Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1901-2201/4469 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Определение (об оставлении иска без рассмотрения) Суд Термезский межрайонный экономический суд Судья Жумаев Диёр Бозорович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "Ҳамкон Шеробод Тараққиёт" фермер хўжалиги Ответчик / Подсудимый Бахтирия Тармита масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1014348 Claim ID 3084488 PDF Hash 5de1e837d4893ccf... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
Мазкур кодекс 107-моддаси Мазкур кодекс 107 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TERMIZ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi, 67 190100, Termiz, Istiqlol street, 67 Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25 e-mail: i.termiz@sud.uz АЖРИМ (даъво аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) Термиз шаҳри 2023 йил 10 январь 4-1901-2201/4469-сонли иш Термиз туманлараро иқтисодий суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик қилувчи судья Д.Жумаев, Т.Музраповнинг котиблигида, Шеробод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг даъвогар“XAMKON SHEROBOD TARAQQIYOT” фермер хўжалиги манфаатида жавобгар“BAQTRIYA TARMITA” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган иқтисодий ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Шеробод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар- “XAMKON SHEROBOD TARAQQIYOT” фермер хўжалиги манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар“BAQTRIYA TARMITA” масъулияти чекланган жамиятидан 4700000000 сўм етказилган зарарни ундиришни сўраган. Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида хабар қилинган бўлсада, ўз вакили иштирокини таъминламади ҳамда сабабини судга маълум қилмади. Ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган. Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар суднинг ажримини қабул қилиб олган. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси 128моддасининг биринчи қисмига кўра агар суд иқтисодий суд ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини олганлиги ёки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади. Мазкур кодекс 107-моддасининг 6-бандида, даъвогар биринчи суд мажлисига келмаган ва ишни ўзининг иштирокисиз кўрилиши тўғрисида арз қилмаган бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд, юқоридагиларни инобатга олиб Шеробод туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши даъвогар- “XAMKON SHEROBOD TARAQQIYOT” фермер хўжалиги манфаатидаги даъво аризани кўрмасдан қолдиришни лозим топди. Суд, иш бўйича олдиндан тўланган 24000 сўм почта ҳаражатларини даъвогарнинг зиммасида қолдиришни, даъвогар давлат божи тўловидан оход қилинганлиги сабабли ундан давлат божи ундирмасликни лозим топди. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 107, 108, 118, 195-моддаларини қўллаб, а ж р и м қ и л д и: Даъво кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози тарафлар ажрим қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин. Д.Жумаев