Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1103-2201/2392 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Куйичирчикский межрайонный экономический суд Судья Якубов Махмуджон Мухамаджонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение "SPECIAL REAL CONSTRUCTION" масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый "OQQO`RG`ON TUMAN YOLLARDAN FOYDALANISH" унитар корхонаси
Source ID 1024724 Claim ID 3092953 PDF Hash 086237730d3a9762... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 6
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФКнинг 333-моддаси збекистон Республикаси ФК 333 law
тисодий процессуал кодекс 66-моддаси тисодий процессуал кодекс 66 code_article
Ушбу кодекснинг 72-моддаси Ушбу кодекс 72 code_article
тисодий процессуал кодексининг 68-моддаси тисодий процессуал кодекси 68 code_article
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi Тошкентская область, Куйичирчикский район, город Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz Тел: 0 370 202 56 08. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 январь 4-1103-2201/2392-сонли иш Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий суди судьяси ММЯнинг раислигида, судъя ѐрдамчиси ШАУнинг котиблигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси "ААА" масъулияти чекланган жамияти манфаатида жавобгар "БББ" унитар корхонаси ҳисобидан 86.110.528 сўм асосий қарз, 43.055.264 сўм пеня ундириш тўғрисидаги даъво аризасини, иш ҳужжатлари билан биргаликда суд биносида очиқ суд мажлисида иш хужжатлари билан бирга кўриб чиқиб, қуйидагиларни, А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси "ААА" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "БББ" унитар корхонаси ҳисобидан 86.110.528 сўм асосий қарз, 43.055.264 сўм пеня ундиришни сўраган. Шунингдек, даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти судга ѐзма илтимоснома билан мурожаат қилиб, даъво талабларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, мазкур иқтисодий ишни иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Жавобгар бугунги суд мажлисининг ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисида қонунда белгиланган тартибда суд ажрими асосида хабардор қилинган бўлсада, иштирок этмади. Бироқ, судга ѐзма фикрнома билан мурожаат қилиб, даъво талабининг асосий қарз қисмини тан олиб, биринчи чоракда тўлаб бериши ва даъво талабининг пеня ундириш қисминидан воз кечишни сўраган. Бундай ҳолда суд ишни Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодекси (бундан буѐн матнда ИПК деб юритилади)нинг 128, 170-моддаларига асосан жавобгар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим деб ҳисоблайди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, уларни таҳлил қилиб, тарафлар томонидан берилган фикрномани муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талабларини қисман қаноатлантиришни лозим деб топади. Иш хужжатларидан кўринишича "ААА" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда-"Пудратчи" деб юритилади) ҳамда жавобгар "БББ" унитар корхонаси (бундан буён матнда-"Буюртмачи" деб юритилади) ўртасида 2019 йил 07 августда 2019-07/08-сонли шартнома тузилган. Мазкур шартноманинг 1.1-1.2-бандларига асосан "Буюртмачи" мазкур шартнома шартларига кўра Оққўрғон туманида жойлашган истирохат боғи қурилишидаги кўприк қурилиш ишларини "Пудратчи"га топшириши, "Пудратчи" эса Оққўрғон туманида жойлашган истирохат боғи қурилишидаги кўприк қурилиш ишларини лойихажа белгиланган тартибда амалга оширишни ўз зиммасига олиши юзасидан ўзаро келишган. Шунингдек, ушбу шартноманинг 2-62-2.64-бандларига мувофиқ, лойихалаштирилаѐтган қурилиш ишлари қиймати 1.800.000.000 сўмни ташкил этиши, ишлар қиймати узил-кесил иш жараѐнида ҳисобланиши ва кейинчалик қайта кўриб чиқилиши мумкин эмаслиги, бунда қурилиш қийматини кўпайтиришга енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) ҳолатлари сабаб бўлганда, иш хажми "Бошпудратчи" томонидан ўзгартирилиши ҳамда қурилиш муддати бир йилдан ортиққа ўзгартирилиши мустаснолиши, қурилиш муддати бир йилдан ортиқ бўлганда иккинчи йилга ва кейинги йилларга шартномавий нархларни аниқлаштириш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши, тегишли асослар мавжуд бўлганда, санаб ўтилган ўзгаришлар "Буюртмачи" билан "Пудратчи" ўртасида шартнома қўшимча битим билан расмийлаштирилиши ўзаро белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг(бундан буѐн матндаФК деб юритилади) 236-моддасига мувофиқ мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши назарда тутилган. "Пудратчи" томонидан шартнома шартларига асосан Оққўрғон туманида жойлашган истирохат боғи қурилишидаги кўприк қурилиш ишлари лойихасида белгиланган тартибда амалга оширилиб, 2020 йил 09 декабрдаги 1-сонли ҳисоб-фактура орқали жакми 636.110.528.01 сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилиб, "Буюртмачи" томонидан қабул қилиб олиниб, бажарилган қурилиш ишлари учун қисман тўловлар амалга оширилиб, қолган 86.110.528 сўмини тўлаб бермаганлиги натижасида "Пудратчи" олдида қарз бўлиб қолган. Даъвогар томонидан жавобгарга мазкур қарздорликни тўлаш юзасидан 2022 йил 26 августда 26/08-2-сонли талабнома билан мурожаат қилган бўлсада, ушбу талабнома жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Ўзбекистон Республикаси ФКнинг 333-моддасига асосан, қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни бажармаганлиги ѐки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонун ҳужжатларида ѐки шартномада бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, жавоб бериши назарда тутилган. Жавобгар "БББ" унитар корхонаси томонидан судга тақдим қилинган 2023 йил 10 январдаги 3-сонли маълумотномасига кўра даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти олдидаги қолган 86.110.528 сўм қарзини тан олган. Мазкур ҳолат иш хужжатларига илова қилинган тарафлар ўртасида тузилган шартнома, йўл варақаси ва маълумотномалар асосида ўз тасдиғини топди. Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодекс 66-моддасига кўра, иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ѐки мавжуд эмаслигини аниқлаши ҳамда бундай маълумотлар ѐзма ва ашѐвий далиллар, экспертларнинг хулосалари, мутахассисларнинг маслаҳатлари (тушунтиришлари), гувоҳларнинг кўрсатувлари, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришлари билан аниқланиши; Ушбу кодекснинг 72-моддасига кўра, қонун ҳужжатларига мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги; Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий процессуал кодексининг 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва эътирозларига асос қилиб келтираѐтган ҳолатларни исботлаши кераклиги белгиланган. Қайд этилганларга кўра, даъвогарнинг 86.110.528 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво талаби иш хужжатлари билан ҳам ўз исботини топганлигини инобатга олиб, уни тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Шунингдек, даъвогар тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.17-бандига асосан пенянинг ҳисоб-китобини тақдим этмаган ҳолда жавобгардан 43.055.264 сўм пеня ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикасининг "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида"ги Қонунини хўжалик судлари амалиѐтида қўллашнинг айрим масалалари ҳақидаги Олий иқтисодий суди Пленумининг 2002 йил 4 мартдаги 103-сонли қарори 10-бандига кўра умумий қоидага кўра қонун ҳужжатлари ва шартномада бошқача тартибда жавобгарлик назарда тутилмаган бўлса, шартнома шартларини бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик (шартнома интизомини бузганлик) учун Қонуннинг 25-32-моддаларига асосан жавобгарлик қўлланилиши, агар хўжалик шартномасида шартнома интизомини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган бўлса, тарафларнинг жавобгарлиги шартномага асосан қўлланилиши назарда тутилган. ФК 263-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда тутилган ѐки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган неустойка (қонуний неустойка)ни тўлашни талаб қилишга ҳақлилиги назарда тутилган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 10.17-бандида мазкур шартномага ўз вақтида молиялаштирилмаганлиги ва шартномада белгиланган мажбуриятларни бузганлиги учун томонлар кечиктирилган ҳар бир кун учун бажарилмаган мажбуриятлар қисмининг 0.04 фоизи миқдорида пеня тўлаши, бунда пенянинг умумий суммаси бажарилмаган ишлар ѐки кўрсатилмаган хизматлар қийматининг 50 фоизидан ошмаслиги лозимлиги ўзаро белгиланган. Шунингдек, ФКнинг 326-моддасига мувофиқ, суд қарздор томонидан мажбуриятларнинг бажарилиш даражасини, мажбуриятда иштирок этувчи тарафларнинг мулкий аҳволини, шунингдек кредиторнинг манфаатларини эътиборга олиб, неустойка миқдорини камайтиришга ҳақлилиги ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг "Мажбуриятларни бажармаганлик ѐки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида" 2007 йил 15 июндаги 163-сонли қарорида тушунтириш берилган. Юқоридагилардан келиб чиқиб, суд тарафлар ўртасида шартномавий муносабат бўйича ҳақдорлик 2020 йил вужудга келган бўлса-да, даъвогар томонидан ҳақдорликни ўз вақтида ундириш чоралари кўрилмаганлиги натижасида пенянинг ошиб кетишига шахсан сабабчи бўлганлик ҳолатларини инобатга олиб, даъвонинг пеня ундириш қисмини 12.816.579 сўм қилиб белгилаб, даъво талабларини қисман қаноатлантириб, жавобгардан даъвогар фойдасига 86.110.528 сўм асосий қарз, 12.816.579 сўм пеня ундиришни, даъво талабининг қолган қисмини қаноатлнтиришдан рад қилишни, низонинг келиб чиқишида жавобгарнинг айбдорлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси талабларига асосан давлат божи, почта харажатларини унинг зиммасига юклашни лозим деб топади Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 236, 263, 326, 333-моддалари, Иқтисодий процессуал Кодексининг 66, 68, 72, 118, 176-180, 186, 187-моддаларига асосан, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогарнинг даъво талаблари қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар "БББ" унитар корхонаси ҳисобидан: Даъвогар "ААА" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 86.110.528 сўм асосий қарз, 12.816.579 сўм пеня, 24.000 сўм почта харажати; Республика бюджетига 2.583.315.84 сўм давлат божи ундирилсин. Даъвонинг қолган қисми қаноатлантиришдан рад этилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. Судья: ММЯ