← Назад
Решение #674637 Экономические
Определение (об оставлении иска без рассмотрения)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онуннинг | 29 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 108 | — | code_article | |
| онуни | 17 | — | law | |
| онуннинг | 18 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
MARG’ILON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
MARGILAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
151100, Marg’ilon shahri, Nurafshon ko‘chasi, 7
151100, Margilan, Nurafshon street, 7
Tel: (+99873) 253-77-20
Веб-сайт: oliy sud.uz
е-mail: i.margilon@sud.uz
АЖРИМ
(даъвони кўрмасдан қолдириш тўғрисида)
2023 йил 10 январь
4-1504-2203/4546-сонли иш
Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси А.А.Акбаровнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Х.Хасановнинг суд мажлиси котиблигида,
даъвогар вакили М.Шаропов (10.01.2023 йилдаги 5-сонли ишончномага асосан)
иштирокида, жавобгар вакили иштирокисиз, даъвогар Қўштепа тумани
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “Турдалиев
Мадамин” фермер хўжалиги манфаатида, жавобгар “Qo`shtepa don cluster”
МЧЖдан 62 400 235 сўм асосий қарз, 22 713 681,9 сўм пеня ва 24 000 сўм почта
харажати ундириш тўғрисидаги аризаси бўйича ишни суд, ўз биносида, очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Қўштепа тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши, кенгаш аъзоси “Турдалиев Мадамин” фермер хўжалиги (бундан буён
матнда – даъвогар деб юритилади) манфаатида судга даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, “Qo`shtepa don cluster” МЧЖ (бундан буён матнда – жавобгар
деб юритилади)дан 62 400 235 сўм асосий қарз, 22 713 681,9 сўм пеня ва 24000
сўм почта харажати ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили тушунтириш бериб, тарафлар ўртасида
2023 йил 7 январь медиатив келишув тузилганлигини билдириб, ишни кўрмасдан
қолдишни сўради.
Жавобгар ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли равишда
хабардор қилинган бўлсада, уларнинг вакили суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда – Иқтисодий процессуал кодекси) 170-моддасининг учинчи қисмида,
иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг
йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Шунга кўра, суд низони жавобгар вакили йўқлигида ҳал қилиниши
мумкин деб топди.
Суд даъвогар томонидан судга тақдим қилинган тарафлар ўртасида
медиатор “Biznes himoya servis” адвокатлик фирмаси раҳбари Е.Ким
иштирокида 2023 йил 7 январь куни тузилиб, тасдиқланган медиатив
келишувни ўрганиб чиқиб, ушбу келишувни қабул қилишни ва даъвони
кўрмасдан қолдиришни лозим топди.
Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар ва жавобгар ўртасида 2021 йил 12
сентябрь куни 76-сонли фьючерс шартномаси тузилган бўлиб, шартномага кўра
даъвогар жавобгарга давлат хариди учун 67,7 тонна, уруғлик дон учун 39 тонна
ва фьючерс учун 48,9 тонна бошоқли дон етказиб бериш, даъвогар эса
маҳсулотларни қабул қилиб, тўловларни 2022 йил 1 сентябрга қадар амалга
ошириш мажбуриятини олган.
Даъвогар томонидан ҳисобварақ-фактураларга асосан 67850 кг оддий
буғдой ва 41050 кг уруғлик буғдойлари ҳамда 10829 кг бошоқли дон жавобгарга
етказиб берилган бўлсада, аммо жавобгар тўловларни белгиланган муддатда
тўлиқ амалга оширмаган, натижада уни даъвогар олдида 62400235 сўм
қарздорлиги тўланмаган.
Шунга кўра, Қўштепа тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер
эгалари кенгаши даъвогар манфаатида судга мурожаат қилиб, жавобгардан
62400235 сўм асосий қарз, 22713681,9 сўм пеня ва 24000 сўм почта харажати
ундиришни сўраган.
Бироқ, тарафлар суд томонидан ишни кўриб чиқиш жараёнида медиатив
келишувга эришиб судга, низо юзасидан тарафлар ўртасида тузилган медиатив
келишув тақдим этилиб, даъвони кўрмасдан қолдириш сўралган.
Ўзбекистон Республикаси “Медиация тўғрисида”ги Қонун (бундан буён
матнда – “Медиация тўғрисида”ги Қонун деб юритилади) 17-моддасининг
иккинчи қисмида, медиация тартиб-таомилини амалга ошириш чоғида давлат
органининг бевосита аралашуви тақиқланади деб белгиланган.
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасида, медиация тартибтаомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо
ёҳуд мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул
қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув
тузилади.
Давлат органи ёки бошқа орган томонидан қайси шахснинг
манфаатларини кўзлаб даъво тақдим этилган бўлса, ўша шахслар мазкур давлат
органининг ёки бошқа органнинг иштирокисиз медиатив келишув тузишга
ҳақли деб белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси 107моддасининг 53-бандига кўра, тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, суд даъво аризасини кўрмасдан қолдириши учун асос ҳисобланади.
Иқтисодий процессуал кодекси 108-моддасининг биринчи қисмида даъво
аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради, иккинчи
қисмида, суд ажримида ишда иштирок этувчи шахслар ўртасида суд
харажатларини тақсимлаш тўғрисидаги, давлат божини бюджетдан қайтариш
ҳақидаги масалалар ҳал қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 18моддасининг 9-бандида, агар тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилган
бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши кўрсатилган.
Шунингдек, “Медиация тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасининг олтинчи
қисмига кўра, низо медиатив келишув билан медиация тартибида ҳал қилинган
тақдирда, тўланган давлат божи қайтарилиши лозим, бундан суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш жараёнида медиатив келишув
тузилган ҳоллар мустасно.
Чунончи, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгаши ва унинг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари
кенгашлари Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни 9моддаси биринчи қисмининг 18-бандига кўра, судга ариза берганлик учун
давлат божи тўлашдан озод қилинган.
Юқоридагиларга кўра, суд тарафлар ўртасида тузилган медиатив
келишувни қабул қилишни, медиатив келишув қабул қилинганлиги муносабати
билан даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни, даъво аризаси кенгаш
томонидан тақдим қилинганлиги сабабли олдиндан давлат божи
тўламаганлиги, ишни кўриш жараёнида медиатив келишув тузилганлиги
сабабли ишни кўриб чиқиш билан боғлиқ давлат божини ундирмасликни лозим
топади.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 107, 108 ва 195-моддаларини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси
“Медиация тўғрисида”ги Қонуннинг 17 ва 29-моддаларини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддасини кўллаб,
АЖРИМ ҚИЛДИ:
Даъвогар “Турдалиев Мадамин” фермер хўжалиги ва жавобгар
“Qo`shtepa don cluster” МЧЖ ўртасида медиатив келишув тузилганлиги
муносабати билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Олдиндан тўланган 24000 сўм почта харажати даъвогар зиммасида
қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф бир ой муддат ичида апелляция тартибида
шикоят беришга ҳақли.
Раислик қилувчи, судья
А.А.Акбаров