← Назад
Решение #675006 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
6
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПК | 2034 | — | law | |
| нинг | 66 | — | law | |
| онуннинг | 7 | — | law | |
| онун | 12 | — | law | |
| онун | 19 | — | law | |
| ИПК | 118 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
YANGIQO`RG`ON
TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
YANGIKURGAN INTERDISTRICT
ECONOMIC COURT
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 10 январь
Янгиқўрғон шаҳарчаси
Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ш.Тўхтабоев,
даъвогар ААнинг жавобгар ББдан 2 385 009,20 сўм асосий қарз, 845 211,25
сўм пеня жами 3 230 220,45 сўм ундириш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича
ишни кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Даъво аризасида баён этилишича, АА (бундан буён матнда даъвогар деб
юритилади) Янгиқўрғон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси билан
мурожаат этиб, ББ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан
2 385 009,20 сўм асосий қарз, 845 211,25 сўм пеня жами 3 230 220,45 сўм
ундириб беришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён
матнда ИПК деб юритилади) 2032-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ,
агар даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан — базавий ҳисоблаш
миқдорининг йигирма бараваридан, якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан
эса — беш бараваридан ошмаса, даъво аризалари бўйича ишлар
соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилиши лозим.
ИПК 2034-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, жавобгар даъво
аризаси юзасидан ёзма фикрини даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш
ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан ўн беш кунлик
муддатда судга ўзи асосланаётган ҳужжатлар ва далилларни илова қилган
ҳолда тақдим этишга ҳақли. Ёзма фикрга унинг кўчирма нусхаси даъвогарга
юборилганлигини тасдиқловчи ҳужжат илова қилинади, тўртинчи қисмига
мувофиқ, Даъво аризасининг судга юборилиши ҳақида тегишли тарзда
хабардор қилинган жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр
тақдим этилмаганлиги даъво аризасини соддалаштирилган иш юритиш
тартибида кўриб чиқишга тўсқинлик қилмайди, олтинчи қисмига мувофиқ,
соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги иш даъво аризасини иш
юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан
эътиборан йигирма кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма
фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун
белгиланган муддат ўтганидан кейин судья томонидан якка тартибда кўриб
чиқилади, саккизинчи қисмига мувофиқ, суд соддалаштирилган иш юритиш
тартибидаги
ишни
суд
муҳокамасини
ўтказмасдан,
тарафларни
чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан кўриб чиқади,
тўққизинчи қисмига мувофиқ, суд тарафлар томонидан тақдим этилган
ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки)
важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан
кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади.
Даъво аризасининг кўчирма нусхаси жавобгарга 2022 йил 14 декабрда
почта орқали юборилган. Бу почта алоқа хизматининг шу кунги квитанцияси
билан ўз тасдиғини топган.
Жавобгар томонидан даъво аризаси юзасидан ёзма фикр қонунда
белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Юқоридагиларга асосан суд ишни мавжуд ҳужжатлар асосида кўриб
чиқишни лозим топади.
Суд ишдаги тўпланган хужжатларни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра
даъвони қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти
тўғрисида” 1993 йил 3 сентябрдаги Қонун (бундан буён матнда Қонун деб
юритилади)нинг 66-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, ушбу Қонунга
мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари
ҳисобидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасини шакллантириш
тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади.
Пенсияларни тўлаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига Ўзбекистон
Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин.
Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан, мулкчилик шаклидан қатъи
назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат
вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки
касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига
тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ
тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш
ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
ўтказади.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, жавобгарнинг собиқ ходими бўлган
фуқаро Мирзарахимов Муҳаммад 2007 йил 4 сентябрда бахтсиз ҳодиса
оқибатида вафот этган. Бу ҳақда 2007 йил 14 сентябрда далолатнома тузилиб,
тасдиқланган. Шу боис қонунга мувофиқ фуқаро Мирзарахимов
Муҳаммаднинг турмуш ўртоғи М.Юнусовага боқувчисини йўқотганлик
пенсияси тайинланган ҳамда даъвогар томонидан тақдим этилган
маълумотномаларга биноан 2018 йилнинг 1 апрелидан 2019 йилнинг 31
январигача фуқаро М.Юнусова 2 385 009,20 сўм пенсия пул маблағлари тўлаб
келинган. Бироқ, даъвогар томонидан тўлаб келинган боқувчисини
йўқотганлик пенсияси пул маблағлари жавобгар томонидан ўтказиб
берилмаган.
2
Жавобгарга бахтсиз ходиса оқибатида боқувчисини йўқотганлик учун
тўлаб келинган пенсия пул маблағларини даъвогарнинг ҳисобига ўтказиб
бериш ҳақидаги 2022 йил 14 декабрдаги 01-14-242/30-01-32/6-сонли
талабномаси юборилган. Бироқ, талабнома жавобгар томонидан жавобсиз
қолдирилган.
Қонун 19-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, Вафот этган
боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила
аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бунда фарзандларга ва ушбу модданинг «в» бандида кўрсатиб ўтилган
шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи
назар тайинланади.
