Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5938 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТИБ Ипотекабанк Ответчик / Подсудимый Ҳазара ободони хусусий корхонаси
Source ID 1014955 Claim ID 3092350 PDF Hash 7144d6ca0c076533... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 январь 4-2101-2202/5938-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судья Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, жавобгар “Х” хусусий корхонасига нисбатан кредит қарзи ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида ўз биносида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатини кўзлаб, судга мурожаат этиб, жавобгар “Х” хусусий корхонасидан 5.361.405 сўм кредит фоиз қарздорлигини ундиришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, маълумотнома тақдим этди ва даъвони қаноатлантиришни сўради. Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ишни ўзининг вакили иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўирнларда ИПК деб юритилади) 128, 170моддасига асосан ишни унинг вакиллари иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъво талабини қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топади. Ишдаги материаллардан ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар ўртасида 2017 йил 01 август куни 36 ой муддатга йиллик 14 фоиз устама тўлаш шарти билан 62.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратиш тўғрисида 5894-сонли кредит шартномаси тузилган. Шартнома шартига кўра, Банк томонидан жавобгарга шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериши, жавобгар эса шартномаларнинг ажралмас қисми бўлган тўлов графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги белгиланган. Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, жавобгар томонидан шартнома шартлари бузилиб, банкнинг маълумотномасига асосан 5.257.200 сўм фоиз қарздорлигини мавжудлиги маълум бўлди. ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ҳақли. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” Қарорининг 5-бандига асосан кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар, кредит ташкилоти томонидан қарз олувчи (қарздор) банкнинг пул маблағларидан амалда фойдаланган бутун даври учун, ҳатто актив (кредит/қарз) ўстирмаслик мақомига ўтказилган тақдирда ҳам, пул мажбуриятларини кечиктириш даврини қўшган ҳолда ҳисобланиши мумкин. Бинобарин, ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши шарт. Шу боис суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 5.257.200 сўм фоиз қарздорлигини ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд иш кўриш билан боғлиқ ҳаражатларни жавобгар зиммасига юклаб, ундан даъвогар фойдасига 24.00 сўм почта ҳаражатини, республика бюджетига 300.000 сўм давлат божини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, ИПКнинг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Х” хусусий корхонасидан “банк” фойдасига 5.257.200 сўм фоиз қарздорлиги ва 24.000 сўм почта ҳаражати ундирилсин. Жавобгар “Х” хусусий корхонасидан республика бюджетига 300.000 сўм давлат божи ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози тараф Навоий вилоят иқтисодий судига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтиришга ҳақли. Б.А.Джумаев