← Назад
Решение #675188 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| жавобгар вакили ишда иштирок этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК | 170 | — | law | |
| Ушбу кодекс | 237 | — | code_article | |
| ИПК | 68 | — | law |
Текст решения
Оригинал (узб.)
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOSHKENT VILOYATI
OHANGARON TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН
ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ
АХАНГАРАНСКИЙ
МЕЖРАЙОННЫЙ
ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД
Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси 100 уй. Тel: (0-370) 645-55-40
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2023 йил 9 январь
4-1107-2202/2857-сонли иш
Оҳангарон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Каримов судья
ёрдамчиси А.Уктамовнинг котиблигида даъвогар “Mos prod torg” МЧЖнинг
жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Axmedjanova Dilnoza Bobomurod qizi
ҳисобидан 26.738.969,20 сўм асосий қарз ва 11.631.452,0 сўм пеня ундириш
тўғрисидаги даъво аризасини даъвогар вакили О.Эргашев (ишончнома асосида)
иштирокида видео конференц алоқа орқали ўзининг биносида ўтказилган очиқ
суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
а н и қ л а д и:
Ишдаги ҳужжатларга кўра, Якка тартибдаги тадбиркор Axmedjanova Dilnoza
Bobomurod qizi (матнда- жавобгар ёки консигнатор) ва “Mos prod torg” МЧЖ
(матнда- даъвогар ёки консигнант) ўртасида 05.07.2021 йилда 330/2021-сонли
шартнома тузилган.
330/2021-сонли шартнома шартига кўра, консигнант консигнаторга колбаса
ва колбаса маҳсулотлари (матнда-товарлар) ни етказиб беришни, консигнатор эса
ўзининг чакана савдо шохобчалари орқали реализация қилиш шарти билан
товарларни қабул қилиб олишни зиммасига олган.
Шартномада консигнаторнинг сақловига (омборхонасига) берилган
товарнинг эгаси консигнант ҳисобланиши (1.3-банд), товарларни сақлаш ва
сотишга тайёрлаш ишлари консигнатор ҳисобидан бажарилиши (1.4-банд),
товарлар консигнаторнинг буюртмаси асосида консигнант томонидан етказиб
берилиши (1.7-банд) ва бошқа муносабатлар назарда тутилган.
Даъво аризада даъвогар юқоридаги шартнома асосида жавобгарга
товарларни етказиб бергани, ушбу олинган товарлар учун жавобгар томонидан
қисман тўловлар амалга оширилгани, бироқ олинган товарларга нисбатан
жавобгарнинг 20.09.2022 йил ҳолатига 26.738.969,2 сўм сўндирилмаган қарзи
қолгани, жавобгарга ушбу қарздорликни ихтиёрий тўлаш ҳақида талабнома
берилгани бироқ, натижа бўлмагани ва шундан сўнг жавобгардан 26.738.969,2
сўм асосий қарз ва унга ҳисобланган 11.631.452 сўм пеняни ундириш ҳақида
даъво ариза киритилгани баён этилган.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили даъво аризада кўрсатилган
ҳолатларни такрорлаб, асосий қарзни тўлиқ ундириб беришни, ҳисобланган
пеняни эса судга ҳавола этишини маълум қилди.
Жавобгар суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тарзда хабардор
қилинган ва бунга оид далиллар олинган. Бироқ, жавобгар вакили ишда иштирок
этмади ва шу сабабли суд жавобгарга нисбатан ишни ИПК 170-моддаси 3-қисми
тартибида унинг вакили иштирокисиз кўриб чиқади.
Суд даъвогар вакилининг кўрсатмаларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, даъво талабларини қуйидагилар асосида қисман қаноатлантиради.
ФК 234-моддаси 2-қисмига кўра, мажбуриятлар шартномадан, зиён етказиш
натижасида ҳамда ушбу Кодексда кўрсатилган бошқа асослардан келиб чиқади.
Мазкур ҳолатда даъвогар ва жавобгарнинг ҳуқуқ ва мажбурияти улар ўртасида
тузилган 330/2021-сонли шартномадан келиб чиққан.
ФК 238-моддасида мажбурият келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда
бажарилиши шарт.
Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан
англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада
кўрсатилган бўлиши керак.
330/2021-сонли шартноманинг 1.8-бандига кўра, консигнация муддати
консигнаторга товар етказиб берилган пайтдан 7 кунни ташкил этади.
Консигнатор шартноманинг 2.3.5-бандига кўра, шартнома ижроси ва қолдиқ
товарлар ҳақидаги ҳисоботни консигнантга ҳар ойнинг сўнги санасидан кечикмай
топширишни, 2.3.6-бандига кўра, реализация бўлмаган товарларни уларнинг
сўнги истеъмол кунидан 5 кун олдин консигнаторга қайтаришни, 2.3.2 ва 4.1бандига кўра, реализация бўлган товарлар ҳақини 3 банк куни ичида
консигнантнинг ҳисоб рақамига ўтказиб беришни ва бошқа мажбуриятларни
зиммасига олган.
ФК 437-моддасига кўра, маҳсулот етказиб бериш шартномасига мувофиқ
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган маҳсулот етказиб берувчисотувчи шартлашилган муддатда ёки муддатларда ўзи ишлаб чиқарадиган ёхуд
сотиб оладиган товарларни сотиб олувчига тадбиркорлик фаолиятида
фойдаланиш учун ёки шахсий, оилавий мақсадларда, рўзғорда ва шунга ўхшаш
бошқа мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда
фойдаланиш учун топшириш, сотиб олувчи эса товарларни қабул қилиш ва
уларнинг ҳақини тўлаш мажбуриятини олади.
Ушбу кодекснинг 237-моддасида мажбуриятни бажаришдан бир томонлама
бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл
қўйилмайди, қонун ҳужжатларида ёки шартномада назарда тутилган ҳоллар
бундан мустасно, деб белгиланган.
Қолаверса, ФК 333-моддасида қарздор айби бўлган тақдирда мажбуриятни
бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги учун, агар қонунчиликда
ёки шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, жавоб беради. Қарздор
мажбуриятни лозим даражада бажариш учун ўзига боғлиқ бўлган ҳамма
чораларни кўрганлигини исботласа, у айбсиз деб топилади.
Айбнинг йўқлиги мажбуриятни бузган шахс томонидан исботланади.
Башарти, қонунда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган
бўлмаса, тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда мажбуриятни бажармаган
ёки лозим даражада бажармаган шахс мажбуриятни лозим даражада бажаришга
енгиб бўлмайдиган куч, яъни фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб
бўлмайдиган вазиятлар (форс-мажор) туфайли имкон бўлмаганлигини исботлай
олмаса, жавобгар бўлади. Қарздорнинг шартлашувчи шериклари томонидан
мажбуриятларнинг бузилиши, мажбуриятни бажариш учун зарур товарларнинг
бозорда йўқлиги, қарздорда зарур пул маблағларининг бўлмаганлиги бундай
вазиятлар жумласига кирмайди, дейилган.
Даъво аризага илова қилинган ва даъвогар томонидан тасдиқланган бир
томонлама дебитор-кредитор қарзни тасдиқловчи актда даъвогар томонидан
66.972.730,80 сўмлик товарлар жавобгарга етказиб берилгани, жавобгар эса
40.233.761,61 сўм тўловларни тўлагани қайд этилган. Бироқ, суд мажлисида
иштирок этган даъвогар вакили жавобгарга 54.097.769,91 сўмлик товарларнинг
етказиб берилганини тасдиқловчи далилларни тақдим этиш билан чекланди.
ИПК 68-моддасида ишда иштирок этувчи ҳар бир шахс ўз талаблари ва
эътирозларига асос қилиб келтираётган ҳолатларни исботлаши кераклиги, 72моддасида қонунчиликка мувофиқ муайян далиллар билан тасдиқланиши керак
бўлган иш ҳолатлари бошқа далиллар билан тасдиқланиши мумкин эмаслиги
кўрсатилган.
Бундай ҳолда суд даъво аризанинг 66.972.730,80 сўм асосий қарзни ундириш
талабини қисман қаноатлантиришни ва жавобгардан даъвогар фойдасига
13.864.008,3 сўм асосий қарзни ундиришни лозим топади (54.097.769,9140.233.761,61).
Даъво аризада жавобгар ҳисобидан 11.631.452 сўм пеняни ундириш талаби
баён этилган.
ФК 263-моддасига кўра, неустойка тўлаш тарафларнинг келишувида назарда
тутилган ёки тутилмаганлигидан қатъи назар, кредитор қонунда белгиланган
неустойка (қонуний неустойка) ни тўлашни талаб қилишга ҳақли.
330/2021-сонли шартноманинг 6.2-бандида консигнатор реализация
қилинган товарлар ҳақини белгиланган муддатда ўтказмаса, консигнант
консигнаторга нисбатан ҳар бир кечиктирилган кун учун 0,1 фоиз миқдорда пеня
ҳисоблашга ҳақли экани белгиланган. Шунинг учун даъвогар шартнома бўйича
тўловлар кечиктирилган 435 кун учун 11.631.452 сўм пеня ҳисоблаган
(26.738.969,20 х 0,1 % = 26.739 х 435 кун).
Бундай ҳолда суд даъво аризанинг жавобгарга нисбатан пеня ҳисоблашга
оид қисмини асосли деб топсада, бироқ пеня миқдори билан қисман келишмайди.
Биринчидан, даъвогар сўраётган пеня миқдори 26.738.969 сўмдан келиб
чиқиб ҳисобланган бўлсада, бироқ суд муҳокамасида жавобгарнинг 26.738.969
сўмлик қарздорлиги тасдиқланмади.
Иккинчидан, даъвогар ўзининг бузилган ҳуқуқларини ўз вақтида тиклаш
ишларига эътибор бермаган ва натижада 435 кун асоссиз ўтказиб юборилган.
Учинчидан, ФК 326-моддасида “агар тўланиши лозим бўлган неустойка
кредиторнинг мажбуриятини бузиш оқибатларига номутаносиблиги кўриниб
турса, суд неустойкани камайтиришга ҳақли. Бунда қарздор мажбуриятни қай
даражада бажарганлиги, мажбуриятда иштирок этаётган тарафларнинг мулкий
аҳволи, шунингдек кредиторнинг манфаатлари эътиборга олиниши керак. Суд
алоҳида ҳолларда қарздор ва кредиторнинг манфаатларини ҳисобга олиб,
кредиторга тўланиши лозим бўлган неустойкани камайтириш ҳуқуқига эга” деб,
белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб суд ундириш талаб этилаётган пеня
миқдорини камайтиришни ва Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси
доирасида 2.079.601 сўм этиб белгилашни лозим топади (13.864.008,3 х 15%).
Суд давлат божини муҳокама этиб, “Давлат божи ставкалари тўғрисида”ги
қонун асосида одиндан тўланган 767.409 сўм давлат божини тарафлар ўртасида
қуйидагича тақсимлайди.
Даъво талабининг 13.864.008,3 сўм асосий қарз қисми ва 2.079.601 сўм пеня
қисми қаноатлантирилгани учун суд 318.872 сўм давлат божини (15.943.609х2%)
ва 24.000 сўм почта харажатини жавобгардан даъвогар фойдасига ундириб
беради. Даъво талабининг қолган қисми рад қилингани учун олдиндан тўланган
давлат божининг қолган қисмини ва видео конференц алоқа учун олдиндан
тўланган 75.000 сўмни эса даъвогар зиммасида қолдиради.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда ФК 234, 237-238, 326-моддалари, ИПК
68, 72, 118, 170, 176-177-моддалари асосида суд
қ а р о р қ и л д и:
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар Якка тартибдаги тадбиркор Axmedjanova Dilnoza Bobomurod qizi
ҳисобидан даъвогар “Mos prod torg” МЧЖ фойдасига 13.864.008,3 сўм асосий
қарз, 2.079.601 сўм пеня, 318.872 сўм давлат божи ва 24.000 сўм почта харажати
ундирилсин.
Даъво талабининг қолган қисмини қаноатлантириш рад этилсин.
Видео конференц алоқа учун олдиндан тўланган 75.000 сўм даъвогар “Mos
prod torg” МЧЖ зиммасида қолдирилсин.
Ҳал қилув қарори нусхаси тарафларга юборилсин.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргандан кейин ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қарори устидан ИПКда белгиланган тартибда ва муддатда шикоят
бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Х.Каримов