Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1604-2202/4097 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Янгикурганский межрайонный экономический суд Судья Тўхтабоев Шухратжон Турғунбоевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение NAMANGAN HUDUDIY ELEKTR TARMOQLARI KORXONASI AJ Ответчик / Подсудимый OBOD UNIVERSAL MEGA SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1005874 Claim ID 3095484 PDF Hash d1b9ba3315a4fa53... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
ИПК 2034-моддаси ИПК 2034 law
ФКнинг 474-моддаси ФКнинг 474 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI YANGIKURGAN INTERDISTRICT ECONOMIC COURT 161200, Yangiqo’rg’on shaharchasi, Chortoq ko’chasi, 15-uy 161200, Yangikurgan town, Chаrtаk street, 15 Тel: 0(369) 63-22-559 0(369) 63-21-796 Веб-сайт: www.sud.uz Эл.почта: i.yangiqurgon@ud.uz 0(369) 63-21-886 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Янгиқўрғон шаҳарчаси 2023 йил 10 январь 4-1604-2202/4097-сонли иш Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Т.Тўхтабоев раисилигида, даъвогар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси АА манфаатида жавобгар ББдан 4700592 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъво аризасида баён этилишича, Косонсой туман электр таъминоти корхонаси ва ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади) ўртасида юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартномага асосан жавобгарга электр энергияси етказиб берилган. Томонларнинг 2022 йил 01 ноябрь ҳолатига тузилган ўзаро солиштирма далолатномасига асосан жавобгар даъвогардан 4700592 сўм қарздорлигини тан олган. Шу боис, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) АА (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади) манфаатида жавобгар ҳисобидан 4700592 сўм ундиришни сўраган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим. ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Жавобгар даъво аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига мувофиқ, даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш 1 тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади. Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2022 йил 12 декабрда почта алоқа хизмати орқали юборилган. Мазкур ҳолат почта квитанцияси билан ўз тасдиғини топган. Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади. Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда ФК деб юритилади) 8 ва 234-моддаларига асосан мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади. Мазкур ҳолатда тарафларнинг мажбуриятлари шартномадан келиб чиққан. Судга тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 510227-сонли юридик ва юридик мақомга эга бўлмаган тадбиркор истеъмолчилар учун электр таъминоти шартномаси тузилган. Шартноманинг 1-бандига асосан, “Корхона” “Истеъмолчи”га электр энергиясини уланган тармоқ орқали етказиб бериш ва “Истеъмолчи” истеъмол қилинган энергия учун ўз вақтида ҳақ тўлаш мажбуриятини олган. Тарафлар ўртасида 2022 йил 01 ноябрь ҳолатига тузилган солиштирма далолатномасига асосан етказиб берилган электр энергиясидан 4700592 сўм қарздорлик тасдиқланган. Даъвогар томонидан 2022 йил 11 ноябрда, Палатанинг эса 2022 йил 21 ноябрда қарздорликни тўлаш чораларини кўриш ҳақида жавобгарга йўлланган огоҳлантириш ва медиация хатлари оқибатсиз қолдирилган. ФК 470-моддасининг биринчи қисмига кўра, энергия билан таъминловчи ташкилот туташтирилган тармоқ орқали абонентга энергия таъминоти шартномасида назарда тутилган миқдорда ва тарафлар келишган энергия бериш тартибига амал қилган ҳолда энергия бериши лозим. Энергия билан таъминловчи ташкилот берган ва абонент қабул қилган энергия миқдори ўлчов асбоблари кўрсаткичлари билан аниқланади. 2 ФКнинг 474-моддасига биноан, агар қонун ҳужжатларида ёки энергия билан таъминлаш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, энергия ҳақи абонент амалда қабул қилган энергия миқдори учун тўланади. Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 4700592 сўм асосий қарз ундиришни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига асосан, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига мувофиқ, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади. Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300000 сўм давлат божи, АА фойдасига 24000 сўм почта харажатларини ундириш лозим бўлади. Баён этилганларга кўра ҳамда ИПКнинг 118, 176-180, 186, 2032, 2034, 2035- моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг АА манфаатида киритган даъвоси қаноатлантирилсин. ББ ҳисобидан: - АА фойдасига 4700592 сўм асосий қарз ва тўланган 24000 сўм почта ҳаражатлари; - Республика бюджети даромади (Суд хокимияти органларини ривожлантириш жамғармаси)га 300000 сўм миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда, даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш) мумкин. Раислик қилувчи, судья Ш.Т.Тўхтабоев “Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья Ш.Т.Тўхтабоев 3