← Назад
Решение #674818 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
4
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law | |
| даъво асосли деб топилганлиги боис ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
QUYICHIRCHIQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКА УЗБЕКИСТАН
КУЙИЧИРЧИКСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Toshkent viloyati, Quyichirchiq tumani, Do’stobod
shaxri, "Do`stlik-1" M.F.Y, Markaziy ko`chasi
Тошкентская область, Куйичирчикский район, город
Дустобад, пос. "Дустлик-1" ул. Центральная
Тошкент вилояти, Қуйичирчиқ тумани, "Дўстлик-1 МФЙ" Мустақиллик кўчаси Эл.почта: i.quyichirchiq@sud.uz
Тел: 0 370 202 56 08.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Қуйичирчиқ тумани
2023 йил 10 январь
*****-сонли иш
раислигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси даъвогар "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида
жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан 35.807.035 сўм
қарздорликни ундириш тўғрисидаги даъво аризасини тарафлардан даъвогар
ишончли вакили ***** (2023 йил 6 январдаги ишончнома асосида) иштирокида,
иш ҳужжатлари билан биргаликда Чиноз туман суди биносида, очиқ, сайѐр суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси "*****" масъулияти чекланган жамияти манфаатида судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти
ҳисобидан 35.807.035 сўм қарздорликни ундиришни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар вакили даъво талабини тўлиқ қувватлаб, жавобгар
сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги учун қайта ҳисобкитоб амалга
оширилганлиги ва ҳосил бўлган суммани ихтиѐрий тўлаш таклиф этилганлиги,
бироқ жавобгар уни ихтиѐрий тўламаганлиги сабабли низо юзага келганлигини
таъкидлаб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий
бошқармаси даъво аризасида низони ўзининг вакили иштирокисиз кўришни
сўраган бўлса, суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда
хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакили иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буѐн
матнда ИПК деб юритилади) 128-моддасига кўра агар суд иқтисодий суд
ишларини юритиш иштирокчиси ўзига юборилган ажримнинг кўчирма нусхасини
олганлиги ѐки ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа усулда хабардор
қилинганлиги тўғрисида суд мажлиси бошлангунига қадар маълумотларга эга
бўлса, ушбу иштирокчи тегишли тарзда хабардор қилинган деб ҳисобланади.
ИПК 170-моддасининг учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд
мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги
белгиланган, шундан келиб чиқиб, суд низони жавобгарнинг иштирокисиз кўриб
чиқиш мумкин деб ҳисоблайди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони тўлиқ қаноатлантиришни лозим
топади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буѐн матнда ФК деб
юритилади)нинг 8- ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартнома асосида,
зарар етказиш ва қонунда белгиланган бошқа асосларга кўра вужудга келади.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар ўртасида 2021 йил 09 июнда
"Истеъмолчиларга ичимлик ва оқова суви хизматларини кўрсатиш" юзасидан
089-сонли шартнома тузилган.
Шартномага мувофиқ даъвогар жавобгарни гигиеник талаблар ва сифат
назорати амалдаги стандартларга мувофиқ келадиган ичимлик суви ва оқава сув
билан таъминлаш, ўз навбатида жавобгар истеъмол қилинган ичимлик ва оқава
суви учун белгиланган тарифлар асосида тўловни амалга ошириб боришни
зиммасига олган.
Шартноманинг 3-бўлимида истеъмолчининг қатор мажбуриятлари
белгиланган бўлиб, уларга мувофиқ истеъмолчи, яъни жавобгар ўзининг ҳудудида
жойлашган ва уларга тегишли бўлган коммунал сув ва оқава тармоқлари ҳамда
қурилмаларининг мувофиқ равишда қўриқланиши, уларга сув тошиши ѐки
шикастланишига йўл қўймаслик, ҳар қандай шикастланиш ва бузилишлар, сувни
ҳисобга олиш приборларидаги носозликлар ҳақида дарҳол таъминотчи
ҳисобланмиш даъвогарни хабардор этиши лозим бўлган.
Шартноманинг 6.3.1-бандида истеъмолчида сув ўлчаш асбоб ва
мосламалари йўқ бўлган ҳолатларда, 6.3.2-бандида сув ўлчаш асбоб ѐки мосламаси
таъминотчида рўйхатдан ўтмаган тақдирда; 6.3.4-бандида сув ўлчаш асбоби,
мосламаси ишдан чиққан, синган, бузилган ҳолатда, сарфланган сув ҳажми ушбу
шартнома 6.3-бандида кўрсатилганига мувофиқ, энг сўнгги тузилган далолатнома
муддатидан янги сув ўлчаш асбоби ўрнатиш (рўйхатдан ўтказилган) кунгача
ҳисобланиши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги
194-сонли қарорига 2-илова сифатида тасдиқланган “Истеъмолчиларга сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш” Қоидалари (бундан
буѐн матнда Қоидалар деб юритилади) нинг 56-бандида марказий коммунал сув
таъминоти ва оқова сувни чиқариш тизимига уланган ѐки янгидан уланаѐтган
истеъмолчилар (субистеъмолчилар)га хизмат кўрсатиш ИСКХ ташкилоти
томонидан, мажбурий тартибда, сарфланган ва чиқариб юборилган оқова сувни
ҳисоблаш учун зарур сувни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ҳолда амалга
оширилиши, янги истеъмолчиларни ИСКХ ташкилоти томонидан сувни ҳисобга
олиш асбобларини ўрнатмасдан коммунал сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш
тизимига улаш қатъиян тақиқланиши белгиланган.
