← Назад
Решение #675177 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал Кодекси | 129 | — | code_article | |
| нинг | 236 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
KARMANA TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
KARMANA INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
210100, Navoiy shahri, Navoiy ko‘chasi, 39b
210100, Navoiy shahri, Navoiy street, 39 b
Tel: (79) 223-50-79
е-mail:i.karmana@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
09.01.2023 йил
Навоий шаҳри
4-2101-2203/5064-сонли иш
Судья Б.Раджабов раислигида даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат
палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси АААА манфаатида, жавобгар
ББББдан 24.449.991 сўм кредит қарздорлиги, 3.386.700 сўм кредит фоизи
ундириш тўғрисидаги даъво аризасини Ж.Рузиқулов котиблигида даъвогарнинг
вакили Б.Т. (25.08.2022 йилдаги 03-33-3/42-сонли ишончнома асосида)лар
иштирокидаги очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
даъвогар Ўзбекистон Савдо саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий
бошқармаси АААА манфаатида судга даъво билан мурожаат қилиб, жавобгар
ББББдан 24.449.991 сўм кредит қарздорлиги, 3.386.700 сўм кредит фоизи
ундиришни сўраган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогарнинг вакили даъвони
қаноатлантиришни сўради.
Жавобгарга суд мажлиси жойи ва вақти кўрсатилган ишни кўришни бошқа
кунга қолдириш ҳақидаги ажрим даъвода ва шартномада кўрсатилган манзилга
юборилган бўлсада унинг ушбу манзилда мавжуд эмаслиги ҳақидаги қайд билан
суднинг ажрими жавобгарга топширилмасдан қайтарилган.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал Кодексининг 129-моддаси 1қисмига кўра ишда иштирок этувчи шахслар иш юритиш вақтида ўз манзили
ўзгарганлиги ҳақида судга хабар бериши шарт. Бундай хабар мавжуд бўлмаган
тақдирда, ажримнинг кўчирма нусхаси судга маълум бўлган охирги манзилга
юборилиб, гарчи олувчи шу манзилда бўлмаса ҳам ѐки яшамаса ҳам у етказиб
берилган деб ҳисобланади.
Шу сабабли суд, ушбу нормадан келиб чиқиб жавобгар тегишли равишда
огоҳлантирилган деб ҳисоблаб, ишни унинг иштирокисиз кўриб чиқишни лозим
топди.
Суд, иш ҳужжатларини ўрганиб, даъвогарнинг фикрини эшитиб, даъвони
қисман қаноатлантиришни, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини
жавобгар зиммасига юклашни лозим топди.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, тарафлар ўртасида 18.05.2021 йилда 352сонли кредит шартномаси тузилган. Ушбу шартномага кўра даъвогар жавобгарга
йиллик 14 фоиз устама тўлаш ҳамда 36 ойда қайтариш шарти билан 15.500.000 сўм
ва 18 ойда қайтариш шарти 17.500.000 сўм кредит ажратиш, жавобгар эса
шартноманинг сўндириш жадвали асосида кредит фоизи ва унга ҳисобланган
фоизларни қайтариш мажбуриятини олган.
Даъвогар шартномага кўра ўз мажбуриятларини тўлиқ бажариб жавобгарга
тегишли суммани шартнома шартларига мувофиқ ажратган. Бирок, ўз
мажбуриятларини қисман бузиб сўндириш жадвали асосида кредит суммаси ва
унга ҳисобланган фоизларни тўлашни кечиктириб келган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодекси (қуйида матнда “ФК” деб
юритилади)нинг 236-моддасига кўра мажбуриятлар мажбурият шартларига ва
қонунчилик талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса иш муомаласи одатларига ѐки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ
лозим даражада бажарилиши керак.
Иш судда кўрилаѐтган кунда жавобгарнинг даъвогар олдида 24.449.997
кредит қарздорлиги, 3.341.940 сўм кредит фоизи қарздорлигини ташкил қилган.
Ушбу ҳолат суд мажлисида даъвогар вакили томонидан тақдим қилинган
маълумотнома билан тасдиқланади.
Баѐн этилганларга кўра суд, даъвони қисман қаноатлантиришни, ишни
кўриш билан боғлиқ суд харажатларини жавобгар зиммасига юклашни лозим
топди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий
процессуал Кодексининг 118, 176, 179-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
1. Даъвогарнинг даъвоси қисман қаноатлантирилсин.
2. Жавобгар ББББдан даъвогар
АААА фойдасига 24.449.997 кредит
қарздорлиги, 3.341.940 сўм кредит фоизи қарздорлиги, 24.000 сўм тўланган
почта харажатлари ундирилсин.
3. Даъвонинг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинсин.
4. Жавобгар ББББдан республика бюджетига 556.734 сўм давлат божи
ундирилсин.
5. Ҳал қилув қарори кучга киргач ижро варақалари берилсин.
6. Суд ҳужжатидан норози бўлган тараф Кармана туманлараро иқтисодий суди
орқали бир ойлик муддат Навоий вилоят судига апелляция тартибида
шикоят билан мурожаат қилиши мумкин.
Судья
Б.Раджабов