← Назад
Решение #675005 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онуннинг | 15 | — | law | |
| онун | 17 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 январь
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 2 181 060 сўм асосий қарз, 541 621,48 сўм пеня
жами 2 722 681,48 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича ишни кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан 2 181 060
сўм асосий қарз, 541 621,48 сўм пеня жами 2 722 681,48 сўм ундириб беришни
сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, агар
даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва
иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган ҳолда
тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига
мувофиқ, Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр тақдим
этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб
чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ, соддалаштирилган иш
юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш
қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан йигирма кундан ошмаган
муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа
ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтганидан кейин судья
томонидан якка тартибда кўриб чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, суд
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини
ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини
эшитмасдан кўриб чиқади, тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар
томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни,
эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий
далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2022 йил 14 декабрда
почта орқали юборилган. Бу почта алоқа хизматининг шу кунги квитанцияси
билан ўз тасдиғини топган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ушбу Қонунга мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан
амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги
бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон
Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан
трансфертлар ажратилиши мумкин.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан, мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг собиқ ходими бўлган
фуқаро Турсунов Исмат 1983 йил 4 августда бахтсиз ҳодиса оқибатида 3-гуруҳ
ногирони бўлиб қолган. Бу ҳақда 1983 йил 14 сентябрда далолатнома тузилиб,
тасдиқланган.
Мазкур фуқарога қонунга мувофиқ ногиронлик пенсияси тайинланган
ҳамда даъвогар томонидан 2018 йил 25 ноябригача яъни вафот этгунга қадар
тақдим этилган маълумотномаларга биноан 2017 йилнинг 1 декабридан 2018
йилнинг 31 ноябригача фуқаро Турсунов Исматга 2 181 060 сўм ногиронлик
пенсияси пул маблағлари тўлаб келинган. Бироқ, даъвогар томонидан тўлаб
келинган ногиронлик пенсияси пул маблағлари жавобгар томонидан ўтказиб
берилмаган.
Жавобгарга бахтсиз ходиса оқибатида меҳнатда майибланган фуқароларга
тўлаб келинган пенсия пул маблағларини даъвогарнинг ҳисобига ўтказиб бериш
ҳақида 2022 йил 14 декабрдаги 01-14-242/30-01-32/7-сонли талабнома
юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз қолдирилган.
2
Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда
белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган
шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки
касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган
шахсларга тайинланади.
Мазкур
Қонун
17-моддасининг
биринчи
қисмида,
меҳнатда
майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик
пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “"Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига
мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида
низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли қарорига
мувофиқ тасдиқланган 1-илова “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни
тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг (бундан буён
матнда Низом деб юритилади) 3-бандига мувофиқ, пенсионернинг яшаш жойи
бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг
1-санасига қадар ташкилотга меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини
йўқотганлик ва ногиронлик пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш
тўғрисида регресс талабномани юбориши белгиланган.
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур харажатларни
қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Бундан ташқари, ушбу Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг ҳисобга
турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари мазкур
Низомнинг 3-бандида кўрсатилган
пенсияларни
тўлашга
сарфланган
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлаши кўрсатиб қўйилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 181 060 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Низомнинг
20-бандига
кўра,
мазкур
Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишидан келиб чиқиб, 541 621,48
сўм пеня ҳисоблаган.
Жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеня ҳисоб-китоби
юзасидан ёзма фикр, шунингдек мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар
қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 14 декабрдаги 01-14-242/30-0132/7-сонли талабномаси билан тўлаш чорасини кўриш кўрсатилган бўлсада,
бироқ жавобгар талабномани жавобсиз қолдирган ва суд мажлиси кунига қадар
ҳам умуман қарздорлик тўловлари тўлаб берилмаган сабабли Низомнинг 20-
3
банди талаблари бузилишига олиб келганлиги оқибатида пеня ундириш
тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд уни 541 621,48 сўмга қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантиришни,
жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 181 060 сўм асосий қарз ва 541 621,48
сўм пеня жами 2 722 681,48 сўм ундиришни лозим топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари ишда
иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига
мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи қисмига асосан,
даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар
жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво
талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети
даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300 000 сўм
давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини ундириш
лозим бўлади.
Баён
этилганларган
келиб
чиқиб,
Ўзбекистон
Республикаси
“Фуқароларнинг
давлат
пенсия
таъминоти
тўғрисида”ги
Қонуни,
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 2035-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ААнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 2 181 060 сўм асосий қарз, 541 621,48 сўм пеня ва 24 000
сўм почта харажатлари жами 2 746 681,48 сўм;
- Республика бюджети даромадига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда,
даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест келтириш)
мумкин.
Судья
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
4