Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1702-2202/2697 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Асакинский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Сарваржон Солижонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Obod diyor tomorqa hizmati масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Агф Андижон Голден Фруитс масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1014569 Claim ID 3085526 PDF Hash 2ae11c16d4928885... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 234-моддаси аролик кодекси 234 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
ASAKA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI ASAKA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Asaka tuman, Sohilbo‘yi ko’cha 11-uy Asaka district, Sahil bo’yi street 11 Тел: (+998 74) 232-21-76, Веб-сайт: www.oliysud.uz, эл.почта: i.asaka@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Асака тумани 4-1702-2202/2697-сонли иш Асака туманлараро иқтисодий суди, судья С.Юлдашев раислигида, У.Қамбаралиевнинг котиблигида, даъвогар “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижоновнинг жавобгар “AGF ANDIJON GOLDEN FRUITS” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан молиявий ёрдам учун ўтказилган 155.000.000 сўм дебитор қарзни ундириш тўғрисидаги даъвоси бўйича иқтисодий ишни даъвогар вакили тугатиш бошқарувчиси Ф.Алижонов (гувоҳнома асосида), жавобгар вакили М.Рахимов (ишончнома асосида) иштирокида, Асака туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни а н и қ л а д и: Даъво аризада баён қилинишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилгани ва “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Алижонов (кейинги ўринларда матнда “Даъвогар” деб аталади) тайинлангани, даъвогар томонидан “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг банк айланмаси таҳлил қилинганда, “AGF ANDIJON GOLDEN FRUITS” масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда “Жавобгар” деб аталади)нинг ҳисоб рақамига “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан жами 155.000.000 сўм молиявий ёрдам пуллари ўтказиб берилганлиги, лекин жавобгарнинг ҳисоб рақамидан жами 155.000.000 сўм молиявий ёрдам пуллари “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисоб рақамига қайтарилмагани, тугатиш бошқарувчиси томонидан ушбу қарздорликни қайтариши, акс ҳолда ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги 29.11.2022 йил куни №СБ-1001-сонли алоқа хатини жавобгарга почта алоқа юборилгани, лекин алоқа хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилгани, шу сабабли ўтказилган молиявий ёрдам пулини қайтаришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар вакили кўрсатма бериб, суднинг ҳал қилув қарорига асосан банкрот деб топилган “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб тайинлангани, жамиятни тугатиш жараёнида унинг банк айланмаси таҳлил қилинганда, жавобгарга “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти томонидан қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам учун жами 155.000.000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, лекин тарафлар ўртасида тузилган ушбу ўтказиб берилган маблағ қайтарилганлиги банк айланмасида акс этмаган ёки бошқа бир тартиблар билан хисоб-китоб қилинганлиги тўғрисида асосли хужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланганини билдириб, бироқ суд мажлисида жавобгар томонидан хужжатлар тақдим қилиниб, унга кўра, “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг хатига асосан жавобгар томонидан “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг 12 та фермер хўжаликларидан кредиторлик қарзини ёпиш учун ушбу фермер хўжаликларига жами 210.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилгани аниқлангани, ҳозирда “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ олдида жавобгарнинг ҳеч қандай дебитор қарзи йўқлигини билдириб, қонуний қарор қабул қилишни судга хавола қилди. Суд мажлисида жавобгар вакили кўрсатма бериб, “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ томонидан жавобгарга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган жами 155.000.000 сўм маблағлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф қилингани, яъни “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг хатига асосан жавобгар томонидан “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг 12 та фермер хўжаликларидан кредиторлик қарзини ёпиш учун ушбу фермер хўжаликларига жами 210.