Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1404-2201/2864 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Юлдашев Фазлиддин Эшқувватович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Жомбой дон махсулотлари АЖ Ответчик / Подсудимый Инновацион чорва фермер хўжалиги
Source ID 1015772 Claim ID 3100728 PDF Hash 95f0cc2744f75c34... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
аролик кодексининг 236-моддаси аролик кодекси 236 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy Toyloq region, Mustaqillik street, 8 Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41 e-mail: i.tayloq@sud.uz Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жомбой тумани 2023 йил 10 январь 4-1404-2201/2864-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг раислигида, судья ёрдамчиси И.Яхёевнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг, жавобгар ЖЖЖдан 52193932 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Садиков (ишончнома асосида) ва жавобгар вакили М.Мелиева (ишончнома асосида) иштирокида Жомбой туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилган, шартномага асосан даъвогар ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) жавобгар ЖЖЖ (кейинги ўринларда жавобгар)га уруғлик буғдой етказиб берган, шартноманинг 3.3-бандига кўра жавобгар олинган уруғлик қийматининг қолган қисмини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан даъвогарга тўлаб бериши белгиланган бўлсада, жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган, натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 52193932 сўм асосий қарзни ундиришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили Х.Садиков даъвони қўллаб-қувватлаб, жавобгар томонидан 3 133 204,18 сўм миқдорида тўлов қилинганлигини мълум қилиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида иштирок этган жавобгар вакили М.Мелиева даъво талабини тан олиши, даъво талаби бўйича қисман тўлов қилинганлиги, қолган қарздорликни ҳам тез кунларда бартараф қилинишини баён қилиб, суддан қонуний кенгиллик сўради. Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда иштирок этувчи шахсларни тинглаб, қуйидагиларга асосан даъвони қисман қаноатлантиришни, суд харажатларини жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар ўртасида 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилган. Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан давлат стандарти бўйича маҳсулотни топшириш, даъвогар эса жавобгарни маҳсулот уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шартноманинг 3.3-бандига кўра, жавобгар уруғлик қийматининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фоизини уруғликни олган пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган. Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган ва олинган уруғлик қийматини белгиланган муддатда тўлаб бермаган. Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 52193932 сўмлик уруғлик қийматини ундиришни сўраган. Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг ҳисоб-китоби ўрганилганда, тўғри амалга оширилганлиги аниқланди. Бироқ, жавобгар томонидан судгача бўлган муддатда 3 133 204,18 сўм миқдорида тўлов қилинганлигини эътиборга олиб, суд, даъво талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгардан даъвогар фойдасига 49060727,82 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи даъво баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда жавобгардан республика бюджети, суд ҳокимияти органларини ривожлантириш жамғармасига ундирилади. Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ЖЖЖдан 49060727,82 сўм асосий қарз, тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ва 1043879 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест келтириши) мумкин. Судья Ф.Э.Юлдашев