← Назад
Решение #674632 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| нинг | 744 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoi city, Navoi street, 39 b
е-mail:i.karmana@sud.uz
Tel: (79) 223-50-79
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 январь
4-2101-2202/5937-сонли иш
Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси Б.Джумаев
раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, Савдо-саноат
палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк” манфаатида
жавобгар “М” хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “С” масъулияти
чекланган жамиятидан жами 56.996.870 сўм крдети қарздорлигини
ундириш, ундирувни гаров таъминотига қаратиш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагилар
А Н И Қ Л А Д И:
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси даъвогар “банк”
манфаатида судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар “М”
хусусий корхонаси ва қўшимча жавобгар “С” масъулияти чекланган
жамиятидан жами 56.996.870 сўм кредит қарздорлиги, шундан
53.187.870 сўм кредитнинг муддати ўтган асосий қарзи, 3.807.000 сўм
кредитнинг муддати ўтган фоиз қарзини ундиришни ҳамда ундирувни “С”
масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Ишга мутахассис сифатида вилоят Марказий банки бош бошқармаси
ходими жалб этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, даъво аризаси судга берилганидан сўнг жавобгар
томонидан кредит қарздорлиги тўлаб берилганлигини, жавобгар
томонидан кредит шартномаси бўйича тўлов графигининг бузилишига
йўл қўйилганлигини билдириб, даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар ва қўшимча жавобгар ўзининг ваколатли
вакили иштирокини таъминламади. Суд, Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён матнда - ИПК деб
юритилади) 128, 170-моддаларига асосан низони уларнинг иштирокисиз
кўриб чиқишни лозим топади.
Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси вакили ишни
ўзининг иштирокисиз кўришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган мутахассис даъво аризаси тўғри
киритилганлиги, қарздорлик тўлиқ тўлаб берилганлигини билдириб,
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этган даъвогар
вакилининг тушунтиришларини тинглаб, қуйидаги асосларга кўра даъво
талабини қаноатлантиришни рад этишни, ишни кўриш билан боғлиқ суд
харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Иш ҳужжатларидан ва суд муҳокамасида аниқланишича, банк билан
жавобгар “М” хусусий корхонаси ўртасида 2021 йил 3 ноябрь куни
тузилган 15-1-1-01398-сонли кредит шартномасига асосан чорвачиликни
ривожлантириш метал профил ва мебел қоплама сотиб олиш мақсадида
300.000.000 сўм миқдорида кредит маблағи ажратилган.
Шартнома шартига кўра, банк томонидан жавобгарга шартномада
назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит)
бериши, жавобгар эса шартномаларнинг ажралмас қисми бўлган тўлов
графиги асосида олинган пул суммасини (кредит)ни қайтариш ва унинг
учун фоизларни тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 744-моддасида кредит шартномаси бўйича бир тараф банк ёки
бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига)
шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул
маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини
қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олишлиги
белгиланган.
Банк томонидан шартнома шартлари бажарилган бўлсада, жавобгар
томонидан шартнома шартлари бузилиб, кредитнинг асосий қисми ва унга
ҳисобланган фоизлар муддати ўтган ҳолда тўланмасдан келинган.
Тарафлар ўртасида тузилган кредит шартномасининг 6.1.7-бандига
кўра, жавобгар кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини
бажармаса, ўз вақтида кредит бўйича асосий қарз, фоиз ва комиссиялар
тўланмаганда банк кредитни муддатидан олдин тўланишини талаб қилиш
ҳуқуқига эга эканлиги белгиланган.
ФК 736-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қарз шартномасида
қарзни қисмлаб (бўлиб-бўлиб) қайтариш назарда тутилган бўлса, қарз
олувчи қарзнинг навбатдаги қисмини қайтариш учун белгиланган
муддатни бузган тақдирда, қарз берувчи қарзнинг қолган барча
суммасини тегишли фоизлар билан бирга муддатидан олдин қайтаришни
талаб қилишга ҳақли.
Банкнинг 2023 йил 10 январдаги маълумотига кўра, жавобгар
томонидан барча кредит қарздорликлари тўлаб берилган ҳамда
қарздорлик мавжуд эмас.
Шунингдек, бу ҳақда ишга мутахссис сифатида жалб этилган вилоят
Марказий банки бош бошқармаси ходими ҳам маълумотнома тақдим
этган.
Юқоридагиларга асосан суд, даъво талабини қаноатлантиришни рад
этишни лозим деб топади.
Бундан ташқари, даъвогар даъво талабида гаров таъминотига
қўйилган “С” масъулияти чекланган жамиятига тегишли бўлган гаров
мулкига қаратишни ҳам сўраган.
қарздорлиги тўлиқ тўлаб берилганлигини инобатга олиб, ушбу талабни
рад этишни лозим деб топади.
ИПКнинг 118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок
этувчи шахсларга уларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда юкланади.
Шунга кўра, суд ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд
харажатларини жавобгар “М” хусусий корхонаси зиммасига юклашни,
жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўланган 24.000 сўм почта
харажатлари, республика бюджетига 1.139.937 сўм давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал кодексининг 118, 176-179-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
Даъво талабини қаноатлантириш рад этилсин.
Жавобгар “М” хусусий корхонасидан даъвогар фойдасига олдиндан
тўлаб берилган 24.000 сўм почта харажатлари, республика бюджетига
1.139.937 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар Навоий вилоят судига бир ой
муддатда апелляция тартибида шикоят (протест) келтириши мумкин.
Судья
Б.Джумаев