Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5531 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение KOZIM-KAMRON BEK масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый SHARQ QURILISH SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1014966 Claim ID 3082777 PDF Hash 7fd739ffa13f066c... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 535-моддаси аролик кодекси 535 code_article
аролик кодексининг 544-моддаси аролик кодекси 544 code_article
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 январь 4-2101-2202/5531-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, М.Жамиловнинг котиблигида, даъвогар “К” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ш” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “К” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “Ш” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан 154.000.000 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили даъвони талабини тан олмасдан, қонуний қарор қабул қилишни сўради. Суд, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахслар тушунтиришлари тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни лозим деб топади. Тарафлар ўртасида 2021 йил 1 июль куни мулкни ижарага бериш тўғрисидаги 4-сонли шартнома тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 535-моддасига кўра, мулк ижараси шартномаси бўйича ижарага берувчи ижарага олувчига ҳақ эвазига мол-мулкни вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш ёки фойдаланиш учун топшириш мажбуриятини олади. Шунга асосан даъвогар томонидан ижара объекти топшириш-қабул қилиш далолатномаларига асосан жавобгарга топширилган бўлсада, жавобгар томонидан ижара тўлови тўлиқ амалга оширилмаганлиги сабабли, даъвогар судга мурожаат қилиб, жами 154.000.000 сўм асосий қарз ундириш талабини қўйган. Фуқаролик кодексининг 544-моддасига асосан, ижарага олувчи молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақни ўз вақтида тўлаб туриши шарт. Молмулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш тартиби, шартлари ва муддатлари мулк ижараси шартномаси билан белгиланади. Жавобгар томонидан эътирознома тақдим этилиб, 30.09.2022 йилдаги 13-сонли ҳисоб фактура асоссиз эканлиги, жамият томонидан ушбу ҳисобфактура рад этилганлигини билдирган. Иш ҳужжатлари, тақдим этилган ҳисоб-фактуралар ҳамда даъвогарнинг суд мажлисида берган кўрсатмасига кўра, 2022 йил сентябрь ойида ишлар бажарилганлигини тасдиқловчи ҳисоб-фактура мавжуд эмаслиги аниқланди. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқоридагиларга асосан, суд даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогарга 137.000.000 сўм ундиришни лозим деб топади. Шунингдек, даъвогар даъво аризасида олдиндан тўланган 3.080.000 сўм давлат божини ундиришни сўраган бўлиб, аслида даъвогар томонидан кичик бизнес субъекти бўлганлиги сабабли даъво талабининг бир фоизи миқдорида 1.540.000 сўм давлат божи тўланган. Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шунга кўра, суд харажатлари тарафлар зиммасига мутаносиб равишда юклашни, жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 1.370.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати ундиришни, даъво рад этилган қисми бўйича 170.000 сўм давлат божини даъвогар зиммасига қолдиришни лозим деб топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “Ш” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “К” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 137.000.000 сўм асосий қарз, олдиндан тўлаб берилган 1.370.000 сўм давлат божи ва 24.000 почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) киритиш мумкин. Судья Б.Джумаев