Реквизиты
Категория Экономические Номер дела 4-1107-2201/3753 Дата решения 09.01.2023 Инстанция Первая инстанция Тип документа Решение Суд Ахангаранский межрайонный экономический суд Судья Тўраев Бекзод Бахшуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тошкетн вилояти давлат солиқ бошқармаси Ответчик / Подсудимый Жасур агро бизнес фермер хўжалиги
Source ID 1005388 Claim ID 3087230 PDF Hash 59508e081070f597... Загружено 09.04.2026 08:09 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 11
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
нинг 170-моддаси нинг 170 law
ИПКнинг 170-моддаси ИПКнинг 170 law
нинг 85-моддаси нинг 85 law
мазкур Кодекс 22-моддаси мазкур Кодекс 22 code_article
СКнинг 82-моддаси СКнинг 82 law
СКнинг 273-моддаси СКнинг 273 law
олда ушбу Кодекс 111-моддаси олда ушбу Кодекс 111 code_article
СКнинг 111-моддаси СКнинг 111 law
ИПКнинг 118-моддаси ИПКнинг 118 law
онунининг 9-моддаси онуни 9 law
амда СКнинг 111-моддаси амда СК 111 law
Текст решения Оригинал (узб.)
РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ТАШКЕНТСКАЯ ОБЛАСТЬ АХАНГАРАНСКИЙ МЕЖРАЙОННЫЙ ЭКОНОМИЧЕСКИЙ СУД O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI TOSHKENT VILOYATI OHANGARON TUMANLARARO IQTISODIY SUDI Индекс:110300 Тошкент вилояти, Оҳангарон шаҳри, Эзгулик кўчаси, 100 уй.. Тel: (0-370) 645-55-40 Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Олмалиқ шаҳар 2023 йил ------------ 4-1107-2201/-------сонли иш Оҳангарон туманлараро иқтисодий суди судья -------- раислигида, судья ёрдамчиси -------- котиблигида, аризачи -------------нинг жавобгар "-------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризаси юзасидан қўзғатилган иқтисодий ишни аризачи вакили --------- (ишончнома асосида), (жавобгар вакили иштирокисиз) иштирокида --------------нинг биносида, очиқ сайёр суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни A Н И Қ Л А Д И: Аризачи ------------- Оҳангарон туманлараро иқтисодий судига ариза (электрон шаклда) билан мурожаат қилиб, жавобгар “-------------" МЧЖ томонидан ----------------- тақдим этилмаганлигини баён қилиб, "-------------" МЧЖнинг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни 10 кундан ортиқ муддатга тўхтатиб туришни сўраган. Суд мажлисида иштирок этган аризачи вакили ариза талабини қувватлаб, суд мажлиси куни ҳолатида солиқ ҳисоботи топширилмаганлигини билдириб, бу ҳақдаги маълумотномани судга тақдим қилиб, суддан аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар вакили суд мажлисида иштирок этмади. Иш ҳужжатларида унинг суд мажлиси куни ва жойидан хабардорлиги тўғрисидаги почта хабарномаси мавжуд. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда “ИПК” деб юритилади)нинг 170-моддаси учинчи қисмида иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида ҳал қилиниши мумкинлиги белгиланган. Суд, ИПКнинг 170-моддаси учинчи қисми талабларидан келиб чиқиб, ишни жавобгар вакили иштирокисиз кўриб чиқиш мумкин деган хулосага келди. Суд тарафлар вакилларининг важларини тинглаб, иш ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра ариза талабини қаноатлантиришни лозим топади: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (бундан буён матнда СК деб юритилади)нинг 85-моддасига биноан, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан солиқ тўловчининг зиммасига юклатилган солиқларни ва йиғимларни тўғри ҳисоблаб чиқариш ҳамда ўз вақтида тўлаш мажбурияти уларнинг солиқ мажбуриятидир. Солиқ мажбуриятини бажариш учун солиқ тўловчи ушбу Кодексда белгиланган тартибда давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга туриши, мазкур Кодекс 22-моддасидаги мажбуриятларини бажариши, молиявий ва солиқ ҳисоботини тузиши ҳамда уни давлат солиқ хизмати органларига белгиланган муддатларда тақдим этиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда тўлаши шарт. СКнинг 82-моддасига кўра, солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига белгиланган шаклда қоғоз ёки электрон шаклда ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар билан бирга тақдим этилади. Ушбу модданинг 2-бандида солиқ тўловчи ушбу Кодексга мувофиқ солиқ ҳисоботига илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Шунингдек, СКнинг 273-моддасида солиқ тўловчилар солиқ ҳисоботини ўзлари солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирилмаган муддатда тақдим этишлари шарт. Бироқ, "-------------" МЧЖ томонидан юқоридаги қонун нормалари талаблари бажарилмай, ------------- тақдим этилмаган. Аризачи томонидан жавобгарнинг шахсий кабинетига Солиқ кодексида белгиланган муддатларда солиқ ҳисоботларини тақдим этиши лозимлиги, акс ҳолда ушбу Кодекс 111-моддасига асосан банкдаги ҳисобварақлари бўйича операциялар тўхтатиб турилиши мумкинлиги тўғрисида электрон шаклда, хабарнома юборилган. Аммо, жавобгар хабарнома юборилгандан кейин ҳам ҳисоботни топширмаган. ------------- қарор қабул қилиб, унга кўра жавобгарнинг барча ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари 10 кун муддатга тўхтатиб қўйилган. Шунингдек, жавобгарга ҳолат юзасидан хабарнома юборилган бўлиб, хабарномада -------------нинг қарорида белгиланган ўн кунлик муддатда аниқланган камчиликлар бартараф этилиши таъминланмаса, яъни ҳисобот тақдим этилмаса, ҳисобварақлари бўйича чиқим операциялари суд томонидан тўхтатиб турилиши маълум қилинган. Бироқ, ушбу хабарнома ҳам оқибатсиз қолдирилган. Шу боис, аризачи ушбу ариза билан судга мурожаат қилган. СКнинг 111-моддаси биринчи қисмида солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг раҳбари(раҳбар ўринбосари) томонидан ўн кундан кўп бўлмаган муддатга қабул қилиниши мумкинлиги, солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги қарор солиқ органининг илтимосномасига асосан суд томонидан қабул қилиниши мумкинлиги, бунда солиқ тўловчининг банк ҳисобварақлари бўйича операциялари суд томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 27 апрелда 1948-сон билан рўйхатга олинган “Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида”ги Йўриқноманинг 46-бандига биноан тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операциялар фақат чиқим қисмида тўхтатилади, бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳоллари бундан мустасно. Банклардаги ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиш тўғрисидаги суд ҳужжати тадбиркорлик субъектининг ҳисобварағи мавжуд бўлган барча банклар учун мажбурийдир. Юқоридаги тартибда хатланган ёки тўхтатилган ҳисобварақларни бошқа банкларга ўтказиш ҳамда ушбу ҳисобварақ эгаларининг бошқа ҳисобварақларни очишига йўл қўйилмайди. Суд жараёнида жавобгар - "-------------" МЧЖ томонидан -------тақдим этилмаганлиги ишдаги мавжуд ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топди. Қайд этилганларга кўра, ариза талаби қаноатлантирилиши лозим. ИПКнинг 118-моддасига асосан суд харажатлари тарафларга уларнинг қаноатлантирилган ва рад қилинган даъво талабларига мутаносиб равишда юкланади. Бироқ, “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси 19-бандига биноан ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишлар бўйича аризачи ва жавобгар давлат божи тўловидан озод қилинган. Юқорида баён этилганларга кўра, суд ариза талабини қаноатлантиришни лозим топиб, ИПКнинг 118, 128, 129, 170, 176, 186, 222моддалари ҳамда СКнинг 111-моддасини қўллаб, Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Ариза талаби қаноатлантирилсин. Жавобгар "-------------" МЧЖнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операциялари операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгунига қадар бюджетга тўловлар, иш ҳақи, нафақалар, шунингдек ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса оқибатида соғлиқ ва ҳаётга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлар бериш ҳолларидан ташқари чиқим қисми тўхтатилсин. Жавобгарнинг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатишга асос бўлган ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг унинг ҳисобварақлари бўйича операциялар жавобгарнинг ҳисобварағи мавжуд бўлган банклар томонидан тиклансин. Мазкур ҳал қилув қарори устидан ўн кунлик муддат ичида апелляция тартибида шикоят қилиниши (протест келтирилиши) мумкин. ----------