлашган, кадастр рақами
21:03:01:01:08:0059 бўлган иссиқхона ва ѐрдамчи бинолар (ер участкасигша бўлган
ҳуқуқ билан биргаликда)ни гаровга қўйган.
ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни
ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров
ҳисобланади.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгар “Ххххххх” масъулияти чекланган
жамиятининг даъвогар олдида 33.850.100 сўм кредит қарздорлиги, 265.220 сўм кредит
фоизи қарздорлигини ташкил қилган.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, даъвонинг
қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар “Ххххххх” масъулияти чекланган жамияти зиммасига
юклашни юклашни лозим топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгарлар “Ххххххх” масъулияти чекланган жамияти ва “Ххххххх” хусусий
корхонасидан даъвогар АТ Ххххххх” фойдасига 33.850.100 сўм кредит
қарздорлиги, 265.220 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундируви жавобгар
“Ххххххх” хусусий корхонасига тегишли Кармана тумани, Каттамачит МФЙ
ҳудуди жойлашган, кадастр рақами 21:03:01:01:08:0059 бўлган иссиқхона ва
ѐрдамчи бинолар (ер участкасигша бўлган ҳуқуқ билан биргаликда)га
қаратилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар “Ххххххх” масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига
1.509.500 сўм давлат божи ундирилсин.
5. Жавобгар «NAVOIY DIZAYN SERVIS” масъулияти чекланган жамиятидан АТ
Ххххххх” фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати ундирилсин.
6. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
7. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди
орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят
билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов