← Назад
Решение #675156 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TERMIZ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TERMIZ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
190100, Termiz shahri, Istiqlol ko’chasi,
67
190100, Termiz, Istiqlol street, 67
Тел: (+99876) 227-29-72,
Fax (+99876) 227-29-25
e-mail: i.termiz@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Термиз шаҳри 4-1901-2203/3138-сонли иш
Термиз туманлараро иқтисодий суди судьяси Д.Жумаев раислигида,
Т.Музраповнинг котиблигида, даъвогар вакили – Х.Тошпулатов (2022 йил
21 январдаги 01/1-216/05-сонли ишончнома асосида) иштирокида,
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг даъвогар – Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий
фаолият Миллий банки акциядорлик жамияти манфаатида, жавобгар –
“AKBAR TERMIZIY” хусусий корхонаси ва “TALLIMARON GUZARI” хусусий
корхонасига нисбатан киритган даъво аризаси бўйича иқтисодий ишни,
Термиз туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармаси (кейинги ўринларда – Палата) даъвогар – Ўзбекистон
Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки акциядорлик
жамияти (кейинги ўринларда – даъвогар) манфаатида судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар – “AKBAR TERMIZIY” хусусий
корхонасидан (кейинги ўринларда – жавобгар) 2228571426 сўм муддати
келмаган кредит қарзи, 171428572 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзи, 181317886,37 сўм муддати ўтган кредит фоизи ундириб, ундирувни
жавобгар ва қўшимча жавобгар “TALLIMARON GUZARI” хусусий
корхонасига (кейинги ўринларда – қўшимча жавобгар) гаров мулкига
қаратишни сўраган.
Палата ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган.
Жавобгарлар
суд
мажлисида
ўз
вакилларининг
иштирокини
таъминламади.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
(бундан буён матнда ИПК деб юритилади) 170-моддасига асосан ишни
уларнинг иштирокисиз кўришни лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъвони қувватлаб,
жавобгар кредит шартномаси бўйича қарздорликни тўламаганлигини
билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, ишда
тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, уларга ҳуқуқий баҳо
бериб, қуйидагиларга кўра, даъвони талабини тўлиқ қаноатлантиришни
лозим деб ҳисоблайди.
Судда аниқланишича, даъвогар ва жавобгар (қарздор) ўртасида
2019 йил 5 ноябрда 421/2019-сонли кредит шартномаси тузилган бўлиб,
шартномага кўра, банк томонидан жавобгарга 60 ой муддатга йиллик
22 фоиз устама тўлаш шарти билан Термиз шаҳри Тараққиёт кўчаси 38аманзилгоҳда жойлашган Марказий универсал дўкон биносида замонавий
заргарлик савдо-ишлаб чиқариш марказини ташкил қилиш учун
таъмирлаш мақсадида 3000000000 сўм миқдоридаги кредит маблағи
ажратилган. Ушбу шартномага асосан кредитни қайтариш графиги
тузилиб, ҳар иккала томон имзолаган.
Кредит таъминоти сифатида банк, жавобгар ва қўшимча жавобгар
ўртасида 2019 йил 6 ноябрь куни навбатдаги ипотека шартномаси
расмийлаштирилган бўлиб, унга кўра жавобгарга тегишли Термиз шаҳри
Тараққиёт кўчаси 38а-манзилгоҳда жойлашган 3 қаватли марказий
Универсал дўкон биноси ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан, шуниндек
қўшимча жавобгарга тегишли Ангор тумани Юқори Хўжақия маҳалласида
жойлашган 2 қаватли маъмурий бино ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан
гаровга қўйилган.
Банк кредит шартномасида назарда тутилган ўз мажбуриятларини
бажарган, бироқ, қарздор шартномада кўрсатилган кредитни қайтариш
жадвалига амал қилмаган ва ўз мажбуриятларини бажармаган, натижада
даъво аризаси киритилган кун ҳолатига 2228571426 сўм муддати
келмаган кредит қарзи, 171428572 сўм муддати ўтган кредит асосий
қарзи, 181317886,37 сўм муддати ўтган кредит фоизи қарздорлиги юзага
келган.
Жавобгар кредит шартномаси бўйича зиммасидаги мажбуриятларни
лозим даражада бажармаганлиги ишдаги ҳужжатлар билан ўз исботини
топди.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг (бундан буён
матнда ФК деб юритилади) 744-моддаси биринчи қисмига кўра, кредит
шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит ташкилоти (банк)
иккинчи тарафга (қарздорга) шартномада назарда тутилган миқдорда ва
шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарздор эса олинган пул
суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
ФК 279-моддасининг биринчи қисмига кўра гаровга олувчининг
(кредиторнинг) талабларини қондириш учун ундирувни қарздор гаров
билан таъминланган мажбуриятни ўзи жавобгар бўлган вазиятларда
бажармаган ёки лозим дапажада бажармаган тақдирда гаровга қўйилган
мол-мулкка қаратиш мумкин.
Суд мажлисида аниқланишича, низо судда кўрилган кунга қадар
жавобгар қарздорлигини тўлаб бермаган.
Суд, юқоридагиларни инобатга олиб, даъвогарнинг даъво аризасини
тўлиқ қаноатлантириб, даъвогар фойдасига жавобгардан 2228571426 сўм
муддати келмаган кредит қарзи, 171428572 сўм муддати ўтган кредит
асосий қарзи, 181317886,37 сўм муддати ўтган кредит фоизи ҳамда 24000
сўм почта харажатини ундириб, ундирувни гаров мулкига қаратишни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118-моддасига асосан иш бўйича суд ҳаражатларини муҳокама қилиб,
жавобгардан республика бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини
ривожлантириш жамғармасига 51626357,69 сўм давлат божи ундиришни
лозим топди.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг
118, 176-179, 186-моддаларини қўллаб,
қ и л д и:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Сурхондарё вилоят ҳудудий
бошқармасининг “Ўзмиллийбанк” АЖ манфаатида берган даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
“Ўзмиллийбанк” АЖ фойдасига жавобгар – “AKBAR TERMIZIY”
хусусий корхонасидан 2228571426 сўм муддати келмаган кредит қарзи,
171428572 сўм муддати ўтган кредит асосий қарзи, 181317886,37 сўм
муддати ўтган кредит фоизи ҳамда 24000 сўм почта харажати ундирилсин.
Ундирув жавобгар – “AKBAR TERMIZIY” хусусий корхонасига тегишли
Термиз шаҳри Тараққиёт кўчаси 38а-манзилгоҳда жойлашган 3 қаватли
марказий Универсал дўкон биносига ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан,
шунингдек қўшимча жавобгар “TALLIMARON GUZARI” хусусий корхонасига
тегишли Ангор тумани Юқори Хўжақия маҳалласида жойлашган 2 қаватли
маъмурий бинога ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан қаратилсин.
Жавобгар- “AKBAR TERMIZIY” хусусий корхонасидан республика
бюджети ҳамда суд ҳокимияти органларини ривожлантириш
жамғармасига 51626357,69 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақалари берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида ушбу суд орқали апелляция тартибида шикоят
(протест) беришлари мумкин.
Раислик қилувчи, судья
Д.Жумаев