Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-2101-2203/5065 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Карманинский межрайонный экономический суд Судья Раджабов Бегзод Бегмурадович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АТ Халқ банк Ответчик / Подсудимый NAVOIY DIZAYN SERVIS масъулияти чекланган жамияти
Source ID 1008330 Claim ID 3017910 PDF Hash dcb25d5fe37ffc71... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
тисодий процессуал Кодексининг 129-моддаси тисодий процессуал Кодекси 129 code_article
нинг 236-моддаси нинг 236 law
ФКнинг 264-моддаси ФКнинг 264 law
Текст решения Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO IQTISODIY SUDI KARMANA INTER-DISTRICT ECONOMIC COURT 210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b 210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b Tel: (79) 223-50-79 е-mail:i.karmana@sud.uz ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 09.01.2023 йил Навоий шаҳри 4-2101-2203/5065-сонли иш Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АААА манфаатида, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 63.373.068 сўм кредит қарздорлиги, 6.625.000 сўм кредит фоизи ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратиш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг вакили Б.Т, (25.08.2022 йилдаги 03-33-3/42-сонли ишончнома асосида)лар иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АААА манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан 63.373.068 сўм кредит қарздорлиги, 6.625.000 сўм кредит фоизи ундирувини гаровга қўйилган мулкка қаратишни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгарга суд мажлиси жойи ва вақти кўрсатилган ишни кўришни бошқа кунга қолдириш ҳақидаги ажрим даъвода ва шартномада кўрсатилган манзилга юборилган бўлсада унинг ушбу манзилда мавжуд эмаслиги ҳақидаги қайд билан суднинг ажрими жавобгарга топширилмасдан қайтарилган. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 129-моддаси 1қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ѐки яшамаса ҳам у етказиб берилган деб ҳисобланади. Шу сабабли суд, ушбу нормадан келиб чиқиб жавобгар тегишли равишда огоҳлантирилган деб ҳисоблаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди. Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогар вакилининг фикрини эшитиб, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 26.06.2019 йилда 104-сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга йиллик 26 фоиз устама тўлаш ҳамда 36 ой муддатда қадар қайтариш шарти билан 300.000.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш мажбуриятини олган. Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Кредит шартномасига кўра берилган қарздорлик ўз вақтида қайтарилишини таъминлаш мақсадида тарафлар ўртасида 28.06.2019 йилда гаров шартномаси тузилиб, 17.09.2021 йилда ушбу гаров шартномасига қўшимча келишув тузилган. Шартномага кўра жавобгарга тегишли бўлган жавобгарга Навоий вилоят ИИБ ЙХХБ РИБ томонидан 19.12.2016 йилда берилган ААС № 6848986-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган CAPTIVA 3.0 маркали, 2013 йлда ишлаб чиқарилган, тури-енгил (седан), двигатель рақами № W 130180113, кузов рақами №KLIFC6C59DB045113, шасси рақами № рақамсиз, ранги (ҚОРА), давлат рақами белгиси 85 708 RAA бўлган автотранспорт воситаси ва Навоий вилоят ДТНИ томонидан 16.09.2021 йилда берилган UZ-AA138927-сонли техник паспорт асосан тегишли бўлган LONKING LK 855B русумли, 2012 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №1211К121977, кузов шасси рақами S12110540, давлат рақами 85 ВА 222 фронтал юклагични гаровга қўйган. ФКнинг 264-моддаси 1-қисмига кўра бир шахснинг бошқа шахсга мол-мулкни ѐки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятларни таъминлаш учун бериши гаров ҳисобланади. Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 63.373.068 сўм кредит қарздорлиги, 6.625.000 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган. Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим топди. Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ : 1. Даъвогарнинг даъвоси қаноатлантирилсин. 2. Жавобгар ХХХ масъулияти чекланган жамиятидан даъвогар АААА фойдасига 63.373.068 сўм кредит қарздорлиги, 6.625.000 сўм кредит фоизи қарздорлиги ундируви жавобгарга Навоий вилоят ИИБ ЙХХБ РИБ томонидан 19.12.2016 йилда берилган ААС № 6848986-сонли транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасига асосан тегишли бўлган CAPTIVA 3.0 маркали, 2013 йлда ишлаб чиқарилган, туриенгил (седан), двигатель рақами № W 130180113, кузов рақами №KLIFC6C59DB045113, шасси рақами № рақамсиз, ранги (ҚОРА), давлат рақами белгиси 85 708 RAA бўлган автотранспорт воситаси ва Навоий вилоят ДТНИ томонидан 16.09.2021 йилда берилган UZ-AA138927-сонли техник паспорт асосан тегишли бўлган LONKING LK 855B русумли, 2012 йилда ишлаб чиқарилган, двигатель рақами №1211К121977, кузов шасси рақами S12110540, давлат рақами 85 ВА 222 фронтал юклагичга қаратилсин. 3. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан республика бюджетига 1.399.962 сўм давлат божи ундирилсин. 4. Жавобгар ХХХХ масъулияти чекланган жамиятидан АААА фойдасига 24.000 сўм тўланган почта харажати ундирилсин. 5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин. 6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида шикоят билан мурожаат қилиши мумкин. Судья Б.Раджабов