← Назад
Решение #675051 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ИПКнинг | 66 | — | law | |
| ИПКнинг | 74 | — | law | |
| онуни | 9 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
SHAHRISABZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
SHAHRISABZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси, 140-уй, Тел: (75) 522-52-46, (75) 522-52-49, Почта: i.shaxrisabz@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Чироқчи тумани
2023 йил 10 январь
4-1807-2201/1924-сонли иш
Шаҳрисабз туманлараро иқтисодий судининг судьяси А.Сафаров
раислигида, судья ёрдамчиси Ф.Муртазаевнинг котиблигида, аризачи
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармасининг жавобгар «CHIROQCHI
SAMARQAND EKSPORT» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
323.852.269,8 сўм молиявий жарима қўллаш тўғрисидаги аризаси бўйича
ишни Чироқчи туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси (бундан буён матнда –
аризачи деб юритилади) судга ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар
«CHIROQCHI SAMARQAND EKSPORT» масъулияти чекланган жамияти (бундан
буён матнда – жавобгар деб юритилади)га нисбатан 323.852.269,8 сўм
молиявий жарима қўллашни сўраган.
Тарафлар вакили ишни кўриш вақти ва жойи тўғрисида тегишли
равишда хабардор қилинган бўлса-да, суд мажлисига келмади. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда – ИПК деб
юритилади)нинг 170, 220-моддасига асосан суд ишни тарафлар вакилининг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Аризачи вакили томонидан 2023 йил 10 январь куни судга ариза
тақдим этилиб, ишни аризачи вакили иштирокисиз кўриш ва аризани
қаноатлантириш сўралган.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, далилларни муҳокама қилиб,
қуйидагиларга асосан аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги
“Тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш
тизимини
такомиллаштириш,
ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги ПҚ-5087-сон қарорининг 10-бандига кўра, 2021 йил 1 майдан
бошлаб, чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл
қўйган экспорт қилувчилар ва эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона
режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни,
ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатишни ўз вақтида таъминламаган
импорт қилувчилар учун қонунчиликда белгиланган жарима миқдорлари
икки бараварга камайтирилиши, 2021 йил 1 май ҳолатига шаклланган ташқи
савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик
юритувчи субъектларга жарималар қўллаш тўхтатилиши ва дебитор
қарздорлик вужудга келиш муддатлари 2021 йил 1 майдан бошлаб янгидан
ҳисобланиши белгиланган.
1
ҳолатлардан маълум бўлиши, банк томонидан Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сонли қарори билан
тасдиқланган
“Ташқи
савдо
операциялари
амалга
оширилиши
мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом
талаблари ижроси юзасидан банк томонидан жавобгар «CHIROQCHI
SAMARQAND
EKSPORT»
масъулияти
чекланган
жамиятининг
200718380307276079210100001-сонли
экспорт
контрактлари
бўйича
ажратилган маблағ ҳисобидан жами 582609 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорлик вужудга келган.
Жавобгар томонидан 582609 АҚШ доллари миқдоридаги муддати ўтган
дебитор қарздорлик бўйича кечиктирилишига йўл қўйилганлиги сабабли
жарима суммасини 10 кун муддат ичида ихтиёрий тўлаб бериш ҳақидаги
2022 йил 05 ноябрда унинг шахсий кабинети орқали электрон тартибда
юборилган талабнома оқибатсиз қолдирилган.
Мазкур ҳолатда ариза талаби асослидир.
Чунки, хўжалик юритувчи субъект томонидан валюта тушуми тушиши
ўз вақтида таъминланмаганлиги сабабли импорт шартномалари бўйича
қайтадан ҳисобланганда, шартномавий мажбуриятини кечиктирилишига йўл
қўйилган.
“Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб
бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди
(Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сон қарори билан)
ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қуйидаги таҳрирда баён этилган Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет
элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда
кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва
расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини
ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 24 1бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин кўпи билан 45 кун
(кичик тадбиркорлик субъектлари учун — 90 кун) мобайнида таъминламаган
хўжалик юритувчи субъектлар:
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 5 фоизига тенг миқдорда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 360 кундан 545 кунгача кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда
қўшимча равишда;
активларни репатриация қилиш норезидентга тўлов ёки экспорт
амалга оширилган санадан эътиборан 545 кундан ортиқ кечикканда —
репатриация қилинмаган активлар суммасининг 35 фоизига тенг миқдорда
республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлаши кўрсатилган.
Жавобгар томонидан ушбу Низом талаблари бўйича 582609 АҚШ
доллари миқдоридаги муддати ўтган дебитор қарздорликни ихтиёрий тўлаб
бериш ҳақида аризачининг талабномаси оқибатсиз қолдирилган.
