← Назад
Решение #674944 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 170 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law | |
| ИПКнинг | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190111, Termiz shahri, Istiqlol
ko’chasi, 67
190111, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72, Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2201/4477-сонли иш
2023 йил 10 январь
4-1901-
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев
раислигида, Т.Музраповнинг котиблигида, аризачи вакили –
И.Қурбонов (2023 йил 9 январдаги 22-04563-сонли ишончномага
асосан) иштирокида, аризачи – Сурхондарё вилоят Давлат солиқ
бошқармасининг жавобгар – "EI-ZONE" масъулияти чекланган
жамиятига нисбатан молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги
аризаси бўйича иқтисодий ишни Термиз туманлараро иқтисодий
суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Аризачи – Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармаси
(бундан буён матнда аризачи деб юритилади) иқтисодий судга
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар – "EI-ZONE" масъулияти
чекланган жамиятига (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 613859752,29 сўм молиявий жарима қўллашни
сўраган.
Ишни
кўриш
вақти
ва
жойи
ҳақида
Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 127-моддасида назарда тутилган
тартибда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисига келмаган
ва сабабини маълум қилмаган.
ИПК
170-моддасининг
учинчи
қисмига
кўра,
иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ИПК 170-моддасининг учинчи қисмига асосан ишни
жавобгарнинг иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза
талабини қўллаб қувватлаб, жавобгар суд кунига қадар
қарздорликни бартараф этмаганлигини билдириб, аризани
қаноатлантиришни сўради.
Суд, аризачи вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга
ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга кўра, арз қилинган талабни
қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Ўзбекистон Республикаси
Марказий банкининг 2022 йил 12 сентябрдаги 13-27/134-хфу-
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги “Ўзбекистон
Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 283сонли қарори талаблари ижроси юзасидан таҳлил ўтказилган.
Ўтказилган таҳлилда жавобгар билан Туркия, Хитой,
Бангладеш, Италия субъектлари ўртасида имзоланган импорт
контрактлари
бўйича
жами
1 124 591,12
АҚШ
доллари
миқдоридаги
муддати
ўтган
дебитор
қарздорликка
йўл
қўйилганлиги ҳолати аниқланган.
Таҳлил натижаси юзасидан аризачи томонидан жавобгарга
молиявий жаримани ихтиёрий тўлаб бериш учун талабнома
юборилган бўлсада, тўлов ихтиёрий тўланмаганлиги натижасида
аризачи судга мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020
йил 14 майдаги “Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо
операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чоратадбирлари тўғрисида”ги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини
олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
27-бандига кўра, ташқи савдо контрактлари бўйича активлар
репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги
маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган
божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар
тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида
таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар.
180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки
«эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида
расмийлаштирилмаган товарлар, шунингдек, бажарилмаган
ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг 10 фоизига
тенг миқдорда;
180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида
расмийлаштирилмаган
товарлар,
шунингдек
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта
маблағлари ёки «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона
режимида
расмийлаштирилмаган
товарлар,
шунингдек
бажарилмаган ишлар ёки кўрсатилмаган хизматлар суммасининг
70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21
апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5087-сонли
Қарорининг 10-бандида 2021 йил 1 майдан бошлаб чет элдан
хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл
қўйган экспорт қилувчилар ва «эркин муомалага чиқариш»
божхона режимида товарларни республикага олиб кириш ва
расмийлаштиришни,
ишларни
бажариш
ёки
хизматлар
кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун
қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари икки бараварга
камайтириш, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун
хўжалик юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилсин
ва дебитор қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1
майдан бошлаб янгидан ҳисоблаш белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳқамасининг 2022 йил 22 августдаги “Давлат солиқ хизмати
органлари
тоомнидан
солиқ
тўловчиларнинг
солиқ
мажбуриятларини
аниқлашда
давлат
органлари
ва
ташкилотларининг
маълумотлар
базасидан
фойдаланишни
тартибга солиш тўғрисида”ги 471-сонли қарорига 3-илова
“Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуматининг айрим қарорларига
киритилган
ўзгартириш
ва
қўшимчалар”нинг
7-бандида
“27.Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация
қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб
тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида
товарлар
республикага
олиб
кирилиши
ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар
кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур
Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар
тугагандан кейин кўпи билан 45 кун (кичик тадбиркорлик
субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган хўжалик
юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5
фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545
кунгача кечикканда — репатриация қилинмаган активлар
суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки
экспорт амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ
кечикканда — репатриация қилинмаган активлар суммасининг
35 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига
қўшимча жарима тўлайдилар.
Бироқ, жавобгар низо судда кўрилган кунга қадар дебитор
қарздорликни бартараф этмаган.
Мазкур
ҳолатда,
суд,
аризачининг
аризасини
қаноатлантириш лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Давлат божи тўғрисида”ги
қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 19-бандида аризачи ва
жавобгар - ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги
ишлар бўйича иқтисодий судларда давлат божини тўлашдан озод
қилинганлиги сабабли суд, тарафлардан давлат божи тўловини
ундирмасликни лозим топади.
Суд, ИПКнинг 118-моддасига асосан почта харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топади.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 176-179, 186-моддаларини
қўллаб, суд
қ и л а д и:
Аризачи Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасининг
аризаси қаноатлантилсин.
Жавобгар "EI-ZONE"
масъулияти чекланган жамиятига
нисбатан
нисбатан
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг
2020
йил
14 майдаги 283-сонли қарорига асосан 613859752,3 сўм
миқдорида молиявий жарима қўлланилсин.
Молиявий
жаримани
ундириш
аризачи
зиммасига
юклансин.
Аризачи Сурхондарё вилоят Давлат солиқ бошқармасига
жавобгар "EI-ZONE" масъулияти чекланган жамиятидан 24000
сўм почта харажати ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган
кундан эътиборан ўн кун ичида ушбу суд орқали апелляция
тартибида шикоят (протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев