← Назад
Решение #675359 Экономические
Решение
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
12
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| тисодий процессуал кодекси | 170 | — | code_article | |
| нинг | 744 | — | law | |
| ФКнинг | 736 | — | law | |
| олларда ушбу Кодекс | 734 | — | code_article | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ушбу Кодекс | 327 | — | code_article | |
| бандида ФК | 736 | — | law | |
| олларда ФК | 734 | — | law | |
| айтариб берилган кунгача бу сумма юзасидан ФК | 327 | — | law | |
| дори ФК | 327 | — | law | |
| ФКнинг | 236 | — | law | |
| ФКнинг | 735 | — | law | |
| тисодий процессуал кодекси | 118 | — | code_article |
Текст решения
Оригинал (узб.)
TOYLOQ TUMANLARARO
IQTISODIY SUDI
TOYLOQ INTER-DISTRICT
ECONOMIC COURT
Tayloq tumani, Mustaqillik ko’chasi, 8-uy
Tayloq, Mustaqillik street, 8
Tел/факс: (0 366) 240-45-39, 240-45-42
е-mail: i.tayloq@sud.uz
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Жомбой тумани
2023 йил 9 январ
4-1404-2201/2840-сонли иш
Тойлоқ туманлараро иқтисодий суди судьяси Ф.К.Мажидовнинг раислигида, судъя
ёрдамчиси Н.Абулсаидовнинг котиблигида, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар ХХХ манфаатида жавобгар ХХХга
нисбатан берган даъво аризаси бўйича қўзғатилган ишни, даъвогар ХХХ вакили З.М.
(2022 йил 3 мартдаги 03-23/98-сонли ишончнома асосида)нинг иштирокида, Жомбой
туманлараро иқтисодий суди биносида, очиқ суд мажлиси муҳокамасида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни-
Жомбой туманлараро иқтисодий судига Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси
Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси (бундан буён матнда Палата деб юритилади)
даъвогар ХХХ (бундан буён матнда даъвогар деб юритилади)нинг манфаатида, жавобгар
ХХХ (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)га нисбатан даъво аризаси билан
мурожаат қилиб, унда даъвогар ва жавобгар ўртасидаги кредит шартномасига кўра,
жавобгарга йиллик 10 фоиз устама тўлаш ва 12 ой муддатда қайтариш шарти билан
бошоқли дон ҳосилини етиштириш учун 52599400 сўм кредит ажратиб берилганлиги,
жавобгар шартнома шартларини лозим даражада бажармаганлиги натижасида бугунги
кун ҳолатига муддати ўтган асосий қарзи 54437212 сўм ва унга ҳисобланган фоиз қарзи
873453 сўмни ташкил этганлиги, бироқ жавобгар бу ҳақда огоҳлантирилишига
қарамасдан ушбу қарздорликларни тўламаганлиги баён қилиниб, жавобгардан даъвогар
фойдасига 54437212 сўм асосий қарзи ва 873453 сўм фоиз қарзини ундиришни сўраган.
Палата даъво аризасини унинг вакили иштирокисиз кўришни сўраган.
Иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган
жавобгар суд мажлисида вакил иштирокини таъминламади.
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий процессуал кодексининг 170-моддаси
иккинчи қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда
хабардор қилинган даъвогар суд мажлисига келмаса, даъвогарнинг ишни унинг
йўқлигида кўриш тўғрисидаги аризаси бўлган тақдирда, низо унинг йўқлигида, учинчи
қисмига кўра, иш муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, низо уларнинг йўқлигида
ҳал қилиниши мумкин.
Шу сабабли, суд ишни Палата ва жавобгар вакилларининг иштирокисиз кўришни
лозим деб топди.
Суд мажлисида иштирок этган даъвогар вакили З.М. судга маълумотнома тақдим
қилиб, ўз тушунтиришида, даъво аризасидаги важларни такрорлаб, даъво талабини
қўллаб-қувватлаб, жавобгар бугунги кунга қадар қарздорликни тўлаб бермаганлигини
маълум қилиб, даъво талабини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар вакилининг иш бўйича важларини тинглаб, ишдаги ҳужжатларга
ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, қуйидаги асосларга кўра, даъво талабини қисман
қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.
Ишдаги ҳужжатлардан ва суд жараёнида аниқланган ҳолатлардан маълум
бўлишича, ХХХ Булунғур филиали (Банк) ва ХХХ (Қарз олувчи) ўртасида 2021 йил 5
феврал куни 659-сонли кредит шартномаси тузилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси (бундан буён матнда - ФК)нинг
744-моддасига мувофиқ, кредит шартномаси бўйича бир тараф - банк ёки бошқа кредит
ташкилоти (кредитор) иккинчи тарафга (қарз олувчига) шартномада назарда тутилган
миқдорда ва шартлар асосида пул маблағлари (кредит) бериш, қарз олувчи эса олинган
пул суммасини қайтариш ва унинг учун фоизлар тўлаш мажбуриятини олади.
Шартнома шартларига кўра, Банк Қарз олувчига бошоқли дон ҳосили
етиштиришни молиялаштириш учун 54600000 сўм кредит ажратиши, Қарз олувчи
Банкка кредит ва унга ҳисобланган фоиз тўловларини шартномада белгиланган
шартларда ва муддатларда қайтариши, кредит учун фоиз тўлови йиллик 10 фоизни
ташкил этиши белгиланган.
Юқоридаги шартномага кўра, Банк томонидан Қарз олувчига бошоқли дон ҳосили
етиштиришни молиялаштириш учун йиллик 10 фоиз устама тўлаш шарти билан 12 ой
муддатга 52599400 сўм кредит ажратилган.
ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига асосан, агар қонун ҳужжатларида ёки қарз
шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз суммасини
вақтида қайтармаган ҳолларда ушбу Кодекснинг 734-моддаси биринчи қисмида назарда
тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши керак
бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ушбу Кодекснинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда
тутилган миқдорда фоизлар тўланиши керак.
Шунингдек, шартноманинг 5.1-бандида Банк Қарз олувчига кредит ажратилган
кундан бошлаб ҳар ойда фоизларни ҳисоблаб бориши ва кредит ва унга ҳисобланган
фоизлари тўлиқ қайтарилгунга қадар фоизлар ҳисобланиши белгиланган.
Шартноманинг 5.2-бандида Қарз олувчи томонидан кредит маблағи муддатида
қайтарилмаганда шартнома бўйича қарзни қайтариш муддати тугаганидан сўнг ёки суд
томонидан кредит шартномаси муддатидан олдин бекор қилинганида Қарз олувчи
қайтарилмаган кредит маблағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта
молиялаштириш ставкаси миқдорида фоиз тўлаши белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий
хўжалик суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрда “Кредит шартномаларидан келиб
чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 13/150-сонли қарорининг
10-бандида ФКнинг 736-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, агар қонун ҳужжатларида
ёки қарз шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қарз олувчи қарз
суммасини вақтида қайтармаган ҳолларда ФКнинг 734-моддаси биринчи қисмида
назарда тутилган фоизлар тўланган бўлишидан қатъи назар, қарз қайтариб берилиши
керак бўлган кундан бошлаб то у қарз берувчига қайтариб берилган кунгача бу сумма
юзасидан ФКнинг 327-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган
миқдорда фоизлар тўланиши кераклиги, агар шартномада қарз тўловининг
кечиктирилганлиги муносабати билан фоизлар миқдори оширилиши белгиланган бўлса,
қарз маблағларидан фойдаланганлик учун тўлов оширилган ставка миқдори ФКнинг
327-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ шартномада белгиланган бошқа фоизлар
миқдори деб ҳисобланиши лозимлиги тўғрисида тушунтириш берилган.