Мазкур Қонуннинг учинчи қисмига биноан, а) болалар, ака-укалар, опасингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар
улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда
башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга
қобилиятли ота-онаси бўлмаса; б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр,
башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки
ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар; в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи
назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опасингил, агар у вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опасингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи
сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш
билан машғул бўлса ва ишламаса; г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ
уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса оиланинг меҳнатга қобилиятсиз
аъзолари ҳисобланиши белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “"Фуқароларнинг
давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг
Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби
тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 2014 йил 23 декабрдаги 357-сонли
қарорига мувофиқ тасдиқланган 1-илова “Фуқароларнинг давлат пенсия
таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ
пенсияларни тўлашга харажатларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
(бундан буён матнда Низом деб юритилади) 3-бандига мувофиқ,
пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар)
бўлими ҳар ойда кейинги ойнинг 1-санасига қадар ташкилотга меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланиш ва касб
касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва ногиронлик
пенсияларини тўлашга харажатларни қоплаш тўғрисида регресс талабномани
юбориши белгиланган.
Мазкур Низомнинг 4-бандига асосан, ташкилотлар ҳар ойда меҳнат
вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда олинган меҳнатда майибланиш ва
касб касаллиги оқибатида тайинланган боқувчисини йўқотганлик ва
ногиронлик пенсиялари тўланган ойдан кейинги ойнинг 25-санасигача мазкур
харажатларни қопловчи тўловни Пенсия жамғармасига ўтказадилар.
Бундан ташқари, ушбу Низомнинг 6-бандига кўра, пенсионернинг
ҳисобга турган жойи бўйича Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари
мазкур Низомнинг 3-бандида кўрсатилган пенсияларни тўлашга сарфланган
3
маблағларнинг, улар ташкилотлар томонидан ўз вақтида тўланмаган тақдирда,
қонунчиликка мувофиқ регресс даъво аризалари бўйича ташкилотлардан
ундирилишини таъминлаши кўрсатиб қўйилган.
Бундай ҳолатда, суд даъвогарнинг жавобгар ҳисобидан 2 385 009,20 сўм
асосий қарзни ундириш тўғрисидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб
ҳисоблайди.
Низомнинг
20-бандига
кўра,
мазкур
Низомнинг 3, 10 ва 15бандларида кўрсатилган пенсияларни тўлашга харажатлар ўз вақтида
қопланмаганлиги учун ўтказилиши лозим бўлган сумманинг ҳар бир
кечиктирилган куни учун 0,033 фоизи миқдорида, лекин қарздорликнинг 100
фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланишидан келиб чиқиб,
845 211,25 сўм пеня ҳисоблаган.
Жавобгар томонидан даъво аризасида кўрсатилган пеня ҳисоб-китоби
юзасидан ёзма фикр, шунингдек мулкий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар
қонунда белгиланган ўн беш кунлик муддатда судга тақдим этилмади.
Даъвогар томонидан жавобгарга 2022 йил 14 декабрдаги 01-14-242/3001-32/6-сонли талабномаси билан тўлаш чорасини кўриш кўрсатилган
бўлсада, бироқ жавобгар талабномани жавобсиз қолдирган ва суд мажлиси
кунига қадар ҳам умуман қарздорлик тўловлари тўлаб берилмаган сабабли
Низомнинг 20-банди талаблари бузилишига олиб келганлиги оқибатида пеня
ундириш тўғрисидаги талаби асосли бўлиб, суд уни 845 211,25 сўмга
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Бундай
ҳолатда,
суд
даъвогарнинг
даъво
талабларини
қаноатлантиришни, жавобгар ҳисобидан даъвогар фойдасига 2 385 009,20 сўм
асосий қарз ва 845 211,25 сўм пеня жами 3 230 220,45 сўм ундиришни лозим
топади.
ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, суд харажатлари
ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари
миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади, учинчи
қисмига асосан, даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган
давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса,
қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда
жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.
Юқоридагиларга асосан жавобгардан республика бюджетига 300 000
сўм давлат божи, даъвогар фойдасига 24 000 сўм почта харажатларини
ундириш лозим бўлади.
Баён этилганларган келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни,
“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикасининг Қонунига мувофиқ пенсияларни тўлашга харажатларни
қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-180, 186 ва 2035-моддаларини
қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л Д И:
ААнинг даъво талаблари қаноатлантирилсин.
4
ББ ҳисобидан:
- АА фойдасига 2 385 009,20 сўм асосий қарз, 845 211,25 сўм пеня ва
24 000 сўм почта харажатлари жами 3 254 220,45 сўм;
- Республика бюджети даромадига 300 000 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори ихтиёрий тартибда ижро этилмаган тақдирда,
даъвогарнинг илтимосномаси бўйича ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддатда шу суд орқали
апелляция тартибида Наманган вилоят судига шикоят қилиш (протест
келтириш) мумкин.
Ш.Тўхтабоев
“Ҳал қилув қарори аслига тўғри”, судья
Ш.Тўхтабоев
5