← Назад
Решение #674969 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
9
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| онунинг | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| онуннинг | 241 | — | law | |
| онуннинг | 140 | — | law | |
| онуннинг | 142 | — | law | |
| онуни | 40 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article | |
| онуни | 134 | — | law | |
| онуннинг | 53 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
BO’STON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
BUSTAN INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
170400, Andijon viloyati, Bo’ston
tumani, Mustaqillik ko’chasi, 36-uy
170400, Andijan region, Bustan district,
Mustaqillik street, 36
Tel: (+99874) 333 23 29
е-mail: i.buz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Бўстон туман
4-1703-2201/2304-сонли иш
Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси С.Умаралиевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Турғуновнинг котиблигида, Улуғнор туман
прокуратураси
манфаатида
аризачи–
Улуғнор
туман
давлат
солиқ
инспекциясининг қарздор–
"Орг бизнес" масъулияти чекланган жамияти
(СТИР:305692275)ни соддалаштирилган тартибда банкрот деб эътироф этиш
тўғрисидаги аризаси бўйича иқтисодий ишни Бўстон туман прокурорининг катта
ёрдамчиси А.Сайназаров, Улуғнор туман давлат солиқ инспекцияси вакили
Ф.Холматов (ваколатнома асосида)нинг иштирокида Бўстон туманлараро
иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
“Орг бизнес" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда матнда
“Қарздор” деб аталади) Улуғнор туман давлат хизматлари маркази томонидан
2018 йил 8 августда 628074-сонли тартиб рақам билан давлат рўйхатдан
ўтказилган. Таъсис хужжатларига кўра қарздорнинг юридик манзили: Улуғнор
тумани Бобур МФЙ этиб белгиланган. Жамият раҳбари Абдураимов Улуғбек
Хумоюн ўғли.
Улуғнор туман давлат солиқ инспекцияси (кейинги ўринларда матнда “Солиқ
инспекцияси” деб аталади) қарздорнинг молия хўжалик фаолиятини таҳлил
қилганда, жамиятнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари
олдидаги тўловлар бўйича давлат бюджети олдида умумий қиймати 58 648 630,63
сўмни ташкил этадиган қарзи мавжудлиги, қарздор фаолият олиб бормай, солиқ
қарздорлигини тўламасдан келаётганлиги аниқланган.
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан мажбурий тўловлар бўйича
мавжуд қарздорликни ундиришга доир чораларни кўриш мақсадида, солиқ қарзи
ундирувини корхонанинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги қарорлари ижро
этишлик учун Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлимига мажбурий
тартибда ижро этишлик учун юборилган. Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман
бўлими томонидан солиқ бошқармаси қарорига асосан ижро иши юритилган ва
ижро харакатлари олиб борилиб, қарздорнинг ундирув қаратиш мумкин бўлган
мол-мулклари аниқланмаганлиги сабабли қарор “Суд хужжатлари ва бошқа
органлар хужжатларини ижро қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
Қонунинг 40-моддаси 3-бандига асосан солиқ бошқармасига қайтарилган.
Қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар олдидаги мажбуриятини
бажармаганлиги, мол-мулки мавжуд эмаслиги сабабли солиқ бошқармаси
қарздорни соддалаштирилган таомил бўйича банкрот деб топиш ва тугатишга
доир иш юритишни бошлашни сўраб, судга ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида Бўстон туман прокуратураси вакили ариза талабини
қувватлаб, қарздорни банкрот деб топишни сўради.
Суд мажлисида солиқ бошқармаси вакили ариза талабини қувватлаб,
қарздорнинг 58 648 630,63 сўм солиқ қарздорлиги мавжудлигини билдириб,
қарздорни банкрот деб топишни, қарздорга нисбатан тугатишга доир иш
юритишни бошлашни сўради.
Қарздорга суд мажлиси ўтказилиш вақти ва жойи тўғрисидаги ажрим почта
алоқа тармоғи орқали етказилиб, қонунда белгиланган тартибда огоҳлантирилган
бўлсада, суд мажлисида иштирок этмади ва ўз этирозларини билдирмади.
Ўзбекистон
Республикаси
Иқтисодий
процессуал
кодексининг
170-моддасининг учинчи қисмига асосан иш муҳокамасининг вақти ва жойи ҳақида
тегишли тартибда хабардор этилган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига
келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин.
Суд, ушбу қонун нормасига асосан ишни жавобгар иштирокисиз кўришни
лозим топди.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, ишдаги мавжуд
материаллар билан танишиб, қуйидагиларга асосан ариза талабини асосли ва
қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонуни
(бундан буён матнда “Қонун” деб аталади) 5-моддасига кўра, вақтинча тўловга
қобилиятсизлик — агар тегишли мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан
уч ой ичида қарздор томонидан бажарилмаган бўлса, шаҳарни ташкил этувчи
корхона ҳамда унга тенглаштирилган корхоналар томонидан эса олти ой ичида
бажарилмаса, судга мурожаат этиш санасида қарздорнинг пул мажбуриятлари
бўйича кредиторлар талабларини қаноатлантиришга ва (ёки) солиқлар ҳамда
йиғимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги; доимий тўловга
қобилиятсизлик — агар судга ариза бериш санасидаги ва ариза берилган йилнинг
бошидаги ҳисобот даврида, агарда ариза йилнинг биринчи чорагида берилган
бўлса, ўтган йилнинг бошидаги ҳисобот даврида қарздорнинг мажбуриятлари
унинг активлари қийматидан ошиб кетган бўлса тўловга қобилятсизлик
аломатлари деб эътироф этилади.
Қонуннинг 241-моддасида ўз фаолиятини тугатган қарздор якка тартибдаги
тадбиркор ёки тугатилаётган юридик шахснинг раҳбари ҳозир бўлмаган ва
уларнинг жойлашган ерини (яшаш жойини) аниқлашнинг имкони бўлмаган
тақдирда, ҳозир бўлмаган қарздорни тўловга қобилиятсиз деб топиш тўғрисидаги
ариза, кредиторлик қарзи миқдоридан қатъи назар, кредитор, ваколатли давлат
органи, давлат солиқ хизмати органи ёки бошқа ваколатли орган томонидан
берилиши мумкин.
Қонуннинг 140-моддасининг биринчи қисмида суд томонидан қарздорни
банкрот деб топиш тўғрисида қарор қабул қилиниши тугатишга доир иш
юритишнинг бошланишига сабаб бўлиши, Қонуннинг 142-моддасига кўра, суд
қарздорни банкрот деб топиш ҳақида қарор қабул қилаётганда тугатиш
бошқарувчисини ташқи бошқарувчини тайинлаш учун назарда тутилган тартибда
тайинлашлиги белгиланган.
Ишдаги мавжуд хужжатлардан аниқланишича, қарздор уч ойдан ортиқ
муддат давомида солиқ қарздорлигини тўламасдан келмоқда, бюджет ва
бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларидан давлат бюджети олдидаги
қарздорлигининг умумий қиймати 58 648 630,63 сўмни ташкил этади. Қарздор
мол-мулкка эга эмаслиги сабабли қарздор солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар
бўйича мажбуриятларни бажаришга қодир эмас.
Қарздорнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалари
олдидаги тўловлардан бўлган қарзини мол-мулкидан ундириш тўғрисидаги солиқ
бошқармаси қарори Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлимига ижро этиш
учун юборилган. Ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими
томонидан мажбурий ижрога қаратилган.
Лекин, Мажбурий ижро бюроси Улуғнор туман бўлими давлат ижрочисининг
қарорига асосан қарздорнинг мол-мулки аниқланмаганлиги сабабли Ўзбекистон
Республикаси “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш
тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддаси 3-бандига асосан ижро хужжати ижро
этилмасдан солиқ инспекцияга қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги
“Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари
фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4146сонли қарорига мувофиқ 2019 йилнинг 1 июндан бошлаб давлат солиқ хизмати
органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган
таомилларини ўтказишда тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга
бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси аъзолари ҳисобланган
шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланиши кўрсатиб ўтилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслигини инобатга олиб, қарздорни
соддалаштирилган таомил бўйича банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга
доир иш юритиш таомилини қўллашни ҳамда 4-тоифали суд бошқарувчиси
Имомалиев Султонмурод Усмонлаи ўғлини тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлашни лозим деб топди.
Суд тугатиш бошқарувчисига 1 (бир) ойлик муддатда банк ҳисоб рақамлари
бўйича ўтказилган оперцияларни инобатга олиб, молия-хўжалик фаолиятини
тахлил қилиш ва дебитор қарздорлик аниқланган тақдирда ундириш чораларини
кўриш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги
224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да
кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳақида хулоса
тайёрлаш ва судга тақдим қилиши ҳамда тугатиш ишларини 2023 йил 10 март
кунига қадар якунлаш вазифаларини юклашни лозим топди.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида” Қонуни 2-бандига
кўра, иқтисодий судлари банкрот деб топиш ҳақидаги аризаларидан БХМ
3 баравари миқдорида давлат божи ундирилиши назарда тутилган.
Юқоридагиларга кўра, суд қарздорнинг мажбурий тўловлар бўйича ўз
мажбуриятларини бажаришга қодир эмаслиги сабабли ариза талабини
қаноатлантиришни, қарздорни банкрот деб топишни, унга нисбатан тугатишга
доир иш юритиш таомилини қўллашни, республика бюджетига ишни кўриб чиқиш
билан боғлиқ БХМнинг 3 баравари миқдори – 900 000 сўм давлат божи, солиқ
инспекцияси фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини қарздор ҳисобидан
ундиришни лозим деб топди.
Зеро, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг
зиммасига юклатилади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик
тўғрисида”ги Қонунининг 5, 50, 53, 140, 241, 242-моддаларини ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 25, 118, 170, 176-179, 210, 211моддаларини қўллаб,
қ а р о р қ и л д и:
“Орг бизнес" масъулияти чекланган жамияти соддалаштирилган тартибда
банкрот деб топилиб, унга нисбатан тугатишга доир иш юритиш бошлансин.
4-тоифали суд бошқарувчиси Имомалиев Султонмурод Усмонлаи ўғли
“Орг бизнес" масъулияти чекланган жамиятининг тугатиш бошқарувчиси этиб
тайинлансин.
Тугатиш бошқарувчисига:
- қарздорнинг молиявий аҳволини таҳлил этиш (муддат- йигирма кун);
- кредиторлар йиғилишини ва кредиторлар қўмитасини чақириш (муддатбир ой);
- қарздорнинг дебитор қарзларини ундириш чораларини кўриш (муддат- бир
ой);
- қарздор тугатилганда унинг ходимлари ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиши ҳамда улар билан тузилган меҳнат шартномалари
бекор қилиниши тўғрисида уларни хабардор этиш (муддат- уч кун);
- кредиторларнинг талаблари реестрини юритиши ва уларнинг талабларини
кўриб чиқиш;
- қарздорнинг учинчи шахсларда турган мол-мулкини қидириш, аниқлаш ва
қайтаришга қаратилган чораларни кўриш (муддат- бир ой);
- қарздорнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиши лозим бўлган
ҳужжатларини сақлашга топшириш;
- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 24 августдаги
224-сонли Қарори билан тасдиқланган “Сохта банкротлик, банкротликни яшириш
ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш Қоидалари” да
кўрсатилган ҳолатларнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслигига баҳо бериш ва бу
бўйича хулосани кредиторлар йиғилиши ва судга белгиланган тартибда тақдим
қилиш (муддат- бир ой);
кредиторлар
талабларини
Ўзбекистон
Республикаси
“Тўловга
қобилятсизлик тўғрисида”ги қонуни 134-моддасида белгиланган тартибда
қондириш ва Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги
қонунида назарда тутилган барча тугатиш ишларини ташкил қилиш;
- Ўзбекистон Республикаси “Тўловга қобилятсизлик тўғрисида”ги қонуннинг
53-моддасига асосан қарздорнинг банкротлиги тўғрисидаги маълумотларни
расмий матбуотда эълон қилиш (муддат- уч кун);
- олиб борилган тугатиш ишлари юзасидан оралиқ ҳисоботни ҳар 15 кунда
ҳамда якуний ҳисоботни 2023 йил 10 март кунига қадар топшириш мажбурияти
юклатилсин.
Улуғнор туман давлат солиқ инспекциясига:
- тугатиш бошқарувчисининг билдиришномасига асосан қарздор фаолияти
бўйича режадан ташқари текшириш ўтказиш;
- Солиқ қарзини қарздор таъсисчилари ва мансабдор шахсларидан субсидиар
тартибда ундириш чораларини кўриш мажбурияти юклатилсин.
“Орг бизнес" масъулияти чекланган жамияти ҳисобидан:
- Республика бюджетига 900 000 сўм давлат божи;
- Улуғнор туман давлат солиқ инспекциясига 24 000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ой муддатда Бўстон туманлараро
иқтисодий суди орқали Андижон вилоят судига апелляция тартибда шикоят қилиш
мумкин.
Судья
С.Умаралиев