Бироқ, иш хужжатларидан жавобгарга 52599400 сўм кредит ажратилганлиги ва
кредит ва унга ҳисобланган фоизларни ўз вақтида қайтармаганлиги натижасида
кредитдан 52599400 сўм қарзи ва фоиздан 873453 сўм қарзи мавжудлиги аниқланди.
ФКнинг 236-моддасига мажбуриятлар мажбурият шартларига ва қонун
ҳужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаганида эса - иш
муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим
даражада бажарилиши керак.
ФКнинг 735-моддасига мувофиқ, қарз олувчи олинган қарз суммасини қарз
шартномасида назарда тутилган муддатда ва тартибда қарз берувчига қайтариши шарт.
Қарз олувчи томонидан кредит қарзи ва фоизлари ўз вақтида тўланмасдан
муддати ўтган асосий кредит қарзи, ва муддати ўтган фоиз қарздорлигига йўл қўйилиб,
кредит шартномаси шартлари қўпол равишда бузилган.
Қарзни қайтариш тўғрисида даъвогар томонидан жавобгар бир неча бор ёзма
равишда огоҳлантирилган. Лекин, жавобгар мажбуриятни бажармаган, шартномада
белгиланган тартиб ва муддатда кредит қарзи ва унга ҳисобланган фоизларни
қайтармаган.
Мазкур ҳолатда, суд, даъвогар жавобгарга 52599400 сўм кредит берганлигини,
жавобгар томонидан кредит тўловлари шартномада белгилаган тартиб ва муддатда
қайтарилмаганлигини, кредит ва фоизларни тўлаш тартиби бузилганлиги ҳолатларини
инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини 52599400 сўм асосий қарзни ундириш
қисмини асосли 1837812 сўм асосий қарзни ундириш қисмини асоссиз деб ҳисоблаб,
жавобгардан даъвогар фойдасига 52599400 сўм асосий қарзи ва 873453 сўм фоиз
қарзини ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 118-моддаси
еттинчи қисмига кўра, давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда
бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб
тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман
қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган
шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб
равишда ундирилади.
Бундай ҳолатда, суд иш ҳужжатларини текшириб чиқиб, даъвогар вакилининг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги далилларга ҳуқуқий баҳо берган ҳолда, даъво
талабини қисман қаноатлантиришни, жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига
52599400 сўм асосий қарзи ва 873453 сўм фоиз қарзини ундиришни, даъво талабининг
1837812 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантиришни рад этишни, суд
харажатлари масаласини муҳокама қилиб, Республика бюджети (Суд ҳокимиятини
ривожлантириш жамғармаси)га жавобгар ХХХдан 1069457,06 сўм; даъвогар ХХХдан
36756,24 сўм давлат божи ундиришни, жавобгар ХХХдан ХХХ фойдасига олдиндан
тўланган 24 000 сўм почта харажатини ундиришни лозим деб топди.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 236, 736,
744-моддаларига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал
кодексининг 118, 176-179, 180, 186-моддаларини қўллаб суд-,
ҚАРОР ҚИЛДИ :
Даъво талаби қисман қаноатлантирилсин.
Жавобгар ХХХдан даъвогар ХХХ фойдасига 52599400 сўм асосий қарзи ва 873453
сўм фоиз қарзи ҳамда олдиндан тўланган 24 000 сўм почта харажати ундирилсин.
Даъво талабининг 1837812 сўм асосий қарзни ундириш қисмини қаноатлантириш
рад этилсин.
Республика бюджети (Суд ҳокимиятини ривожлантириш жамғармаси)га:
жавобгар
ХХХдан
1069457,06 сўм;
- даъвогар ХХХдан 36756,24 сўм давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори қабул қилингандан кейин бир ой муддат ўтгач қонуний кучга
киради.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач ижро варақаси берилсин.
Ҳал қилув қароридан норози бўлган тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатига апелляция
шикояти (протести) бериши мумкин.
Ф.К.Мажидов