2
субъект давлат солиқ хизмати органига талабнома олинган кундан эътиборан
ўн кун муддатда ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор
қарздорликларнинг бартараф этилганлиги ёки жарима суммаси ихтиёрий
равишда тўлаб берилганлиги ҳақидаги маълумотларни ёзма ёки электрон
шаклда тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этиши
шартлиги кўрсатилган.
Шунингдек, хўжалик юритувчи субъект томонидан ташқи савдо
операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорликлар ихтиёрий
равишда тўлаб берилмаган ёхуд тўлашни рад этган тақдирда давлат солиқ
хизмати органи жарима қўллаш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат
қилиши белгиланган.
Ушбу Низомнинг 28-бандида аризада кўрсатилган ташқи савдо
контрактлари бўйича тўлиқ миқдорда валюта маблағларининг тушиши ёки
товарларнинг республикага олиб кирилиши ҳамда “эркин муомалага
чиқариш (импорт)” божхона режимида расмийлаштирилиши, ишлар
бажарилиши ва хизматлар кўрсатилиши таъминланган тақдирда, молиявий
жарима қўллаш тўғрисидаги суд ҳужжати қонуний кучга кирганидан сўнг 90
календарь кун ичида ва уни шу муддат ичида ижро этиш пайтида иш юритиш
тугатилиши ва мажбурий ундириш бўйича кўрилган барча чоралар бекор
қилиниши назарда тутилган.
Бироқ, жавобгар томонидан муддати ўтган қарздорлик суд муҳокамаси
кунига қадар бартараф этилмаган.
Мазкур ҳолатда суд аризани тўлиқ қаноатлантиришни лозим топди.
ИПКнинг 66-моддасига кўра иш бўйича далиллар ушбу Кодексда ва
бошқа қонунларда назарда тутилган тартибда олинган фактлар ҳақидаги
маълумотлар бўлиб, улар асосида суд ишда иштирок этувчи шахсларнинг
талаблари ва эътирозларини асословчи ҳолатлар, шунингдек низони тўғри
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатлар мавжудлигини ёки
мавжуд эмаслигини аниқлайди.
ИПКнинг 74-моддасига кўра, суд далилларга ишнинг барча ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда ҳар томонлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
беради. Ҳар бир далил ишга алоқадорлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги
нуқтаи-назаридан, далилларнинг йиғиндиси эса етарлилиги нуқтаиназаридан баҳоланиши лозим. Агар текшириш натижасида далилнинг
ҳақиқатга тўғри келиши аниқланса, у ишончли деб тан олинади.
Юқоридагиларга кўра, суд аризани қаноатлантириб, жавобгарга
нисбатан экспорт конктракти бўйича 582609 АҚШ доллари миқдорида
муддати ўтган дебитор қарздорликнинг 5 фоизи миқдорида «CHIROQCHI
SAMARQAND EKSPORT» масъулияти чекланган жамиятига нисбатан
323.852.269,8 сўм миқдорда жарима қўллашни, Ўзбекистон Республикасининг
“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунининг 9-моддаси, 1-қисми, 19-бандига кўра,
аризачи ва жавобгар ҳуқуқий таъсир чораларни қўллаш тўғрисидаги ишлар
бўйича давлат божини тўлашдан озод қилинганлигини инобатга олиб давлат
божи ундирмасликни, олдиндан тўланган почта харажатини жавобгар
зиммасига юклашни лозим топади.
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги 283-сонли Қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-банди ва Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 112-113, 118, 170, 176-179,
186, 192, 221, 222-моддаларини қўллаб, суд
Жавобгар «CHIROQCHI SAMARQAND EKSPORT» масъулияти чекланган
жамиятига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил
14 майдаги
283-сонли қарори билан тасдиқланган “Ташқи савдо
операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат
қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 27-бандига асосан 323.852.269,8 сўм
молиявий жарима қўлланилсин.
Қўлланилган жаримани қонун талаблари асосида ундириш вазифаси
Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси зиммасига юклатилсин.
Жавобгар «CHIROQCHI SAMARQAND EKSPORT» масъулияти чекланган
жамиятидан Қашқадарё вилоят давлат солиқ бошқармаси фойдасига 24.000
сўм почта харажати ундирилсин.
Тарафлар давлат божи тўлашдан озод этилганлиги инобатга олинсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач суд харажатини ундириш
қисмига ижро варақаси берилсин.
Мазкур ҳал қилув қароридан норози томон 10 (ўн) кун муддат ичида
апелляция тартибида шикоят қилиши мумкин.
Судья
А.Сафаров
4