Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1404-2201/2794 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Тайлакский межрайонный экономический суд Судья Мажидов Фаррух Комилович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТБ Агробанк Ответчик / Подсудимый Булунғур Акбар Раимқулов баракаси фермер хўжалиги
Source ID 1013988 Claim ID 3099922 PDF Hash eb2602e0f356ea0e... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 12
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал кодексининг 170-моддаси тисодий процессуал кодекси 170 code_article
нинг 744-моддаси нинг 744 law
ФКнинг 736-моддаси ФКнинг 736 law
олларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси олларда ушбу Кодекс 734 code_article
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс 327 code_article
бандида ФКнинг 736-моддаси бандида ФК 736 law
олларда ФКнинг 734-моддаси олларда ФК 734 law
айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК 327 law
дори ФКнинг 327-моддаси дори ФК 327 law
ФКнинг 236-моддаси ФКнинг 236 law
ФКнинг 735-моддаси ФКнинг 735 law
тисодий процессуал кодексининг 118-моддаси тисодий процессуал кодекси 118 code_article
Текст решения Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO IQTISODIY SUDI TOYLOQ INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy Tayloq, Mustaqillik street, 8 Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42 е-mail: i.tayloq@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Жомбой тумани 2023 йил 9 январ 4-1404-2201/2794-сонли иш Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судъя ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХга нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар ХХХ вакили З.М. (2022 йил 3 мартдаги 03-23/98-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Жомбой туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб, қуйидагиларни- Жомбой туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади) даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, жавобгар ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасидаги кредит шартномасига кўра, жавобгарга йиллик 10 фоиз устама тўлаш ва 12 ой муддатда қайтариш шарти билан бошоқли дон ҳосилини етиштириш учун 53487500 сўм кредит ажратиб берилганлиги, жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида бугунги кун ҳолатига муддати ўтган асосий қарзи 30154372 сўм ва унга ҳисобланган фоиз қарзи 744229 сўмни ташкил этганлиги, бироқ жавобгар бу ҳақда огоҳлантирилишига қарамасдан ушбу қарздорликларни тўламаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30154372 сўм асосий қарзи ва 744229 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган. Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган. Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида, учинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкин. Шу сабабли, суд ишни Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни лозим деб топди. Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили З.М. судга маълумотнома тақдим қилиб, ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини қўллаб-қувватлаб, жавобгар бугунги кунга қадар қарздорликни тўлаб бермаганлигини маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум бўлишича, ХХХ Булунғур филиали (Банк) ва ХХХ (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 5 феврал куни 697-сонли кредит шартномаси тузилган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг 744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади. Шартнома шартларига кўра, Банк Қарз олувчига бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш учун 54600000 сўм кредит ажратиши, Қарз олувчи Банкка кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини шартномада белгиланган шартларда ва муддатларда қайтариши, кредит учун фоиз тўлови йиллик 10 фоизни ташкил этиши белгиланган. Юқоридаги шартномага кўра, Банк томонидан Қарз олувчига бошоқли дон ҳосили етиштиришни молиялаштириш учун йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой муддатга 53487500 сўм кредит ажратилган. ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак. Шунингдек, шартноманинг 5.1-бандида Банк Қарз олувчига кредит ажратилган кундан бошлаб ҳар ойда фоизларни ҳисоблаб бориши ва кредит ва унга ҳисобланган фоизлари тўлиқ қайтарилгунга қадар фоизлар ҳисобланиши белгиланган. Шартноманинг 5.2-бандида Қарз олувчи томонидан кредит маблағи муддатида қайтарилмаганда шартнома бўйича қарзни қайтариш муддати тугаганидан сўнг ёки суд томонидан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганида Қарз олувчи қайтарилмаган кредит маблағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида фоиз тўлаши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрда “Кредит шартномаларидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг 10-бандида ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, агар шартномада қарз тўловининг кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса, қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг 327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар миқдори деб ҳисобланиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган. Жавобгар даъвогар олдидаги кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаганлиги натижасида кредитдан 30154372 сўм қарзи ва фоиздан 744229 сўм қарздор бўлиб қолган. ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. ФКнинг 735-моддасига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт. Қарз олувчи томонидан кредит қарзи ва фоизлари ўз вақтида тўланмасдан муддати ўтган асосий кредит қарзи, ва муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйилиб, кредит шартномаси шартлари қўпол равишда бузилган. Қарзни қайтариш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгар бир неча бор ёзма равишда огоҳлантирилган. Лекин, жавобгар мажбуриятни бажармаган, шартномада белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтармаган. Даъвогар вакили томонидан судга тақдим этилган маълумотномада жавобгар томонидан 30154372 сўм кредит ва 744229 сўм фоиз бўйича тўловлар амалга оширилмаганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатда, суд, жавобгар томонидан кредит тўловлари шартномада белгилаган тартиб ва муддатда қайтарилмаганлигини, кредит ва фоизларни тўлаш тартиби бузилганлиги ҳолатларини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини асосли деб ҳисоблаб, жавобгардан даъвогар фойдасига 30154372 сўм асосий қарзи ва 744229 сўм фоиз қарзини ундиришни лозим деб топади. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси биринчи қисмига кўра, суд харажатлари ишда иштирок этувчи шахсларнинг қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда уларнинг зиммасига юклатилади. Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30154372 сўм асосий қарзи ва 744229 сўм фоиз қарзини ундиришни, суд харажатлари масаласини муҳокама қилиб, жавобгар ХХХдан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 617972,02 сўм давлат божи; ХХХ фойдасига олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 736, 744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-, ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъво талаби тўлиқ қаноатлантирилсин. Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 30154372 сўм асосий қарзи ва 744229 сўм фоиз қарзи ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин. Жавобгар ХХХдан Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га 617972,02 сўм давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга киради. Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин. Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) бериши мумкин. Ф.К.Мажидов