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилгани, “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ олдида жавобгарнинг ҳеч қандай дебитор қарзи йўқлигини, балки жавобгар “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖдан 55.000.000 сўм ҳақдор эканлигини билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради. Суд ишда иштирок этаётган шахсларнинг кўрсатувларини тинглаб, ишдаги мавжуд хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво талабини рад қилишни лозим топади. Иш хужжатларидан аниқланишича, Асака туманлараро иқтисодий судининг 4-1702-2202/1147-сонли иқтисодий иши бўйича 2022 йил 3 ноябрдаги ҳал қилув қарорига асосан “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ тўловга қобилиятсизлик деб эътироф этилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш очилган ва “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг тугатиш бошқарувчиси этиб 2-тоифали суд бошқарувчиси Ф.Алижонов тайинланган. Даъвогар томонидан “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг банк айланмаси таҳлил қилинганда, жавобгарга “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ томонидан қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам учун жами 155.000.000 сўм маблағ ўтказиб берилганлиги, лекин тарафлар ўртасида тузилган ушбу ўтказиб берилган маблағ қайтарилганлиги банк айланмасида акс этмаган ёки бошқа бир тартиблар билан хисоб-китоб қилинганлиги тўғрисида тугатиш бошқарувида асосли хужжатлар мавжуд эмаслиги аниқланган. Даъвогар томонидан ушбу қарздорликни қайтариши, акс ҳолда ушбу қарздорликни ундириш бўйича судга мурожаат қилиниши ҳақидаги 29.11.2022 иил куни №СБ-1001-сонли алоқа хатини жавобгарга почта алоқа юборилган, лекин алоқа хати жавобгар томонидан оқибатсиз қолдирилган. Шу сабабли даъвогар ўтказилган молиявий ёрдам пулини қайтаришни сўраб, судга даъво ариза билан мурожаат қилган. Ишни кўриш давомида жавобгар вакили томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ва унинг суд мажлисида берган тушунтиришларига кўра, “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ томонидан жавобгарга молиявий ёрдам сифатида ўтказиб берилган жами 155.000.000 сўм маблағлар жавобгар томонидан тўлиқ бартараф қилингани, яъни “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг хатига асосан жавобгар томонидан “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖнинг 12 та фермер хўжаликларидан кредиторлик қарзини ёпиш учун 16.05.2022 куни “Султонбобо” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, “Алиев Абдуғани” фермер хўжалигига 10.000.000 сўм, “Сайфулло Самандан” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, “Хусниддин Ғаффаров” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, “Урин Комилов” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, 17.05.2022 куни “Йўлдош тепа олма боғи” фермер хўжалигига 10.000.000 сўм, “Пулат Санакулова” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, “Худойкул бобо” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, 18.05.2022 куни “Эшон бобо” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, 19.05.2022 куни “Асал Азимбек” фермер хўжалигига 10.000.000 сўм, 20.05.2022 куни “Галабек” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм, “Каромиддин Аброр” фермер хўжалигига 20.000.000 сўм жами 210.000.000 сўм пул маблағи ўтказиб берилгани ҳамда “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ олдида жавобгарнинг ҳеч қандай дебитор қарзи мавжуд эмаслиги аниқланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 234-моддасига асосан мажбурият - фуқаролик ҳуқуқий муносабати бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳоказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса - қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Юқорида баён этилганларга асосан суд, даъвогар талаби асослантирилмаганлигини инобатга олиб, даъво талабини рад қилишни лозим топади. Суд иқтисодий иши бўйича суд харажатларини ундириш масаласини ўрганиб чиқиб, даъво талабини қаноатлантириш рад этилганлигини инобатга олиб, “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ ҳисобидан Республика бюджетига 3.100.000 сўм давлат божи ҳамда олдиндан тўлаб чиқилган 24.000 сўм почта ҳаражатларини “Обод диёр томорқа хизмати” МЧЖ зиммасида қолдиришни лозим топади. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддасига мувофиқ, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси 234, 236-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 128, 176-179, 186-моддаларини қўллаб, қарор қилди: Даъво аризаси рад этилсин. “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан Республика бюджетига 3.100.000 сўм давлат божи ундирилсин. Олдиндан тўланган 24.000 сўм почта ҳаражатлари “Обод диёр томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти зиммасида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақа берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддат ичида Асака туманлараро иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти(протести) берилиши мумкин. Судья С.Юлдашев