Қоидаларнинг 68-бандига кўра ИСКХ ташкилоти вакили томонидан сувни
ҳисобга олиш асбобининг ишламаѐтганлиги аниқланса ѐки унинг иш тартибига
рухсатсиз аралашилган ѐки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик
киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти томонидан
истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида
навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма
тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади.
Берилган кўрсатма 30 кун муддатда бажарилмаган тақдирда I гуруҳ
истеъмолчилари тўловларни ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик бандига
кўра, II ва III гуруҳ истеъмолчилари эса 87-банднинг «б» кичик бандига кўра
амалга оширадилар ва бу ҳолат сувни ҳисобга олиш асбобидаги камчиликлар
бартараф этилмагунгача ѐки янги сувни ҳисобга олиш асбоби ўрнатилмагунгача
давом этади.
Қоидаларнинг 85-бандида сувни ҳисобга олиш асбоби истеъмолчи айби
билан ишдан чиққан, синган, бузилган ва бу ҳақда ИСКХ ташкилоти хабардор
қилинмаган тақдирда сарфланган сув миқдори, сўнгги тузилган далолатнома
санасидан то янги сувни ҳисобга олиш асбобининг ўрнатилиш санасигача, I гуруҳ
истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг “а” кичик банди бўйича, II
ва III гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг “б” кичик
банди бўйича ҳисоб-китоб қилиниши белгиланган.
Қоидаларнинг 94-бандида ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда
қурилмаларига ўзбошимчалик билан уланиб олинганлик аниқланган тақдирда,
сарфланган сув ва қабул қилинган оқова сувлар миқдори мазкур Қоидаларнинг 87бандига мувофиқ, уланишнинг сув узатиш қуввати бўйича қуйидаги кундан
бошлаб ҳисоб-китоб қилинади:
ўзбошимчалик билан уланиш аниқлангунга қадар охирги текшириш
далолатномаси тузилган кундан;
агар ўзбошимчалик билан уланиш ИСКХ ташкилотига тегишли тармоқ ва
қурилмаларга нисбатан бўлган бўлса, ўзбошимчалик билан уланиш кунидан
бошлаб у аниқлангунга қадар, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган ҳолда
ҳисобланади. Агар ўзбошимчалик билан уланиш санасини ҳужжат билан
тасдиқлашнинг имкони бўлмаса, у ҳолда ўзбошимчалик билан уланиб
фойдаланиш даври даъво даври муддатига тенг бўлади.
Даъвогар томонидан 2022 йил 30 августда истеъмолчи жавобгарнинг
ичимлик суви таъминоти ва оқава сув тармоқларидан фойдаланиш аҳволи
ўрганилганда, жавобгарнинг 2-асосий кириш сув қувурига диаметри 32 мм,
3-асосий сув қувурига диаметри 20 мм бўлган қувур сув тармоғига сув ҳисоблагич
ўрнатмасдан ўзбошимчалик билан улаб олинган ҳолда, сув истеъмолига йўл
қўйганлиги ҳолати аниқланган ва бу ҳақда шу куни далолатнома
расмийлаштирилган.
Далолатномага кўра даъвогар Қоидалар 87-бандининг “б”-кичик бандига
кўра 30 кунга қайта ҳисоб-китобни амалга оширганда сарфланган сув миқдори
2-асосий диаметри 32 мм бўлган сув қувури учун 10.058.156 сўмни, 3-асосий
диаметри 20 мм бўлган сув қувури учун 25.748.879 сўмни жами 35.807.035 сўмни
ташкил этган.
Даъвогар жавобгарга мурожаат қилиб, қайта ҳисоб-китоб натижасида юзага
келган 35.807.035 сўмни тўлаб беришини сўраган, аммо талабнома ижросиз
қолдирилганлиги натижасида низо келиб чиққан.
Қоидалар 87-бандининг “б”-кичик банди II ва III гуруҳ истеъмолчилари
учун сувни ҳисобга олиш асбоби билан таъминланмаган истеъмолчилар
томонидан сарфланган сув миқдори асосий ичимлик сув тармоғи уланмасининг
сув ўтказиш қуввати бўйича формула билан амалга оширилиши белгиланган.
ФК
985-моддасининг
биринчи
қисмида
ғайриқонуний
ҳаракат
(ҳаракатсизлик) туфайли фуқаронинг шахсига ѐки мол-мулкига етказилган зарар,
шунингдек юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда
зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозимлиги
белгиланган.
Мазкур ҳолатда жавобгарнинг сувдан фойдаланиш қоидаларини бузганлиги
ишда тақдим этилган далиллар билан ўз исботини топади, буни инкор этиб
бўлмайди.
ФКнинг 236-моддасида мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши кераклиги белгиланган.
Суд, ишнинг ҳақиқий ҳолати ва юқорида баѐн этилганларни инобатга олиб,
даъвогар қайта-ҳисоб-китобни тўғри амалга оширганлиги учун даъвони тўлиқ
қаноатлантириб, жавобгардан даъвогарга 35.807.035 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари ишда иштирок этувчи
шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
уларнинг зиммасига юклатилади.
Демак, даъво асосли деб топилганлиги боис ИПКнинг 118-моддасига асосан
барча суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 170, 176-180, 186, 192-моддаларига асосан, суд
Қ А Р ОР Қ И Л Д И:
Даъвогарнинг даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан даъвогар
"*****" масъулияти чекланган жамияти фойдасига 35.807.035 сўм қарздорлик, 24
000 сўм почта харажати ундирилсин.
Жавобгар "*****" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан республика
бюджетига 716.140,7 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ойлик муддат ўтгач
қонуний кучга киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида шу суд орқали
Тошкент вилояти судига апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест
келтирилиши) мумкин.
Судья:
*****