← Назад
Решение #675088 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| зР ИПК | 170 | — | law | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 236 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Toyloq t., Mustaqillik ko‘chasi, 8-uy
Toyloq region, Mustaqillik street, 8
Тel: (+99866) 240-45-39, (+99866) 240-45-41
e-mail: i.tayloq@sud.uz
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жомбой тумани
2023 йил 10 январь
4-1404-2201/2871-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий судининг судьяси Ф.Э.Юлдашевнинг
раислигида, судья ёрдамчиси И.Яхёевнинг котиблигида, даъвогар ХХХнинг,
жавобгар ЖЖЖдан 19543502 сўм асосий қарзни ундириш тўғрисидаги даъво
аризаси бўйича ишни даъвогар вакили Х.Садиков (ишончнома асосида) иштирокида
Жомбой туманлараро иқтисодий суди биносида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
Даъво аризасидан кўринишича, тарафлар ўртасида 2022 йил ҳосили учун
бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома тузилган, шартномага асосан даъвогар
ХХХ (кейинги ўринларда даъвогар) жавобгар ЖЖЖ (кейинги ўринларда
жавобгар)га уруғлик буғдой етказиб берган, шартноманинг 3.3-бандига кўра
жавобгар олинган уруғлик қийматининг қолган қисмини уруғликни олган пайтдан
бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан даъвогарга тўлаб бериши белгиланган бўлсада,
жавобгар ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаган, натижада даъвогар судга
даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан 19543502 сўм асосий қарзни
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили Х.Садиков даъвони
қўллаб-қувватлаб, тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар тегишли тартибда огоҳлантирилганлигига қарамасдан суд
муҳокамасига вакил иштирокини таъминламади ва иш юзасидан фикрнома тақдим
этмади.
Суд, ЎзР ИПКнинг 170-моддасига асосан ишни жавобгар вакилининг
иштирокисиз, тўпланган ҳужжатлар асосида кўриб чиқишни лозим деб топди.
Суд, иш хужжатларини ўрганиб чиқиб, даъвогар вакилининг тинглаб,
қуйидагиларга асосан даъвони қаноатлантиришни, суд харажатларини
жавобгарнинг зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги мавжуд ҳужжатлар ва суд муҳокамасидан аниқланишича, тарафлар
ўртасида 2022 йил ҳосили учун бошоқли дон харид қилиш бўйича шартнома
тузилган.
Шартноманинг 1.1-бандига кўра, жавобгар даъвогарга 2022 йил ҳосилидан
давлат стандарти бўйича маҳсулотни топшириш, даъвогар эса жавобгарни маҳсулот
уруғлиги билан таъминлаш, етиштирилган маҳсулотни қабул қилиб олиш ва унинг
ҳақини тўлаш мажбуриятини олган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236-моддасига кўра, ишда
иштирок этувчи мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари
талабларига мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак.
Шартноманинг 3.3-бандига кўра, жавобгар уруғлик қийматининг
15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан, қолган фоизини уруғликни олган
пайтдан бошлаб 60 кундан кечиктирмасдан тўлаб бериши лозим бўлган.
Бироқ, жавобгар шартнома бўйича ўз мажбуриятини лозим даражада
бажармаган ва олинган уруғлик қийматини белгиланган муддатда тўлаб бермаган.
Натижада даъвогар судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгардан
19543502 сўмлик уруғлик қийматини ундиришни сўраган.
Даъвогарнинг талаби асосли. Жавобгар томонидан шартномавий
мажбуриятлари лозим даражада бажарилмаганлиги факти ишдаги мавжуд
ҳужжатлар ва суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакилининг кўрсатмаси билан
тасдиғини топган. Суд мажлисида даъвогар томонидан талаб қилинган сумманинг
ҳисоб-китоби ўрганилганда, тўғри амалга оширилганлиги аниқланди.
Қайд этилганларга кўра, суд, даъво талабини қаноатлантиришни, жавобгардан
даъвогар фойдасига 19543502 сўм асосий қарзни ундиришни, суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим деб ҳисоблайди. Давлат божи даъво
баҳосининг икки фоизи миқдорида, лекин энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган
миқдорда жавобгардан республика бюджети, суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига ундирилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 236-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 113, 118, 170, 176-180, 186-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар ХХХ фойдасига жавобгар ЖЖЖдан 19543502 сўм асосий қарз,
тўлаб чиқилган 24 000 сўм почта харажати ва 390870 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач, шу ҳақда ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят бериши (протест
келтириши) мумкин.
Судья
Ф.Э.Юлдашев