Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2202/5913 Дата решения 10.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Джумаев Бекзод Абдувохидович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Safo-Story Center масъулияти чекланган жамияти Ответчик / Подсудимый Navoiy Maxsussuvpudrat масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1014946 Claim ID 3086613 PDF Hash 5c9741ebe3aacbb0... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 386-моддаси нинг 386 law
ФКнинг 234-моддаси ФКнинг 234 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 326-моддаси ФКнинг 326 law
ИПК 118-моддаси ИПК 118 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoi city, Navoi street, 39 b е-mail:i.karmana@sud.uz Tel: (79) 223-50-79 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2023 йил 10 январь 4-2101-2202/5913-сонли иш Кармана туманлараро иқтисодий суди судьяси Б.Джумаев раислигида, судья ёрдамчиси М.Жамиловнинг котиблигида, “Х” масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан тақдим этган даъво аризаси бўйича ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти жавобгар “О” нисбатан судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 174.500.000 сўм, 51.000.000 сўм пеня ундиришни cўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво талабини қўллаб-қувватлаб, сотилган маҳсулот учун тўловлар тўлаб берилмаганлиги, кечиктирилганлигини билдириб. даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Белгиланган тартибда хабардор қилинган жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг (кейинги ўринларда ИПК деб юритилади) 128, 170-моддасига асосан ишни уларнинг вакили иштирокисиз тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб, ҳал қилишни лозим топади. Иш ҳужжатларидан маълум бўлишича, тарафлар ўртасида 2022 йил 1 июнь куни 52-сонли олди-сотди шартномалари тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матндаФК)нинг 386-моддасига кўра, олди-сотди шартномаси бўйича бир тараф (сотувчи) товарни бошқа тараф (сотиб олувчи)га мулк қилиб топшириш мажбуриятини, сотиб олувчи эса бу товарни қабул қилиш ва унинг учун белгиланган пул суммаси (баҳоси)ни тўлаш мажбуриятини олади. Даъвогар томонидан шартномага мувофиқ, ҳисоб-фактураларга асосан жами 174.500.000 сўмлик цемент маҳсулоти сотган бўлсада, сотиб олинган товарлар учун тўловлар амалга оширилмаган. Шартноманинг 2.1-бандига асосан тўлов 100 фоиз олдиндан амалга оширилиши белгиланган. Бироқ, жавобгар томонидан ушбу тўловлар амалга оширилмаган. ФКнинг 234-моддасига кўра, мажбурият фуқаровий ҳуқуқий муносабат бўлиб, унга асосан бир шахс (қарздор) бошқа шахс (кредитор) фойдасига муайян ҳаракатни амалга оширишга, чунончи: мол-мулкни топшириш, ишни бажариш, хизматлар кўрсатиш, пул тўлаш ва ҳаказо ёки муайян ҳаракатдан ўзини сақлашга мажбур бўлади, кредитор эса қарздордан ўзининг мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. ФКнинг 236-моддасига кўра, мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Шунга кўра, суд жавобгардан даъвогарга 174.500.000 сўмни ундиришни лозим деб топади. Шунинг учун даъвогар кечиктирилган кунлар учун 51.000.000 сўм пеня ундиришни сўраган. Тарафлар ўртасида тузилган шартноманинг 3.1-бандига кўра, харидор сотувчига тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 0.5 фоизи миқдорида бироқ, муддати ўтказиб юборилган тўлов суммасининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлаши белгиланган. Даъвогарнинг пеня ундириш талаби асосли. Бироқ, ФКнинг 326-моддасига кўра, агар тўланиши лозим бўлган неустойка кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли эканлиги, бунда қарздор мажбуриятни қай даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг “Мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун мулкий жавобгарлик тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 2007 йил 15 июндаги 163-сон қарорининг 4-бандида ҳам тушунтириш берилган. Шунингдек, ушбу Пленум қарорининг 2-бандига кўра, шартномада жарима ёки пеня шаклида белгиланадиган неустойка тарафлар томонидан қабул қилинган мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш усулларидан бири ҳисобланади. Судлар неустойкани ундириш тўғрисидаги даъволарни ҳал қилишда неустойка миқдорининг қонун талабларига мувофиқ ҳисобланганлиги, унинг асослилиги, мажбурият бузилиши оқибатларига мутаносиблиги каби ҳолатларни ҳар томонлама ва чуқур муҳокама қилиб, талаб қилинган неустойканинг адолатли миқдорини белгилашлари шарт. Юқоридагиларга кўра, суд, неустойка кредиторнинг қарздорликни ундириш чоралари ўз вақтида кўрилмаганлигини, 100 фоиз олдиндан тўлов белгиланган бўлсада, тўловлар амалга оширилмаган бўлсада товарлар етказиб берилганлиги, шу билан бирга, кредиторнинг шартнома талабларидан келиб чиқадиган ҳаракатларини ва манфаатларини эътиборга олиб, даъвонинг пеня ундириш талабини 6.000.000 сўм миқдорида қаноатлантиришни, қолган қисмини қаноатлантиришни рад қилишни лозим топади. ИПК 118-моддасининг биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Шу сабабли суд, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган суд ҳаражатларини жавобгар зиммасига юклашни жавобгардан даъвогар фойдасига олдиндан тўлаб берилган 4.510.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатларини ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л Д И: Даъвогарнинг даъво талаби қисман қаноатлантирилсин. Жавобгар “О” масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар “Х” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 174.500.000 сўм, 6.000.000 сўм пеня, олдиндан тўланган 4.510.000 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажатлари ундирилсин. Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, ижро варақалари берилсин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан бир ойлик муддатда апелляция тартибида Навоий вилоят судига шикоят (протест) киритиши мумкин. Судья Б.Джумаев